Махдуми Аъзам мовароннаҳрлик аллома, йирик диний арбоб ва нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси бўлган. Шайбонийлар султонлари ва ҳокимлари Махдуми Аъзамни ўзларининг пири деб билганлар.
Самарқанд яқинидаги Даҳбед қишлоғида таниқли аллома Саид Аҳмад ибн Жалолиддин Косоний, Махдуми Аъзам исми билан ҳам танилган алломанинг қабри машҳур кишилар кўмилган қабристонда жойлашган.
Ўлимига қадар бу аллома Марказий Осиёнинг Нақшбандия тариқати муршиди бўлган. У машҳур Хожа Жалолиддин Косонийнинг ўғли ва Хожа Аҳрорнинг муриди, Муҳаммад қозининг шогирди бўлган.
Нақшбандия тариқати маънавий нуфузи ва ғоялари Шайбоний ҳокимлар Кўчкинчихон (1510-1530), Абу Саидхон (1530-1533) ва Убайдуллоҳхон (1533-1539) томонидан эътироф этилди. Хожа Косоний Убайдуллоҳхоннинг асосий руҳий устози бўлган. Махдуми Аъзамнинг “Танбиҳус салатин” (Султонлар тарбияси ҳақидаги рисола) асари Убайдуллоҳхон I га бағишланган.
Имом Ғазоллий сўфийлик усулининг биродарлик, замон ва макон деган учта асосий шартини белгилаган бўлса, Махдуми Аъзам яна битта шартни “Ҳокимлик”ни қўшди. “Ёвузлик ва зўравонликнинг қўлларини тийиш” шиори билан саройларда шариат уруғларини экиш учун нақшбандия тариқати шайхлари султонлар билан фаол алоқада бўлиб, уларни тарбиялаши керак, деган фикрни илгари сурди. Фақатгина айнан шундай йўл билан султон ўзининг ер юзидаги Аллоҳнинг “халифаси-ўринбосари” вазифасини бажариши мумкин, деган ғоя ўртга ташланди.
Даҳбеддаги Махдуми Аъзамдек машҳур кишилар кўмилган қабристон Регистондаги қурилиш ишлари билан танилган Самарқанд ҳокими Ялангтўш томонидан бунёд этилган. У ўзининг Нақшбандия тариқати билан боғлаган ва ашторхонийлар имоми Кўлихоннинг (1611-1642) тахтга ўтиришида Махдуми Аъзамнинг набираси пир Хожа Хошим мухим роль ўйнаган. Ушбу машҳур кишилар 1619 йиллардан бошлаб шайхнинг қароргоҳи бўлиб хизмат қилган хонақоҳни зиёрат қилишлари натижасида мазкур қабристоннинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Махдуми Аъзам ва унинг авлодлари қабрлари устига даҳма, мақбара қурилган. Хонақоҳ ўзига хос сўфилик маросимларини ўтказиш учун мўлжалланган катта зал, ёрдамчи хоналари ва таҳоратхонани ўз ичига олган. Ҳозир хонақоҳ зали ёғоч айвонли 6 устунли ва 12 гумбазли иншоотдан иборат. Шарқий томонда хонақоҳнинг ҳовлисида баландлиги 8 метрлик минора сақланиб қолган. Хонақоҳдан шимол томонда даҳма-суфа жойлашган, у кул ранг Самарқанд мармаридан қурилган ва унинг бурчакларидаги ярим устунлар ҳам мармар билан зийнатланган. Жанубий шарқдаги ярим устунларнинг текис жойлари араб тилида Қуръон оятлари ўймакор ёзувлар билан безатилган. Еттита қабр ёзуви ва битта қабртоши бўлган плиталар ёзувлар билан безатилган. Жануб томонда даҳма остида тўққизта ўйилган мармар қабр тошлар мавжуд бўлиб, улардан бири ҳоким Ялангтўш Баҳодирга тегишли. Даҳма атрофида панжара XVII асрда яшаган бухоролик Нодир Муҳаммад девонбеги буйруғи билан қурилган.
“Тиллар“ кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин,
“Materpieces of Central Asia, Samarkand” (“Ўрта Осиё – Самарқанд дурдоналари”) китоби асосида инглизчадан таржима қилинди