islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

РАВМ ВА ИШМОМ ҚОИДАСИ

Тажвид илмига тегишли «равм» ва «ишмом» атамалари кўпчилик Қуръон ихлосмандларига нотаниш бўлиб, асосан мутахасислар алоҳида эҳтимом билан ўрганадиган қоидалардан ҳисобланади.
Равм луғатда –« رام» фелининг масдари бўлиб «талаб» маносидадир.
Истилоҳда эса – Равм, паст овозда ҳаракатнинг учдан бирини талаффуз қилишликдир.
Бунда харакат товуши яқин турган киши эшитадиган, узоқда турган киши эшитмайдиган даражада чиқади. Уламолар: «Равмда харакатнинг учдан бири талаффуз қилинади» дейишади.
Имом Ад-Доний раҳматуллоҳи алайҳ равмга қуйидагича тариф берадилар: равм- товушни аксар қисмини талаффуз қилмай товушни заифлаштиришликдир.
Равм, марфу ( заммали) ва заммага мабний ( охири заммали) мажрур (касрали) ва касрага мабний ( охири касрали) касрали сўзларда қилинади:
نستعين ، حيث ، الرحيم، هؤلاء

Ишмом – лабни заммага чўзгандек чўзиб, заммани талаффуз қилмаслик. Бундан ортган нафас хам лаб тирқишидан чиқиб кетади. Ишмом кўринади, эшитилмайди. Ишмом фақат марфуʼ (заммали) бўлган сўзларда қилинади:
نستعين، حيث
Равм ва ишмомдан мақсад
Равм ва ишмомдан мақсад вақф қилинган сўзнинг васлдаги асл ҳаракатини баён қилишдир. Қулоғи эшитадиган одам равмдан, кўзи кўрадиган одам ишмомдан билиб олади.
Равм ишмом ман қилинадиган холатлар
Равм ишмом барча калималарнинг охирида қилинавермайди, балки айрим
Ровм ва ишмом ориз ҳаракатларда қилинмайди, масалан:
قل ادعوا، أنذر الناس،
لهم الناس، عليكم القتال
Ушбу жумлаларнинг биринчи калимасидаги охирги харф аслида сукунли бўлган. Ундан кейин яна сукунли харф келгани учун икки сукунли харфнинг ораси харакат билан боғлананган. Бу харакат сукунли харфнинг ораси харакат билан боғланган. Бу харакат сукуннинг ўрнига келгани учун ориз ( вақтинчалик ) харакат дейилади.
Равм ва ишмом сукуни аслий бўлган харфларда қилинмаганидек, ориз қилинмаганидек, ориз харакатларда хам қилинмайди.
Равм ва ишмом мансуб ( фатҳали ) ҳолатдаги хамда фатҳага мабний (охири фатҳали) сўзларда ҳам қилинмайди. Чунки фатҳанинг талаффузи енгил бўлиб, вақф қилганда хаммаси чиқиб кетиши мумкин. Базисини чиқариб, базисини ушлаб туриб бўлмайди. Мисол учун:
المستقيم
Сўзидаги каби
Равм ва ишмом тойи марбута «ة» да ҳам қилинмайди чунки вақфда у сукунли «ه» га айланган бўлади.
مغفرة- مغفره
Ўзгартирилган харфда ровм хам, ишмом ҳам қилинмайди. Аммо аслида араб ёзувларида тўгарак «ة» билан ёзилсаю, мушафда ётиқ « ت» билан ёзилган бўлса унда равм ва ишмом қилиш мумкин эмас. Масалан:
كلمت ، سنت
Калиманинг охирида «ه» замири бўлса, уни равм ва ишмом қилиш мумкин ёки мумкин эмаслигида икки хил фикр бор. Базилар қилинади, дейишади, базилар қилинмайди дейишади.
Бу борада учинчи фикрҳам бор. Унда у равм ва ишмом қилинадиган ҳамда қилинмайдиган ҳолатларга ажратилади.
Равм ва ишмом қилинадиган холатлар:
Замирдан олдин сукун келса. Мисол учун:
منه ، فأجره
Замирдан олдин алиф келса. Мисол учун:
هدينه ، علمنه
Замирдан олдин фатҳа келса. Мисол учун:
مأمنه ، علمته
Равм ва ишмом ман қилинган холатлар:
Замирдан олдин чозиқ «و» ёки сукунли «و» харфи келса. Масалан:
قتلوه ، رأوه
Замирдан олдин замма келса. Масалан:
قلته ، جزاّؤه
Заммадан олдин чозиқ «ي» ёки сукунли «ي» харф келса. Масалан:
فيه ، عليه
Замирдан олдин касра келса. Масалан:
إلى أهله تأمنا ، حق قدره
Эслатма: Имом Хафс ривоятига кўра бир ўриндагина вақфдан ташқари, ишмом ёки равм қилиш лозим. У ҳам болса, Юсуф сурасининг ўн биринчи оятидаги
تأمنا
Калимасининг «ن» нидадир. Базилар бу ўиндаги равмни «ихтилос» деб айтадилар.
Тўртинчи тур: хазф билан вақф қилиш.
Замма ва касра танвини вақфда тушиб қолади.
Мисол учун:
بصير ، من نصير
«ه» замири силаси вақфда тушиб қолади.
Мисол учун:
ءامنا به
Бешинчи тур: ибдол билан вақф қилиш.
Фатҳа танвинида вақф қилинганда, иккинчи фатҳа тушиб, ўрнига фатҳадан кейинг «ا» ўқилади.
Мисол учун:
بلى إن ربه كان به بصيرا
Тойи марбута «ة» да вақф қилинганда у «ه» га алмаштирилади.
Мисол учун:
القارعة

4- курс талабаси Кочев Ҳайруллоҳ 

233010cookie-checkРАВМ ВА ИШМОМ ҚОИДАСИ
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: