islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилади

2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим ўзгаришлар кутилмоқда.

Фармоннинг 14-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш ва унинг янгиланган тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.

32130cookie-checkДин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилади
3 та фикр мавжуд

Leave a Reply to Маъҳад ва мадрасалар фаолиятини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинади | islaminstitut.uz Cancel Reply