islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Биосфера

Ерда ҳаёт бошлангандан бошлаб узоқ тарихий даврлар  давомида у  ривожланиб келмоқда. Ернинг тирик организмлар ва биологик чўкинди тоғ жинслари тарқалган қисмини рус олими академик В.И.Вернадский биосфера   (грекча  «биос»-ҳаёт,»сфера»-шар) деб номланган.

Биосфера сайёрамиздаги «ҳаёт қобиғи»  ҳисобланиб, тирик организмларнинг   ўзаро  чамбарчас  алоқа, муносабатларидан иборат мураккаб экосистемалар мажмуини  ташкил  этади. В.И.Вернадский тушинчасига  кўра, биосферага  ҳозирги вақтда фақатгина ернинг қобиғида тарқалган тирик организмлар кириб қолмай, балки унинг таркибига қадимги даврларда организмлар иштирокида ҳосил бўлган литосферанинг қисми ҳам киради. Шунинг учун ҳам  биосферанинг нобласфера  ва полеобиосфера каби таркибий қисмлари ажратилади.

Биосфера ўз ичига атмосферанинг қуйи қатламлари,яъни тропосферани (10-15 км баланликкача фаол ҳаёт мавжуд  бўлган, баъзан 20 км баландликдаги атмосфера қатламида тиним ҳолидаги организмларнинг чанг доначалари, уруғлари, споралари  ва  бошқалар учраши мумкин)  ҳамда  сув  қобиғи  гидросферани  олади. Ернинг юзаси қаттиқ қобиқ литосферадан иборат  бўлиб, унинг  қалинлиги 30-60, баъзан 100-200 км ва ундан ҳам ортиши мумкин. Тикка қатлам бўйича, яъни атмосфера қатламини қўшиб ҳисобланганда ҳаёт чегаралари 25-40  км ни ташкил этади. Биосферанинг остида қалинлиги 5-6 км гача борадиган чўкинди тоғ жинсларидан иборат литосфера қатлами ётади. Унинг  ҳосил бўлишида тирик организмларнинг роли катта.

Биосферада организмларнинг фаол ҳолатда ҳаёт кечириши ҳам бир хил эмас. Сайёрамиздаги барча тирик организмлар йиғиндисини В.И.Вернадский тирик модда деб атаган. Тирик моддалар бир текис тарқалган жойлар, сув қатлами литосфера ва тропосфералар  чегараси, яъни тупроқ ва унинг қатламидаги ўсимлик илдизлари, замбуруғлар, микроорганизмлар, тупроқда ҳаёт  кечирувчи  бошқа  ҳайвонлар, шунингдек тропосферанинг  тупроқ  юзасидаги қисми, ўсимликларнинг ер устки органлари қисми жойлашган қатлам  ҳисобланади. Ушбу қатлам  фитосфера  деб  аталиб, биосферада  энергияни тўпловчи организмлар  асосан  ўсимликлар  ҳисобланади. Биосфера учун фақат  тирик модданинг бўлиши характерли бўлиб, у қуйидаги хусусиятларга ҳам эга бўлади;  маълум  миқдорда  суюқ  ҳолдаги сувнинг бўлиши;  биосферага  жуда  кўп миқдордаги Қуёш нурлари оқимининг тушиши;  биосфера моддаларнинг уч  агрегат  ҳолатида бўлган чегарада;  яъни  қаттиқ,  суюқ  ва газсимон фазаларни ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам биосфера учун узлуксиз ҳолдаги модда ва  энергия айланиши характерлидир. Бунда тирик организмлар фаол иштирок этади.

Биосферадаги тирик моддалар миқдори ҳақида аниқ маълумотлар бўлмаса ҳам уларда ўсимиликнинг биомассаси ҳайвонларникига нисбатан бир  неча  марта  ортиқ  эканлиги  ҳақида маълумотлар бор.И.А.Сустованинг маълумотига кўра, қуруқликдаги тирик  модда 2,4232 х 1012 т, океанда 0,0032 х1012 т  ни ташкил этади. Шундан қуруқликдаги ўсимлик биомассаси 2,4 х1012 т ,ҳайвонларники 0,02х.1012 т. Ер шаридагийиллик умумий маҳсулдорлик 380млрд т ни ташкил этади.

Табиатда моддаларнинг айланиши учун 3 гуруҳдаги организмларнинг қатнашиши  шарт. Продуцентларсиз  ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Улар бирламчи маҳсулдорликни келтириб чиқоради. Консументларнинг турли  даражадаги тартиблари бирламчи ва иккиламчи маҳсулотни истеъмол қилган ҳолда органик моддаларни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтказади. Бу ўз навбатида турларнинг эволюциясига олиб келади. Редуцентлар эса органик моддаларни минерал моддаларга парчалаб, сайёрада  ўлик  қолдиқлардан иборат бўлган катта ташландиқни келиб чиқишига имкон бермайди.

Ерда борадиган  ҳар қандай жараёнларнинг манбаи ва бошланиши Қуёш нури энергичси ҳисобланади. Ёруғлик таъсирида борадиган яшил  ўсимликлардаги фотосинтез жараёни натижасида органик модда тўпланади. Энергиянинг айланиш моддаларнинг айланиши  билан чамбарчас  боғлиқ. Моддаларнинг кичик доирада (биологик) ва катта (геологик) доиради айланишлари ажратилади. Биологик доирада организмлар ўртасида, қуруқликда тупроқ билан организм ўртасида гидросферада эса организм билан сув ўртасида содир бўлади. Моддаларнинг катта доиарда айланиши қуруқлик билан Дунё океанлари ўртасида борадиган жараёндир.

 

ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси

катта ўқитувчиси  Шоғиёс Шожалилов

236490cookie-checkБиосфера

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: