islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Таҳоратга тегишли суннат, мустаҳаб ва макруҳ амаллар

Намозхон инсонга агар таҳоратхонага кирмоқчи бўлса намоз ўқийдиган кийимидан бошқа кийим билан кириши мустаҳаб бўлади. Агар топилмаса кийимига нажосат ва мустаъмал (ишлатилган) сув тегишидан эҳтиёт бўлади. Бошига бирор нарса кийиб кириши ҳам мустаҳаб (қилса савоб, қилмаса гуноҳ эмас)дур. Кираётган пайтда қўйидаги дуони ўқиб киради:

بِسْمِ اللهِ، اَللّٰــهُمَّ إِنّيِ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ

Аллоҳни исми ёки Қуръон ёзилган узук билан кириш макруҳдур. Чап оёғи билан киради ва ўтирганда чап томонига мойил бўлиб ўтиради. Ҳожатхонада гаплашмайди, Алллоҳни зикр қилмайди, унга ҳамду-сано айтмайди, аксирса ҳамд аймайди, аксирган, салом берган ва муаззинга жавоб қайтармайди, чунки Аллоҳ  ҳожатхонада гапирганга ғазаб қилади. Ҳожатсиз авратига қарамайди ва чиқаётган нарсасига ҳам қарамайди. Ҳожатхона ичида туфламайди, бурнини қоқмайди, томоғини қирмайди, бадани бирор жойини ўйнамайди, кўзини осмонга қаратмайди ва ҳожатхонада қўп қолиб кетмайди чунки бундай ҳолатлар бавосир (гемарой) ёки жигар касаллигини келтириб чиқаради.

Ҳожатхонадан чиққанда Луқмон алайҳисссалом айтганларидек дуо қилади: “Аллоҳим мендан азиятингни кетказгин ва офиятда қилгин”.

Яъни, офиятда қилгин деганларининг маъноси еган таомимдан керагини қолдиргин. Чунки инсон еган овқатини ҳаммаси чиқиб кетадиган бўлса инсон ҳалок бўларди.

Сувга, инсонлар соясидан фойдаланадиган жойларга, қиблага юзланиб ёки орқа ўгириб бавл қилиши макруҳдир. Агарчи ҳожатхона ичида бўлса ҳам. Агар унитиб қиблага юзланиб ҳожат қилса-ю сўнгра қибла тонмонлиги билиб қолса имкон қилса чап ёки ўнг томонига бурилиб олади. Қибла томонлигини билмаса зарари йўқ. Шунингдек, аёл киши боласини қибла томонга қаратиб бавл қилдирмайди. Таҳоратхонада ҳожат ушатгандан кейин авратларини кайси томонга қараб паклаш ҳақида уламоларимиз ихтилоф қилганлар. Темиртоши роҳматуллоҳи алайҳ қайси томонга қараб авратирини поклашини макруҳ бўлмаслиги айтганлар.

Қуёш ва ойга юзланиб бавл қилиши макруҳдир. Чунки бу иккиси Аллоҳнинг оятларидандир. Шамолга томонга, сичқон, илон, чумоли бирор бир тешикка бавл қилиши ҳам макруҳдир.Тик туриб, чалқанча ётиб, узрсиз ялонғоч бўлиб бавл қилиш ҳам макруҳдир. Агар узрли сабаб билан бўлса зарари йўқ.Чунки Набий алайҳиссалом белларидаги оғриқ сабаб бир марта тик туриб бавл қилганлар. Яна таҳорат ва ғусл қилинадиган жойга бавл қилиш макруҳдир.

Ақоид ва фиқҳий фанлар

кафедраси ўқитувчиси Жўраев Музаффар

309970cookie-checkТаҳоратга тегишли суннат, мустаҳаб ва макруҳ амаллар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: