islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Ийсо ибн Марям алайҳиссалом бошқа тилларда қандай номланади?

Ийсо алайҳиссалом ўзидан олдинги пайғамбарларни тасдиқлаб, ўзидан кейинги пайғамбарнинг хабарини берган, беш Улул азим пайғамбарларнинг биридир. У зот ҳақида Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

إِذۡ قَالَتِ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةُ یَـٰمَرۡیَمُ إِنَّ ٱللَّهَ یُبَشِّرُكِ بِكَلِمَةࣲ مِّنۡهُ ٱسۡمُهُ ٱلۡمَسِیحُ عِیسَى ٱبۡنُ مَرۡیَمَ وَجِیهࣰا فِی ٱلدُّنۡیَا وَٱلۡـَٔاخِرَةِ وَمِنَ ٱلۡمُقَرَّبِینَ

“Фаришталар: «Эй Марям,  албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган сўзнинг башоратини бермоқда, унинг исми Масиҳ, Ийсо ибн Марям бу дунёю охиратда обрўли ва яқин бандалардандир” (Оли Имрон, 45).

Ушбу оятдан 62 – оятга қадар ҳазрат Ийсо алайҳиссаломнинг дунёга келишилари, хусусиятлари, вазифалари, у зотга қўйилган тузоқ ҳамда Аллоҳ таолонинг у зотни Ўз ҳузурига кўтариши, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақиқатларни инкор этганларни ўзаро лаънатлашга  чақиришлари ҳақида айтилмоқда.

Ҳазрат Ийсо алайҳиссалом христианликда ва исломда Ийсо ҳамда Масиҳ деб номланади. Бироқ, Қуръони Каримда айтилганидек, “Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир” ( Нисо, 171 ).

Христианлар эса, у Ҳудонинг ўғли деб биладилар ва шу сабабли Худо деб даъво қиладилар. Ғарбий тилларда Ийсо “Jesus Christ” деб номланади. Ийсо ўрнида қўлланадиган Jesus исмининг асл маъноси иброний тилида “Яҳве – қутулиш, қутқариш” маъносини англатадиган “Yahosua-Яҳсуа”дир. Грекчада “Леосус”, Лотинчада эса “Лесус” шаклида қўлланилади. Христиан араблар “Yesu-Есу” сўзини ишлатадилар. Гарчи “Ийсо” сўзи арабча деб ҳисобловчилар бор бўлса-да, мусулмон тилшунослар бу сўзни иброний ёки сурёний тилдан келиб чиққан деб айтадилар.

Тошкент ислом институти

4 – курс талабаси Ҳомидов Неъматуллоҳ

227420cookie-checkИйсо ибн Марям алайҳиссалом бошқа тилларда қандай номланади?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!