islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сарф илми

Калима (сўз)ларнинг сийғалари, яъни ҳарфлари ва ҳаракатларини қандай равишда ўзгариши ва шу ўзгаришлар туфайли калималардаги маъноларни ўзгаришини тушунтирадиган илмга «сарф илми» дейилади. Бошқача қилиб айтганда, сарф илми турли хил маънолар англаниши учун калималарни ҳар хил айтилишини ўргатади.

Калима – маъноли сўздир. Масалан: إِمَامٌ، مَكْتَبٌ، مَسْجِدٌ каби.

Араб тилида ишлатиладиган калималар уч қисмдан иборатдир:

  1. Исм; 2. Феъл; 3. Ҳарф.

Исм – уч замоннинг бирига тегишли бўлмай, ўзидан маъно англатган калимадир. Масалан: قَلَمٌ ва  كِتَابٌкаби.

Феъл – уч замоннинг бирига далолат қилиб, ўзидан маъно англатган калимадир. Масалан:

ضَرَبَ   – урди у бир эркак, ўтган замонда

Ҳарф – ўзидан маъно англатишда бошқа бир калимага муҳтож бўлади.

Масалан: سَافَرْتُ مِنَ الْمَدِينَةِ إلَى الْقَاهِرَةِ – «Мадинадан Қоҳирага сафар қилдим», жумласи (гап)даги مِنْ ва إِلَى ҳарфлари кабики, (-дан) ва (-га) маъносида бўлиб, ёлғиз ҳолда келса маъно англатмайди.

Калиманинг жузълари (қисмлари) деганда, مَسْجِدٌ деган калимадаги د .ج .س . م ҳарфлари ва бу ҳарфларнинг ост ва устидаги ҳаракатлар, яъни замма, фатҳа, ва касраларнинг борлиги тушунилади.

Исм ҳарфларининг эътибори билан уч қисмга бўлинади.

  1. Сулосий (уч ҳарфли). Масалан: زَيْدٌ каби.
  2. Рубоъий (тўрт ҳарфли). Масалан: جَعْفَرٌкаби.
  3. Хумосий (беш ҳарфли). Масалан: جَحْمَرِشٌ (қари кампир) каби.

Феъл ҳарфларининг эътибори билан икки қисмга бўлинади.

  1. Сулосий. Масалан: ضَرَبَ (урди) каби.
  2. Рубоъий. Масалан: دَحْرَجَ (юмалатди) каби.

Феъл замонлари уч хил бўлади.

  1. Мозий – ўтган замон;
  2. Музореъ – келаси ва ҳозирги замон;
  3. Амр – буйруқ.

Мезон – тарозу

Араб калималарининг мезони ف، ع، لдир. Ушбу ҳарфларнинг ўрнида бўлган ҳарфларга «аслий ҳарфлар», дейилади.

Масалан:  ضَرَبَкаби فَعَلَ вазнидадир. Ушбу уч ҳарфнинг ўрнида бўлмаган ҳарфга «зоида ҳарф», дейилади.

Масалан:  أَكْرَمَкаби  أَفْعَلَвазнидадир.  أَكْرَمَкалимасида  ك، ر، مҳарфлари аслий ҳарфлардир, أ ҳарфи эса, зоида ҳарфдир. أ ҳарфининг зоидалигини  أَكْرَمَ ни  فَعَلَга солиштириб, билиш мумкин.

Ўзида зоида ҳарф бўлмаган калимага «мужаррад» (ёлғиз) дейилади. Масалан:  ضَرَبَкаби  فَعَلَвазнида.

Ўзида зоида ҳарф бўлган калимага «мазид» (орттирилган) дейилади. Масалан:  أَكْرَمَкаби أَفْعَلَ вазнидадир.

Аслий ҳарфлар сулосийда, яъни уч ҳарфли калимада учта бўлади. ع، ف ва битта ل.

Масалан:  ضَرَبَва  زَيْدٌкаби  فَعَلَва فَعْلٌ вазнида.

Аслий ҳарфлар рубоъийда тўртта бўлади. ع، ف ва иккита ل.

Масалан:  دَحْرَجَва  جَعْفَرٌкаби  فَعْلَلَва  فَعْلَلٌвазнида.

Аслий ҳарфлар хумосийда бешта бўлади. ع، ف ва учта ل.

Масалан: جَحْمَرِشٌ каби  فَعْلَلِلٌвазнида.

Уч ҳарфли калима икки қисмга бўлинади.

  1. Сулосий мужаррад.
  2. Сулосий мазид.

Сулосий мужаррад бўлган калимада учта аслий ҳарфнинг ўзи бўлади. Масалан:  ضَرَبَ каби فَعَلَ вазнида.

Сулосий мазид бўлган калимада учта аслий ҳарфдан ташқари бошқа зоида ҳарфлар бўлади.

Масалан:  أَكْرَمَкаби أَفْعَلَ вазнида,  اِسْتَخْرَجَ(чиқарди) каби  اِسْتَفْعَلَ вазнида.

Тўрт ҳарфли калима ҳам икки қисмга бўлинади.

  1. Рубоъий мужаррад.
  2. Рубоъий мазид.

Рубоъий мужаррад бўлган калимада тўртта аслий ҳарфнинг ўзи бўлади.

Масалан:  دَحْرَجَкаби  فَعْلَلَвазнида. Рубоъий мазид бўлган калимада тўртта аслий ҳарфдан ташқари бошқа зоида ҳарфлар бўлади.

Масалан:  تَدَحْرَجَ (думалади) каби  تَفَعْلَلَвазнида,  اِحْرَنْجَمَ(туялар тўпланмоқ) каби  اِفْعَنْلَلَ вазнида.

Беш ҳарфли калима ҳам икки қисмга бўлинади.

  1. Хумосий мужаррад;
  2. Хумосий мазид.

Хумосий мужаррад бўлган калимада бешта аслий ҳарфнинг ўзи бўлади. Масалан: جَحْمَرِشٌ каби فَعْلَلِلٌ вазнида.

Хумосий мазид бўлган калимада бешта аслий ҳарфдан ташқари бошқа зоида ҳарфлар бўлади. Масалан:  خَنْدَرِيسٌ(эски ароқ) каби فَعْلَلِيلٌ вазнида.

Исм билан феъл яна саккиз қисмга бўлинади:

  1. Саҳиҳ, 2. музоъаф, 3. мисол, 4. ажваф, 5. ноқис, 6. лафиф, 7. мултавий, 8. маҳмуз.
  2. Саҳиҳ –فси, عни ва لи ўрнида ҳарфи иллат (касал ҳарф) ва бир турдаги икки ҳарф яъни музоъаф бўлмаган калимадир.

Масалан: ضَرْبٌ ва  ضَرَبَкаби  فَعْلٌва  فَعَلَвазнида.

Ҳарфи иллат, яъни касал ҳарфлар ҳаммаси бўлиб учтадир: و، ا، ي

  1. Музоъаф икки қисмга бўлинади:

أ) Музоъафи сулосий.

ب) Музоъафи рубоъий.

Музоъафи сулосий – ع ва ل ҳарфлари ўрнида бир хил жинсдаги икки ҳарф бўлган калимадир.

Масалан:  فَرْرٌ(қочмоқ) ва  فَرَرَ(қочди) каби  فَعْلٌва  فَعَلَ вазнида.

Музоъафи рубоъий – فси билан аввалги لи, عни билан иккинчи لи ўрнида бир турдаги икки ҳарф бўлган калимадир.

Масалан:  زَلْزَلٌ(қимирлатмоқ) ва  زَلْزَلَ (қимирлатди) каби  فَعْلَلٌва فَعْلَلَ вазнида.

  1. Мисол – فси ўрнида ҳарфи иллат бўлган калимадир.

Масалан:  وَعْدٌ(ваъда бермоқ) ва  وَعَدَ(ваъда берди) каби.

  1. Ажваф – عи ўрнида ҳарфи иллат бўлган калимадир.

Масалан:  قَوْلٌ(айтмоқ) ва  قَوَلَ(айтди) каби.

  1. Ноқис – لи ўрнида ҳарфи иллат бўлган калимадир.

Масалан:  رَمْيٌ(отмоқ) ва  رَمَىَ(отди) каби.

  1. Лафиф – عи ва لи ўрнида ҳарфи иллат бўлган калимадир.

Масалан:  قَوْىٌ(қувватли бўлмоқ) ва  قَوَىَ(қувватли бўлди) каби.

  1. Мултавий – فси ва لи ўрнида ҳарфи иллат бўлган калимадир.

Масалан:  وَشْىٌ(тикмоқ) ва  وَشَىَ(тикди) каби.

  1. Маҳмуз – فси ёки عи ёки لи ўрнида ҳамза бўлган калимадир.

Масалан:  أَخَذَ(олди);  سَأَلَ(сўради);  قَرَأَ (ўқиди).

 

БОБ السَّالِمُ

(الصَّحِيحُ)

الْمُضَعَّفُ

(الْمُضَاعَفُ)

الْمُعْتَلُّ الفَاء

(الْمِثَالُ)

الْمُعْتَلُّ العَيْنُ

(الأَجْوَفُ)

الْمُعْتَلّ اللاَّم  (النَّاقِصُ) اللَّفيفُ الْمَقْرُونُ

(اللَّفِيفُ)

اللَّفِيفُ الْمَفْرُوق (الْمُلْتَوِي)
ثُلاَثِي مُجَرَّد
 

 

 

(I)

 

 

1) ضَرَبَ – يَضْرِبُ فَرَّ وَثَبَ بَاعَ رَمَى رَوَى وَحَى
2) نَصَرَ – يَنْصُرُ رَدَّ وَدَّ دَامَ دَعَى ––– –––
3) مَنَعَ – يَمْنَعُ ––– وَضَعَ ––– رَعَى ––– –––
4) حَمِدَ – يَحْمَدُ عَضَّ وَضِرَ خَافَ خَشِيَ قَوِيَ وَجِيَ
5) نَعِمَ – يَنْعِمُ ––– وَرِثَ ––– ––– ––– وَلِيَ
6) شَرُفَ – يَشْرُفُ حَبَّ وَقُحَ طَالَ رَخُوَ ––– –––
                                                                                                     ثُلاَثِي مَزِيد
(IV) 1) أكْرَمَ – يُكْرِمُ أحَبَّ أوْجَبَ أقَامَ أهْدَى أرْوَى أوْصَى
(II) 2) صَرَّحَ – يُصَرِّحُ جَدَّدَ وَحَّدَ صَوَّبَ رَبَّى سَوَّى وَفَّى
(III) 3) سَافَرَ – يُسَافِرُ حَابَّ وَاظَبَ جَاوَبَ حَابَى دَاوَى وَالَى
(VIII) 4) اِحْتَسَبَ -يَحْتَسِبُ اِحْتَجَّ اِتَّضَحَ اِقْتَاتَ اِخْتَفَى اِحْتَوَى اِتَّقَى
(VII) 5) اِنْسَحَبَ – يَنْسَحِبُ اِنْقَضَّ ––– اِنْقَادَ اِنْجَلَى اِنْزَوَى –––
(IX) 6) اِحْمَرَّ – يَحْمَرُّ –––   اِسْوَدَّ اِرْعَوَى ––– –––
  7) اِحْمَارَّ – يَحْمَارُّ ––– ––– اِسْوَادَّ ––– ––– –––
(V) 8) تَفَصَّحَ – يَتَفَصَّحُ تَجَدَّدَ تَوَرَّدَ تَصَوَّرَ تَقَضَّى تَرَوَّى تَوَفَّى
(VI) 9) تَدَارَكَ – يَتَدَارَكَ تَصَامَّ تَوَارَثَ تَزَايَدَ تَصَابَى تَدَاوَى تَوَارَى
(X) 10) اِسْتَنْسَخَ- يَسْتَنْسِخُ اِسْتَحَبَّ اِسْتَوجَبَ اِسْتَبَاعَ اِسْتَهْدَى اِسْتَهْوَى اِسْتَوفَى
  11) اِحْدَودَبَ – يَحْدَودِبُ ––– ––– ––– اِعْرَورى ––– –––
  12) اِجْلَوَّزَ – يَجْلَوِّزُ ––– ––– ––– ––– ––– –––
رُبَاعِي مُجَرَّد
(I) 1) دَخْرَجَ – يُدَخْرِجُ صَرْصَرَ وَسْوَسَ جَوْرَبَ قَلْسَى ضَوْضَى –––
رُبَاعِي مَزِيد
(I) 1) تَدَخْرَجَ – يَتَدَخْرَجُ تَصَلْصَلَ ––– تَجَورَبَ تَقَلْسَى ––– –––
(II) 2) اِبْرَنْشَقَ – يَبْرَنْشِقُ ––– ––– ––– ––– ––– –––
(III) 3) اِقْشَعَرَّ – يَقْشَعِرُّ ––– ––– ––– ––– ––– –––

 

Х. К. Баранов, ан-Найм ва бундан бошқа замонавий луғат китобларида феълнинг боблари эски услубдаги рақамлардан фарқли равишда қуйидаги 10 рим рақамлари билан белгиланади. Ўқувчи луғат қидираётганида мана шу нарсага аҳамият бермоғи лозим. Сулосий мужаррад феълларининг масдарлари 50 дан кўпдир.

 

Иштиқоқ

 Иштиқоқ луғатда, сўзни ташкил топиши, маъносидадир.

Маънолари ва ҳарфларида бир-бирларига нисбат берилган икки сўзни, бирини иккинчисидан чиқариб олишга «иштиқоқ», дейилади.

Исм икки қисмга бўлинади:

  1. Исми жомид (бир ҳолда турадиган исмлар)
  2. Исми масдар.

Исми жомиддан ҳеч нарса иштиқоқ қилинмайди.

Масалан:  رَجُلٌ– киши ва فَرَسٌ – от каби.

Исми масдардан эса бир неча нарса иштиқоқ қилинади.

Масдарнинг ўзбек тилидаги маъносининг охирига (– моқ, – иш) қўшимчаси қўшилади.

Масалан:  ضَرْبٌ– урмоқ ва  قَتْلٌ– ўлдирмоқ каби.

Масдардан қуйидаги 12 нарса иштиқоқ қилинади:

  1. Феъли мозий – ўтган замон феъли.
  2. Феъли музореъ – ҳозирги ва келаси замон феъли.
  3. Исми фоъил – иш бажарувчи зот.
  4. Исми мафъул – қилинган иш номи ёки иш қилинмиш зот, яъни иш ўша кишининг устида олиб борилган зот.
  5. Феъли жаҳд – ўтган замон инкор феъли.
  6. Феъли нафий – фақат келаси замон инкор феъли.
  7. Феъли амр ҳозир – буйруқ феъли.
  8. Феъли амр ғоиб – ломлик буйруқ феъли.
  9. Феъли наҳий – буйруқ феълининг инкори.
  10. 10. Исми замон ва макон – иш бажариладиган вақт ва жой.
  11. Исми олат – иш бажарувчи қурол.
  12. Исми тафзил – ортиқроқ иш бажарувчи.

ضَرْبٌ– масдаридан қуйидаги 12 нарса иштиқоқ қилинади:

  1. ضَرَبَ– урди у бир эркак киши, ўтган замонда.
  2. يَضْرِبُ– уради у бир эркак киши, келаси замонда.
  3. ضَارِبٌ– урувчи бир эркак киши.
  4. مَضْرُوبٌ– урилган бир эркак киши.
  5. لَمْ يَضْرِبْ– урмади у бир эркак киши, ўтган замонда.
  6. لاَ يَضْرِبُ– урмайди у бир эркак киши, келаси замонда.
  7. اِضْرِبْ– (амр ҳозир) ур сен бир эркак киши.
  8. لِيَضْرِبْ– (амр ғоиб) урсин у бир эркак киши.
  9. لاَ تَضْرِبْ– урма сен бир эркак киши.
  10. مَضْرِبٌ – уриладиган вақт ва макон.
  11. مِضْرَابٌ – урувчи қурол.
  12. أَضْرَبُ– урувчироқ бир киши.

 

Феъл ва фоъил

 

Феъл – иш ва ҳаракатни англатиб замонга далолат қилган нарсадир.

Феъл икки қисмга бўлинади:

  1. Мутаъаддий (ўтимли)
  2. Лозим (ўтимсиз).

Айрим феъллар кимни? нимани? сўроқларига жавоб бўладиган калимага муҳтож бўлади. Буларга «мутаъаддий феъллар», дейилади.

Масалан:  ضَرَبَ زَيْدٌ بَكْرًا– Зайд Бакрни урди, дейилса, Зайд кимни урди? деган савол туғилади. Демак  ضَرَبَ–мутаъаддий феъл экан.

Яна баъзи бир феъллар борки, улар кимни? нимани? сўроқларига жавоб бўладиган калимадан ҳожатсиз бўлади. Буларга «лозим феъллар», дейилади.

Масалан:  جَلَسَ زَيْدٌ–Зайд ўтирди дейилса, Зайд кимни ўтирди? ёки Зайд нимани ўтирди? деган саволларга эҳтиёж туғилмайди. Демак  جَلَسَ– лозим феъли экан.

Ҳар бир феълнинг фоъили, яъни бажарувчиси бўлади. Фоъилсиз феъл бўлмайди.

Агар феълнинг фоъили ёлғиз бир киши бўлса, арабчада «воҳид» ёки «муфрад», дейилади.

Агар икки киши бўлса, «тасния», дейилади.

Агар икки кишидан кўп бўлса, «жамъ», дейилади.

Бу фоиълларнинг ҳар бири ё мутакаллим бўлади, ё мухотаб ёки ғоиб бўлади.

Мутакаллим – сўз сўзловчидир. (1– шахс):

Мухотаб – сўз унга нисбатан сўзланувчидир. (2 – шахс):

Ғоиб – сўз ундан яъни гапирилаётган маконда йўқ киши хусусида сўзланувчидир. (3– шахс).

Буларнинг ҳар бири музаккар (эркак) ёки муаннас (аёл) жинси учун ишлатилади.

 4- курс талабаси Аброров Абдулазиз 

232980cookie-checkСарф илми

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: