islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Эй ўғилчам…

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд-у санолар, Пайғамбаримиз

соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот ва саломлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Луқмон сурасининг 17-оятида қуйидагича марҳамат қилади: “Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта булар азм этилажак ишлардандир.”

Аллоҳ таоло бу ояти каримада Луқмони ҳакимнинг тилидан мусулмон инсон ҳаётини қандай тарзда ўтказмоғи кераклигини таълим берди. Оят дастлаб намозни мукаммал адо этишга буюрмоқда. Бу эса намоз ҳар бир яхши амалнинг қабул бўлишига бевосита боғлиқ эканлигига ёрқин далил бўлади.

Имом Насафий “Мадорик ут танзил” китобларида : Ушбу оятдан билинадики, бу ишларга бўлган амр, бошқа умматларга ҳам бўлган, дея таъкидлаганлар.

Абул Лайс Самарқандий “Тафсири баҳрул улум” китобларида: “маъруф”– тавҳид, “мункар” – шариат, суннат, ақл ҳам яхши санамайдиган амалдир. Бу оят уммат учун амалларни қилишда баён, амру маъруф наҳий мункарга изн, булар сабали бошга келадиган офатларга сабр қилиш (агар булар Аллоҳ учун бўлса)га йўлламоқда, деганлар.

Муҳаммад Али Собуний “Софвату-тафосир” китобларида бу оятни қуйидагича тафсир қилганлар: “Намозни ўз вақтида, хушу билан, одобларига риоя қилган ҳолда адо эт. Гўзал фазилатларга буюриб, разолатдан қайтар ва бошингга етадиган мусибатларга сабр қил. Чунки, ҳаққа чақирувчига доимо мусибат етади”.

Юқоридаги оятдан маълумки, Аллоҳ учун амру маъруф қилган инсон шубҳасиз мусибат, азият, қийинчиликка дуч келади. Бунга воқеликда бўлаётган ҳолатлар ҳам ёрқин мисол бўлади. Қийинчиликка сабр қилган инсон эса, гўё Алоҳнинг амрига “лаббай” дегандек сабр қилади.

Лекин бу сабр оддий сабр эмас, Аллоҳнинг кўрсатмасига биноан, мукофотини фақат Ўзи биладиган, мўминнинг пайғамбарлар қавмининг азиятига қилган сабридек сабрдир.
Зеро, Аллоҳ таоло сабр қилувчилар билан биргадир.

4-курс талабаси Жалолхонов Музаффархон

280410cookie-checkЭй ўғилчам…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: