Такбири таҳрима намознинг фарзларидан бир фарз бўлиб намозга киришаётган киши намозга киришишликда الله أكبر лафзини ёки ҳар қандай у билан намозга кирган ҳисбланадиган лафзни айтишлигидир[1].
Намозга у ила киришиладиган такбир “такбири таҳрима” деб номланишининг сабаби намозга зид бўлган нарсаларнинг ҳаммаси у такбирни айтгандан сўнг ҳаром бўлганлиги учундир .
Ҳанафийлар бу такбирни “Такбири ифтитоҳ” ёки “Такбири таҳрима” деб номлаб ишлатишади .
Таҳрим бир нарсани ҳаром қилишлик маносини ифодалайди .
Намозни такбири ифтитоҳ билан бошлашликда: намозхонга у ибодатига қоим бўлаётган зот Аллоҳнинг мақоми улуғлиги, комил сифатлар билан сифатланганлиги, Ундан бошқа ҳамма нарса арзимас эканлиги, У йўқ бўлиб кетувчи махлуқотларига ўхшашлик ёки ўхшатилишликдан олий зот эканлигини намоз ўқувчига эслатма ўлароқ огоҳлантириб бунинг натижасида унинг қалби Аллоҳга итоаткор, аъзолари Аллоҳга бўйсинувчи бўлган ҳолида қалби Аллоҳдан бошқадан фориғ бўлиб Аллоҳнинг нурлари ила лиммолим бўлишлигидан иборат Аллоҳнинг ҳикмати бордир.
Такбири таҳрима таклифий ҳукм бўлиб уни айтишлик фарздир бунга Аллоҳ таолонинг Қуйдаги оятлари далил бўлади:
(و ربك فكب)
“Ва Роббингни улуғла[2]”
Ушбу ояти карима такбири таҳримага тегишлидир шунингдек Аллоҳ таолонинг қуйдаги
(و قوموا لله قانتين)
“Ва Аллоҳ учун хушу билан қоим бўлинг[3]”,
(فاقرءوا ما تيسر منه)
“Бас (енди) Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар ”[4]
(و اركعوا و اسجدوا)
“Руку, сажда қилинглар ”[5]
Оятларидаги буйруқлар ва уларнинг тақазоси фарзликни ифодалайди намоздан ташқарида эса булар фарз эмас шу боисдан ҳам далилларнинг ҳақиқатига амал қилиб улар намознинг ичидаги амалларнинг фарзлигига тааллуқли деймиз Яна бунга тааллуқли бўлган Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйдаги ҳадис ҳам бор :
روى علي رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه و سلم قال: مفتاح الصلاة الوضوء و تحريمها التكبير و تحليلها التسليم
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Намознинг калити таҳоратдир унинг таҳрийми (Намоздан ташқаридаги нарсаларни намоз ичида ҳаром қилувчиси) такбирдир ва унинг таҳлили (намоздан ташқаридаги нарсаларни ҳалол қилувчиси) саолмдир” дедилар”.
Имом Нававий бу ҳадисни “Ал-Хулоса”да ҳасан ҳадис деганлар [6]
Намозда қо’лларнинг қай ҳолда туришлиги кайфияти:
Такбири таҳрима пайтида қўлларни кўтариш суннат ёки мустаҳаб эканлигига фуқаҳолар иттифоқ қилишган ва бунга далил қилиб қуйдаги ҳадисни келтиришади:
روى ابن عمر رضي الله عنهما ان النبي صلى الله عليه وسلم كان اذا افتتح الصلاة رفع يديه حذو منكبيه
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлайдиган бўлсалар икки қўлларини икки елкалари баробарига кўтарар эдилар”[7].
Фуқаҳолар такбири таҳримада қўлни кўтаришликка иттифоқ қилишган бўлишса ҳам унинг кайфияти ҳақида ихтилоф қилишган буни намоз асносида чап қўлни устига ўнг қўлни қўйишлик, рукуга бораётганда ва қайтаётганда қўлни кўтаришлик, учинчи ракатга тураётганда қўлни кўтаришлик, ўтирганда қўлни қай кайфиятда қўйишлик кайфияти, рукуга борганда қўлни тиззага қўйишлик кайфияти ва саждага борганда қўлни қайерга қўйишлик кайфиятини баён қилишчоғида зикр қилганлар.
Такбири таҳрима пайтида қўл кўтариш:
Такбири таҳрима пайтида қўлларни кўтариш суннат ёки мустаҳаб эканлигига фуқаҳолар иттифоқ қилишган ва бунга далил қилиб қуйдаги ҳадисни келтиришади:
روى ابن عمر رضي الله عنهما ان النبي صلى الله عليه وسلم كان اذا افتتح الصلاة رفع يديه حذو منكبيه
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлайдиган бўлсалар икки қўлларини икки елкалари баробарига кўтарар” эдилар[8]
Ибн Мунзир ва бошқалар бунга ижмо қилинганлигини нақл қилишган ва унинг кайфияти борасида эса ихтилоф қилишган.
Ҳанафийлар икки қўлни кўтариб икки қўлнинг бош бармоғини икки қулоқнинг юмшоқлари баробарида кўтарилади, бармоқларнинг учлари қулоқнинг учига кўтарилади, кафтларнинг ич томони қиблага юзлантирилади, бармоқларини ёяди ва агар икки қўли қулоқ юмшоқлари баробарига келса такбирни айтади ва қўлни кўтаришлик, такбирни айтишликдан олдин бўлади , бу эркак кишига тааллуқлидир. Аммо аёллар қўлларини икки елка баробарига кўтарадилар, такбир пайтида бошни эгмайди чунки у бидатдир дейишади.
Агар намоз ўқувчи икки қўлини кўтарадиган бўлса қўлларининг бармоқларини қаттиқ жипслаштирмайдиҳам орасини кенг қилиб очиб ҳам юбормайди балки ўзҳолига ўртача ҳолда ўз ҳолида қолдирилади.
Агар такбирни айсаю то такбирни айтиб бўлгунича кўтармаса кейин кўтармайди аммо такбирни айтишлик асносида ёдига тушса икки қўлини кўтаради , агар суннат бўлган миқдорда кўтаришга имкон бўлмаса имкон қадар кўтаради , агар биттасини кўтаришга қодир бўлса биттасини кўтаради, агар суннатга мувофиқ кўтаришга имкон бўлмай ундан зиёда қилиб кўтаришликка имкон бўлса зиёда ҳолда кўтаради деб очиқ айтганлар.
Яна ҳанафийлар агар намозхон такбири таҳримада қўл кўтаришликни тарк қилишликка одатланган бўлса у фақтгина қўл кўтаришликни тарк қилганлигига гуноҳкор бўлибгина қолмай Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умр бўйи бардавом бўлган амалларини тарк қилганлиги, унга енгил-елпи қараганлиги ва бепарво бўлганлиги учун ҳам гуноҳкор бўлишлигини очиқ ойдин айтишган, Ибн Обидин енгил-елпи қараш енгил ва бепарволик маносидадир уни менсимаслик ва ҳақир санашлик маносида эмас акс ҳолда кофир бўлиб қолади дейдилар .
Моликийлар икки қўлни такбири таҳрима айтилаётган пайтда кўтарилади ундан олдин ҳам кейин ҳам кўтаришлик макруҳдир , қўлларнинг кўтарилиш кайфияти : қўллар кўтарилганда қўлнинг юзаси осмонга ич томони эса ерга қараган бўлади, энг юқори кўтарилганда елкагача котарилади дейдилар . Бир қийлда кўтарилишнинг охири кўксигача бўлади дейилган ,яна бир қийлда эса икки қулоқ баробаригача дейилган ва бу икки қийл машҳур қовлга муқобилдир.
Бундай кўтаришликнинг сифати уларнинг наздида Роҳибнинг сифати деб номланади бунинг муқобили эса иккита сифат бўлиб бири роғибнинг сифати бўлиб унда қўлнинг кафти осмонга қараб туради ,иккинчиси набизнинг сифати бўлиб у икки кафтнинг икки қоим елканинг рўпарасида тенглаштириш ва икки қўлнинг бармоғини осмонга қаратиб қўйишлик бўлиб бу бир нарса устига ташлаб қўйилган суратида бўлади .
Икки қўлнинг елка баробарига кўтарилишига далил юқорида келтирилган ҳадисдир.
Икки қўлнинг кўкс баробарига кўтарилишининг далили қуйидаги ҳадисдур:
وائل ابن حجر قال : رأيت أصحاب رسول الله صلى الله عليه وسلم يرفعون أيديهم الى صدورهم في افتتاح الصلاة
Воил Ибн ҳужр айтадилар “Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини намозга киришаётганларидаикки қўлларини кўксилари баробарига кўтараётганликларини кўрдим[9]”.
ТИИ 4-курс талабаси Шодмонов Сирожиддин
[1] 206/13 وزارة الأوقاف و الشئون الاسلامية دولة الكويت “طابعة ذات السلاسل”- الكويت 1983
[2] SHayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf “Tafsiri Hilol” tuzatilgan vato’ldirilgan qayta nashr-T”Hilol Nashr”2017 Muddassir surasi 3-oyat 6-juz 303-b.
[3]SHayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf “Tafsiri Hilol” tuzatilgan vato’ldirilgan qayta nashr-T”Hilol Nashr”2017 Baqara surasi 238-oyat 1-juz 237-b.
[4] SHayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf “Tafsiri Hilol” tuzatilgan vato’ldirilgan qayta nashr-T”Hilol Nashr”2017 Muzzammil 20- oyat 6-juz 299-300-b.
[5]SHayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf “Tafsiri Hilol” tuzatilgan vato’ldirilgan qayta nashr- T”Hilol Nashr”2017 Haj 77-oyat 4-juz 53-b.
[6]217-218/13 وزارة الأوقاف و الشئون الاسلامية دولة الكويت “طابعة ذات السلاسل”- الكويت 1983.
[7]262/13 وزارة الأوقاف و الشئون الاسلامية دولة الكويت “طابعة ذات السلاسل”- الكويت 1983.
[8] 84/27 وزارة الأوقاف و الشئون الاسلامية دولة الكويت “طابعة ذات السلاسل”- الكويت 1983
[9]85/ 27 وزارة الأوقاف و الشئون الاسلامية دولة الكويت “طابعة ذات السلاسل”- الكويت 1983