islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳофиз ибн Касирнинг ҳаёти ва ижоди

У киши имом, ҳофиз, муҳаддис, тарихчи бўлиб, асл исмлари Исмоил ибн Умар ибн Касир ад-Димашқий аш-Шофиий, кунялари эса Абулфидодир. 700-ҳижрий, милодий 1301 йилда  Шомдаги  Бусро вилоятининг  Миждал қишлоғида таваллуд топганлар. Оталари Бусро шаҳридан, оналари эса Маждал қишлоғидан эди. Тафсир илмига оид мўътабар китоб ёзганлари учун уламолар томонидан Имодуддин дея шарафланганлар. Аллома Ибн Касир илмли, диндор оилада ўсдилар. У кишининг оталари Умар ибн Ҳафс ибн Касир бўлиб, ўз қишлоғларининг машҳур нотиғи, хатиби эдилар. Бўлажак аллома 4ёшга тўлганларида оталари вафот этдилар. Оталарининг вафотларидан сўнг 707-ҳижрийда ёш Ибн Касирнинг оиласи қишлоқдан Дамашққа кўчиб ўтишди ва “Нурий” мадрасасининг яқинига жойлашишди. Бу вақтда бўлажак олим 5 ёшда эди.Бўлажак олимнинг оиласини амакилари Абдулваҳҳоб ўз ҳимоясига олди ва акасининг оиласининг тинчлиги ва фаровонлиги учун бор куч ва ғайратини аямади. Кейинчалик мазкур амакилари ҳақида Ибн Касир шундай деб эслаганлар: “Бир туғишган амаким бор эдилар. Бизга ўта меҳрибон ва ғамхўр эдилар. Ўша даврдаги Суриянинг етук олимларидан бўлмиш Ал-Миззийнинг қизига уйланади ва шу билан олимлар жамиятига қўшилади. 1345-йилда қайнотасининг ватани бўлмиш Миззада қурилган янги масжидда имом хатиб бўлиб тайинланади. 1366-йилда Дамашқнинг Буюк Масжидида мутахассис даражасига кўтарилади. Дамашқда 1373-йил (774-ҳижрий) феврал ойида вафот этган. Уламолар Ибн Касир фазилатлари ҳақида қуйидагиларди айтишган.

Аллома Ибн Носируддин шундай дейди: “Шайх, имом, аллома, ҳофиз Имодуддин муҳаддисларнинг энг ишончлиси, тарихчиларнинг устуни, муфассирларнинг пешқадами эдилар”.

Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: “Барча хизматга доим тайёр эдилар, ўрганган илмларининг барчасини ёддан билардилар, кишиларнинг кўнглини олишга, кайфиятларини кўтаришга жуда уста эдилар. Ёзган асарлари тирикликларидаёқ турли ўлкаларга тарқалган эди, вафотларидан кейин ҳам инсонлар мазкур асарлардан кўп фойда олдилар”.

Айний айтадилар: “У зот уламолар ва ҳофизлар учун энг ёрқин намуна, маъно ва лафз аҳли (тилшунослар, луғатшунослар)нинг устуни эдилар. Ҳадис, тафсир, тарих борасида ўта моҳир эдилар. Забт ва таҳрирда у кишига етадигани йўқ эди”.

Ибн Касирнинг ҳаёт йўли ва қолдирган илмий мероси билан танишганда ислом оламида тан олинган улуғ олимлардан бири бўлганлиги бежиз эмаслигига амин бўламиз. Айниқса, алломанинг  “Ихтисор улумул ҳадис” асари асрлар оша ўз қадр-қимматини йўқотган эмас. Бугунги кунда ҳам бу асарнинг ўрни ва хизмати алоҳида аҳамият касб этади. Олим кишининг обиддан афзаллиги ҳақида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар. Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида обид ва олим зикр этилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Олим кишининг обиддан афзаллиги, менинг сизларнинг энг қуйингиздан афзаллигим кабидир”, деб марҳамат қилдилар.

Ўтган уламоларимиз: “Оз ўрганиб, уни амал қилиш умрингга кифоя қилсин”, деганлар. Биз ёшларга у зотнинг илм ва ҳадис бобидаги ғайрат ва шижоат, қобилият ва истеъдодлари юксак намунадир. Чунки Ибн Касир ёшлик пайтидан Қурон, Тарих ва Ҳадис илмига меҳр қўйиб, уларга алоҳида эътибор қаратади ва бу борада учраган қийинчиликларни енгиб ўтади.

Дамашқда 1373-йил (774-ҳижрий) феврал ойида вафот этган. Уламолар Ибн Касир фазилатлари ҳақида қуйидагиларди айтишган.

Тошкент ислом институти модул таълим тизими

702 гурух 3 курс талабаси  Каримов Абдуллахўжа

305860cookie-checkҲофиз ибн Касирнинг ҳаёти ва ижоди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: