“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган эзгу ғоя асосида Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “Маънавият фестивали” доирасида “Hotel International Toshkent” меҳмонхонасида “Учинчи ренессанс – маърифатли жамият сари!” мавзусида Республика конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур фестивал доирасида юртимизда биринчи маърифий уйғониш, иккинчи Шарқ Уйғониш даврларида етишиб чиққан алломалар, қомусий билим соҳибларининг умумбашарият тараққиёти, илм-фан ва маданият равнақи ривожига қўшган улкан ҳиссаси, бунёд этилган улуғ салтанатнинг ўрни ва аҳамияти, шунингдек, мамлакатимизда янги Уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳиятини юртдошларимиз орасида кенг тарғиб этиш мақсадида “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари!” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилмоқда.
Ушбу анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 130 нафар таниқли олимлар, зиёлилар, профессор-ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларидан иборат бир гуруҳ тарғиботчилар иштирок этди.
Дастлаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов конфренсияни очиб бериб, бугунги илмий-амалий анжуманнинг аҳамияти, Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдеворини яратиш борасида фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Админстрацияси масъул ходими Абдуҳалил Маврулов маъруза қилди.
Шундан сўнг Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси раиси, академик Оқил Салимов сўз олиб, Учинчи Ренессансга маънавият ва маърифат орқали етиш мумкинлигини, бунда ёшлардан янада фаоллик талаб этилишини таъкидлади. Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори Азамат Зиё, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова ва бошқалар маънавий-маърифий соҳалардаги кенг қамровли саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритди.
Конференция ўз ишини 3 та шўбага бўлинган ҳолда давом эттирди. Биринчи шўба: Юртимизда биринчи маърифий уйғониш даврида етишиб чиққан буюк алломалар, қомусий билим соҳиблари ва мутафаккирларнинг илмий-ижодий кашфиётлар умумбашарий тараққийётга қўшган ҳиссаси мавзуси, иккинчи шуба: иккинчи шарқ уйғониш даври — “Темурийлар Ренессанси”да маънавий-маърифий сиёсат натижасида бунёд этилган улуғ салтанатнинг ўрни ва аҳамияти, илм-фан ва маданият равнақи йўлида яратилган имкониятлар, учинчи шўба: мамлакатимизда демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги уйғониш даври — учинчи ренессанс пойдеворини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти мавзусида фикр алмашилди.
Конфренсия давомида “Учинчи ренессанс — маърифатли жамият сари!” мавзусидаги илмий-амалий конференссия тўплами нашр этилгани, 100 дан ортиқ мақолалар тўпламдан жой олгани таъкидланди. Шундан сўнг мазкур тўпламнинг тақдимоти ўтказилиб, “Янги Ўзбекистон — Янги ренессанс сари” тўплами хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров мазкур анжуманда “Янги Ўзбекистонда диний таълим ислоҳотлари: тарих ва истиқбол уйғунлиги” мавзусида маъруза билан қатнашди ҳамда 3-шўъбага модераторлик қилди.
“Маърифат” тарғиботчилари жамияти ахборот хизмати