Аллоҳ таоло инсонни яратганда бошқа мавжудотлардан инсонларни афзал қилиб қўйди . Инсон бошқа маҳлуқотлардан фақат бир нарса билан фарқланади бу ҳам бўлса илми билан , шу илм сабабли Аллоҳ Одамни фаришталардан ҳам афзал қилиб қўйди. “Одамга барча номларни ўргатди” Аллоҳ таоло ерда яшаш учун зарур бўлган барча табият илмларини ўргатган.Сиз ўйлашинггиз мумкин инсон маҳлуқотлардан афзалликлари кўп деб .
Инсоннинг афзаллиги қувватида эмас – туя қувватлироқдир
Инсоннинг афзаллиги жисмининг катталигида эмас – фил каттароқдир
Инсоннинг афзаллиги шижоатида эмас – йиртқич ҳайвон шижоатлироқдир
Инсоннинг афзаллиги еб-ичишида эмас – ҳўкиз еювчироқдир
Инсонни бошқа мавжудотлардан афзаллиги фақатгина илм биландир . Илм ҳар бир инсонга керак- бу қандай илм бўлишидан қатъий назар . Ривожланиб бораётган бир даврда илмларни бир-биридан ажратиш тўғри бўладими? Диний доираларда илм деганда фақатгина диний илмларни тушуниб дунёвий илмларни унутиб қўйиш ҳолатини кузатишимиз мумкин. Баъзи мусулмонлар бизга фақат диний илмлар керак , дунёвий илмлар керак эмас деган шиорни илгари cуришаётганига гувоҳ бўламиз . Бу фикр қанчалик даражада тўғри дунё ривожланиб бораётган бир даврда. Мусулмон инсон ҳар соҳада мукаммал бўлиши керакмасми аслида .
Мусулмонлар таълим ишларига доимо катта эътибор бериб келишган . Шунинг учун ҳам Исломга амал қилинган даврларда мусулмон оламида илм кенг миқёсда тарқалган дунё аҳамиятига молик улуғ алломалар етишиб чиққан . Мусулмонларчалик кўп олим етиштирган миллатни тарих ҳали-ҳануз билмайди . Бу ҳолатни яхшилаб ўрганганғарблик шарқшунослардан бири инсоф билан ,,Мусулмонлар барча –барчалари мадрасага қатнайдиган бутун бошли бир миллат бўлган “, деб ёзган . Мусулмонларнинг таълим борасида қилган сай –ҳаракатлари туфайли дунёда биринчи тўлақонли дорилфунунларга асос солинди.
Бугунги кунга келиб илмни – диний ва дунёвий илмларга ажратиш авж олиб кетмоқда . Бу эса мусулмонлар орасидан олимлар чиқишининг кескин камайишига сабаб бўлмоқда. Илмга муҳаббат қўйган ёшлар орамизда жудаям кўп . Аммо мусулмонларнинг дунёвий илмга бепарволиги натижасида бугунгу илмий муҳит қониқарли даражада эмас . Бунга бир қанча мисоллар, мулолоҳазалар бор.
Биринчидан , мусулмон мамлакатлардаги исломий институтлардаги муҳит ўрганилганда , юқори даражада таълим олаётган талабалар сони жудаям кам , бу дегани талабалар илмга эътоборсиз эмас , балки талаба диний илмларни ўрганиш учун дунёвий илмлардан воз кечиш лозим деб ҳисоблайди . Бунинг натижасида эса, кимё , иқтисод, математика каби дарсларга қатнашмайди . Бугунгу кунда бу одатий ҳолга айланган . Бу эса ўз навбатида талабаларда дунёвий фанларга бўлган қизиқишни кучайтириш кераклигига далолат қилади .
Иккинчидан, Ислом оламида илмга қизиқиш анча сусайган .
Учинчидан, Исломий ўқув даргоҳларини дунё меъёрларига чиқариш бўйича ҳаракатларни ташкел этиш зарур;
Тўртинчидан, дунёдаги ислом институтлари орасида диний илмларни ҳам яхши ўзлаштирилмаётган ҳолатларни ҳам учратамиз.
Буларга ўхшаш мулоҳазаларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Диёнатли мусулмонлар шаръий илмларни яхши ўзлаштирадилар , фарзанд тарбиясидаям шаръий аҳкомларга алоҳида эътибор қаратади бу яхши, албатта. Аммо дунёвий илмларни Исломдан айириш динимизга бегона . Мусулмон киши шаръий илмларсиз ҳаёт кечиролмаганидек , дунёвий илмларсизам яшай олмайди . Ўтган асрларда мусулмонлар фойдали илм тушунчасини нотўғри талқин қилишган . Аслида Қуръон ва суннатда мақталган илм диний ва дунёвий илмларни ўз ичига олади . Ўтган асрдаги нотўғри тушунча сабабли , бугунги кунга келиб баъзи мусулмон ота-оналарнинг фарзандига фақатгина диний таълим бериш шу билан бирга диний таълим муассасаларида таълим олишга мажбурлаётганини кўришимиз мумкин. Яқинда устозимиз бир воқеани айтиб берди . ,, Бир шогирдим бор жудаям зеҳнли шаръий илмларни билади ( ҳар бир мусулмон билиши керак бўлган шаръий илм – фарзи айн ). Ота –онаси томонидан вояга етгунга қадар ўрганган . Ҳозирги кунда эса олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўриш керак . Она фарзандини диний таълим муассасасида таълим олишни хоҳлайди, аммо бола дипломатияга қизиқади . Бугунги кунда бола тушкунликка тушган . Бу ҳолатдан ўқитувчи хабар топиб онасига айтганда . Она фарзандим фақат диний мутаҳасис бўлади бўлмаса берган сутимга рози эмасман деган.
Энди фикр қилиб кўринг , агарда шу бола ислом таълим муассасасига ўқишга кирса , дарсларни қизиқиш билан ўрганишига ва яхши мутаҳасис бўлишига ким кафолат беради . Аммо у ўзи қизиққан соҳасига ўқишга кирса яхши бир мутаҳасис бўлиши мумкин . Мусулмон киши фақатгина дин билан машғул бўлсин дейилмаган . Мусулмонларга ҳам ҳар соҳада яхши мутаҳасис керак .
Имом Молик р. а ,, Муваттўъда ривоят қилади : ъъ Бир саҳобий жароҳат олди, Расулуллоҳ с.а.в Бани Аммордан икки кишини чақиртирди , ” Қайсиларинггиз табобатда моҳирроқсиз ? ъъ.деб сўрадилар . Улар : “Тиббиётда ҳам яхшилик борми ?ъъ деди.У зот : “касалликни туширган давосини ҳам туширган ъъ[1]дедилар “. Бу ҳадис мусулмонлар ҳар бир соҳада илмли бўлиши кераклигига далолат қилади . Европада юксалиш бўлмасдан олдин яъни мусулмонлар илмни бир ёқлама тушуниб қолмасликларидан олдин мусулмон уммати ҳар бир соҳада пешқадам бўлган. Доктор Томпсон:”Ғарбда илм-фан гуллаб яшнашига Ғарбий Европанинг араблардан таъсирланиши сасабдир. Мусулмонларнинг китоби лотин тилига таржима қилинганидан кейингина Ғарб таълими яхшиланди.” Ушбу сўзлардан ҳам кўриниб турибди мусулмонлар қанчалик даражада илмга иштиёқманд ва ҳар соҳада илғор бўлганлиги.
Бугун эса, инсонлар онгида диний илмлар ўрганиш ва уни ўргатиш савоб , дунёвий илмларни ўрганишда ҳам ўргатишда ҳам ҳеч қандай савоб йўқ деган тушунчанинг пайдо бўлиши , мусулмонларнинг илмда қолоқлигини келтириб чиқараётган асосий омилдир.
Азиз, мусулмонлар бу мутлақо нотўғри тушунча . Мусулмонга фарзи айн бўлган илмларни билган, ибодатларини ўз вақтида бажараётган , Қуръони Карим ёдлаш билан шуғулланаётган шу билан бирга бошқа бир соҳада яхши мутаҳасис бўлиб кўпчилик инсонларга манфаати тегаётган инсонларни биламиз. Уларга дунёвий илм билан шуғулланаётгани охиратда ҳеч қандай манфааат бермаслигини айтаётганлар ҳам бор . Бундай фикрдаги мусулмонлар калта ўйлашади. Тарихга назар соладиган бўлсак халифалик даврида ёки ундан кейинги подшоҳликларда ҳам илмли инсонларга бўлган ҳурматни кўрамиз. Дунёвий илмларни яхши ўзлаштириш Қуръон ва ҳадисларни тўлиқ таффаккур қилишга сабаб бўлади . Бу эса ҳар бир инсоннинг ўз танлаган соҳасида яхши мутаҳасис бўлишини таъмирлайди.
Албатта,диний мутаҳасис етакчи бўлиши мақсадга мувофиқ . Шундай экан дунёвий илмларда олдинда бўлмаган талаба келажакда етакчи бўладими ? Йўқ ,албатта, шундай экан биз мусулмонлар илмларни бир-биридан ажратмасдан ҳар бир соҳада мукаммал бўлишга интилишимиз шу билан бирга фарзандларимизни ҳам ўзлари хоҳлаган соҳада таълим олишига имконият яратиб беришимиз керак. Шундагина мусулмонлар жамияти тараққий этади . Ёшлар онггида динга нисбатан нотўғри тушунчалар пайдо бўлишини олдини олган бўламиз.
4-курс талабаси Эшниёзова Малика