islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Илк ислом тарихидан маърузалар» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

22-февраль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида китоб тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент ислом университетининг сайти хабар бермоқда.

Ahad1

Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, Ўзбекистон ислом академияси ректори, академик И.Иброҳимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, Тошкент ислом университети ректори, профессор Р.Абдуллаев, ТИУ проректори, профессор З.Исломов, ТИУ проректори, тарих фанлари номзоди И.Усмонов, ТИУ декани Н.Насруллаев, ТИУ Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори Ж.Нажмиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони масъул ходими К.Шермуҳаммедов ва бошқалар сўзга чиқиб, муаллиф илмий фаолияти, тадқиқот ишлари ҳамда «Илк имлом тарихидан маърузалар» номли китобнинг мазмун-моҳияти, бугунги кундаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбирда бўлғуси олимлар Тошкент ислом институтининг талабалари ҳам иштирок этишди.

Ahad33

Тарих фанлари доктори, профессор Аҳаджон Ҳасанов бир неча йиллар давомида Тошкент ислом университетида талаба-ёшларга ислом тарихи, манбаашунослигидан сабоқ бериб келмоқдалар. Олимнинг «Макка ва Мадина тарихи», «Қадимги Арабистон ва илк ислом. Жоҳилия асри», «Ислом тарихи», «Илк ислом тарихининг замонавий талқини», «Лексии по истории раннего ислама», «Диний мутаассиблик: моҳият, мақсадлар ва олдини олиш йўллари» каби монография ва ўқув-услубий қўлланмалар, шунингдек, исломшунослик, диншунослик, ислом тарихи, хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи бўйича 100 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалари эълон қилинган бўлиб, кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ўқиб келинмоқда.

Ahad3

Олимнинг навбатдаги китоби ҳам илк ислом тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Чунончи ислом тарихи фанининг мазмун-моҳияти, қадимги Арабистон тарихига оид манба ва адабиётлар, қадимги Арабистон динлари, ислом дини пайдо бўлишининг омиллари, ваҳий келгунга қадар, Маккадаги ҳаёти мусулмонларнинг Маккадан Мадинага ҳижрати ва унинг аҳамияти, Бадр, Уҳуд ва Хандақ жанглари, илк ислом таълимотининг тизим сифатида шаклланиши ва бошқа мавзулар асар мундарижасидан ўрин олган. Асар кенг китобхонлар учун мўлжалланган бўлиб, илмий-назарий жиҳатдан юқори аҳамият касб этади.

27160cookie-check«Илк ислом тарихидан маърузалар» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: