islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Кўчмас мулк ва унинг турлари (2)

Ерни ислом шариъатида хос мулк сифатида мулкланиши:

Баъзи муҳаддислар ер ислом шариъатида хос мулк сифатида мубоҳ бўлмайди дейишади ва бу фикрларига қуйидагича далил келтиришади. Далилларни Мудудий билан Аббадий қуйидагича келтирганлар:

Биринчи далил: Албатта, қуръони карим ерга хос мулкиятни собит қилмаган дейишган балки ердан фойдаланишни берган холос. Қуйидаги оятларни келтиришади: “Ва ерни халойиқ учун қўйди” (Роҳман сураси,  15-оят).[1]

Иккинчи далил: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам ер хос мулк бўлмаслиги ҳақида ҳадислар бор.

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақин алайҳи ҳадисда: одамлар ернинг тўртдан бири, учдан бири, ва яримига зироат қилар эдилар. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам айдилар: “Кимни ери бўлса, унга ўзи эксин ёки уни бериб турсин. Бундай қилмаса, ерни ушлаб турсин”[2].

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимни ери бўлса, унга ўзи эксин ёки уни биродарига бериб турсин. Агар кўнмаса, ерини ушлаб турсин” дедилар”[3].

Учинчи далил: Муайян бир тарихий воқеа билан далилланиш тўғри эмас, бу воқеа Расуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам замонида бўладими, Чоҳорёрлар замонида содир бўладими фарқи йўқ. Чунки ўша замонда бўлган ҳолат ҳозир йўқ бўлишлиги мумкин. Шундан келиб чиқиб ислом тарихида ерга нисбатан унинг шаръий эканлигини келтириб чиқармайди[4].

Бу фикрга раддиялар ҳам бор. Ерга хос мулк сифатида қарашлик бир неча ўринларда келган.

Биринчи ўрин – ерни хос мулк бўлишлиги Қуръони Карим нозил бўлишидан аввал ҳам бор нарса эди. Қуръони карим бу ҳақида огоҳлантирмади ва ундан қайтармади ҳам Аллоҳ таоло бу қоидани шу ҳолда қолдирди ва одамларнинг шариъатида ҳам қолдирди. Шу сабаб мусулмонлар Қуръон нозил бўлгандан ҳозирги кунгача ерга шахсий мулк сифатида қарашади. Бирор киши бу қоидани шаръий эмас дейдиган бўлса далил олиб келишлиги керак[5].

Иккинчи ўрин – Албатта Қуръони Каримда ернинг хос мулк сифатида мулкланишига ва бошқа мақсадлар учун фойдаланишига оятлар бор. Масалан: унда зироат қилиш, ундан чиққан неъматларни ейишлик, эҳсон қилиш, яшаш учун уйлар қуриш ва бошқа нарсалар. Аллоҳ таоло ояти каримада марҳамат қилади: “Меваланган пайтида унинг мевасидан енглар ва йиғим – терим кунида ҳаққини беринглар”(Анъом сураси 141- оят).[6]

Юқорида келган ояти каримадан мурод закот ёки ундан бошқа бўлишлиги ҳам мумкин. Аллоҳ таоло уни ўриб олаётганда чиқаришни буюрган. Бу закотлар ва бошқа нарсаларни чиқариш учун эса ер ўзиники бўлишлиги керак ва ундан бошқа одам шу нарсаларни олиш учун унга эга бўлмаслиги лозим[7].

Аллоҳ таоло бошқа оятда “Эй иймон келтирганлар! Касб қилган пок нарсаларингиздан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан садақа қилинглар”[8] (Бақара сураси, 267 – оят) Бу буйруқни фақатгина шу ернинг эгаси амалга оширади ва фақатгина шу ерга эга бўлмаган инсонларга беради.

Аллоҳ таоло бошқа ояти каримада: “Эй, иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамаганингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизгача, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз. Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча, уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир” (Нур сураси 27-28-оятлар).[9] Мана шу оят далолат қиладики, Қуръони Карим ерни хос мулк бўлишлигини бор деган ва уни маскан сифатида сақлашни ҳам бор дейилган. Ана шу мулкга фақатгина шу мулкнинг эгасининг рухсати билан кира олади.

Иккинчиси: Қуръони Каримдаги ерга эгалик қилиш тўғрисидаги оятларга тўхталадиган бўлсак, улардан мурод ҳукм юритиш холос. Мана шу ҳукмларни тушуниш учун бир неча оятлар жавоб қилиб келтирилган.

1 – Ерга хос эгалик қилишликга келадиган бўлсак: бу нарса қадим замонлардан бери бор. Агар Қуръони Карим хос мулкиятни бекор қилмоқчи бўлса ва жамоавий мулкиятни шуни ўрнига қўймоқчи бўлса Қуръони Каримда қисқагина ишора кифоя қилармиди. Аллоҳ таоло: “Ва ерни халойиқ учун қўйди”[10]. Бу оят кифоя қилмайди балки қатъий ҳукмлар жорий бўлишлиги керак. Ёки ўриндош ҳукмлар ҳам бўлишлиги керак бўлар эди.

  1. Агар Қуръони Каримни мақсади ерга хос мулкни йўқ қилиб юбормоқчи бўлса ва уни жамоавий мулк сифатида қўллайдиган бўлса бундай ишни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай ишни қилмаганлар. Албатта, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Қуръони Каримнинг баён қилувчиси эдилар, ўзларининг ҳадисларида бўлсин ишларида бўлсин. Қуръонни энг гўзал тарзда татбиқ қиладиган инсон эдилар. Ёки Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билиб туриб жорий қилмаганми, ёхуд бирор-бир мусулмон бу ишларни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонга хилоф қилади деб айтадими йқин бўлсин ёки узоқ бўлсин.
  2. Қуръони карим оятларини тушуниш ва ундаги ҳукмларни чиқаришликда лозим бўладики, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам оятларни қандай тушунганлар ва уни шу мавзудаги оятларга қандай амал қилганлар, манашуларни билишимиз керак. Агар биз Қуръондан тушунган нарса Расулуллоҳнинг сўзларига ёки феълларига хилоф бўлса, биз тушунган нарса тўғри бўлмабди. Чунки, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Қуръони Каримни сўзлари ва амаллари билан баён қилиш учун юборилганлар[11].

Шунинг учун биз Аллоҳ таолонинг “Ва ерни халойиқ учун қўйди”[12] оятига ҳамда ундан олдинги ва кейинги оятларга назар соладиган бўлсак, бу оятлар ерга нисбатан шахсий мулкчиликни ботил қилиб жамоавий мулкчиликни собит қилишга далолат қилмайди. Бунда мурод аллоҳ таолонинг бандаларига ато қилган неъматларини баён қилиш ва қудратини зоҳир қилишдир. Шунинг учун ундан олдин қуйидаги оятларни кўришимиз мумкин:

“Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди. Унга баённи ўргатди. Қуёш ва ой ҳисобдадир. Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар. Осмонни баланд кўтарди ва (адолат) тарозусини ўрнатди. Меъзонда ҳаддингиздан ошмаслигингиз учун. Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг. Ва ерни халойиқ учун қўйди. У(ер)да мевалар ва гулкосали хурмолар бор. Ва сомонли донлар ҳамда райҳонлар бор. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!”   (Роҳман сураси 1-13- оятлар).

Учинчиси: Ернинг хос мулкияти суннатда бир неча ҳадисларда собит бўлган:

1 – “Ойша разияллоҳу анҳо Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисларида: “Ким бировники бўлмаган ерни обод қилса, (ўша ерга) энг ҳақли киши ўшадир” , дедилар”.[13] Имом Бухорий ривояти.

Урва: “Умар разияллоҳу анҳу ҳам ўз халифалик даврида шунга ҳукм қилган”, дейди.

2 – Саид ибн Зайид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирон-бир ўлик ерни тирилтирса, у унинг учундир. Золимнинг томири учун бирон-бир ҳақ йўқ”[14]Абу Довуд ва Термизий ривояти.

3 – Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирон-бир ўлик ерни тирилтирса, у унинг учундир.” Имом Термизий ва Аҳмад ривояти.

4 – Рофиъе ибн Ходиж разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир қавмнинг ерида уларнинг рухсатисиз зироат қилса, у одамга зироатдан бирор нарса бўлмайди ва унга унинг нафақаси бордир.” Абу Довуд ва бошқалар ривояти.

Тўртинчиси: Юқорида зикр қилинган ҳадислар у ерни исломда хос мулк сифатида мулкланмаслигига далолат қилади ва у “Унинг сиёқидан тушунилган нарса каби” исломда ерни хос мулклашлигини иқрорига зоҳир далолат ила далолат қилади. Ва у шахсий мулкиятни собит қилгувчилардир. Бундан ерни кишиларнинг қўлларидан чиқариб олишлик тушунилмайди ва яна ерлар жамоавий мулкдорлик қилиш ҳам туушунилмайди. Бу далиллар уларнинг зарарларига ҳужжатдир фойдаларига эмас[15].

Бешинчиси: Ерларни ҳукми борасида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ва хулафои рошидинлар даврларида тарихий воқеалардан далилланишлик тўғри бўлмайди, чунки бу бугунги кунда топилмайдиган хос ҳолатдир дейилган гапларга раддиялар қуйида келтирамиз:

Чунки, бу гап қуръони каримни баён қилувчи ва унинг ҳукмларини исломий жамода чиройли татбиқ қилгувчи бўлган набий соллаллҳу алайҳи васалламдан собит бўлгувчи ҳақиқатлар билан тўқнашиб қолади. Агар ердаги фардий мулкийят исломда жоиз бўлмаганда эди расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг хулафолари уни қарор топтирмаган бўлар эдилар. Манашу ҳолат учун машруъ бўлган нарса бизга ҳам машруъ бўлади. Чунки, исломий ҳукмлар ҳар бир замон ва макон учун мос келувчидир.

Ўтган нарсалардан ислом мулкийятнинг шаръий қонун қоидаларига мувофиқ ер учун фардий мулкийятни мубоҳ қилганлиги очиқ ойдин бўлади. Исломда ер умумий қилинган даъво тўғри даъво эмас. 

ТИИ 4-курс талабаси Қудратов Муҳаммаджон

[1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси. – Тошкент, “Hilol-Nashr” нашриёти, 2019. – Б.531

[2] Олтин силсила: 3-жуз: Саҳиҳул Бухорий. –Тошкент: Ҳилол Нашр , 2016. –Б. 523.

[3] Олтин силсила: 3-жуз: Саҳиҳул Бухорий. –Тошкент: Ҳилол Нашр , 2016. –Б. 293.

[4] Абул Аъло ал-Мудудий. Масъалатул мулкийятил арз фил ислам.  –Дамашқ: Мактабатуш шабабил муслим, 2008, -Б. 8.

[5] Ўша манба –Б.19.

[6] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси. – Тошкент, “Hilol-Nashr” нашриёти, 2019. – Б.146

[7] Имодуддин Исмоил ибн Касир. Тафсиру ибн касир: 3-жуз. –Байрут: Дор иҳяил кутубил арабийя. 1982. –Б. 110.

[8] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси. – Тошкент, “Hilol-Nashr” нашриёти, 2019. – Б.45

[9] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси. – Тошкент, “Hilol-Nashr” нашриёти, 2019. – Б.352-353

[10] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси. – Тошкент, “Hilol-Nashr” нашриёти, 2019. – Б.531

[11] Абул Аъло ал-Мудудий. Масъалатул мулкийятил арз фил ислам.  –Дамашқ: Мактабатуш шабабил муслим, 2008, -Б. 10-11.

[12] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси. – Тошкент, “Hilol-Nashr” нашриёти, 2019. – Б.531

[13] Олтин силсила: 3-жуз: Саҳиҳул Бухорий. –Тошкент: Ҳилол Нашр , 2016. –Б. 289-290.

[14] Абу Исо ат-Термизий. Сунану ат-Термизий. –Байрут. Муъассисатур рисолати наширун, 1438/2017. Б. 259.

[15] Абул Аъло ал-Мудудий. Масъалатул мулкийятил арз фил ислам.  –Дамашқ: Мактабатуш шабабил муслим, 2008, -Б.21.

235600cookie-checkКўчмас мулк ва унинг турлари (2)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: