Мизож – “аралашма”, “бирикма” деган маънони англатади. Аллоҳ яратган барча нарсанинг мизожи бор. Мизожнинг ичига соғлиқ, жисмоний хусусиятлар, суяк тузилиши, нарсаларнинг таъми, ҳиди ва шу каби бир қанча белгилар киради. Инсоннинг мизожи туғилиши билан бор бўлиб у ўзгармайди. Ҳар бир инсон бирдек мукаммал бўлишини хоҳлаймиз, аммо ҳамма бир хил бўлса, ҳаёт мўътадиллигини йўқотади. Барча дарахтлар бир хил мева бермаганидек, инсонларнинг ҳам мизожи ҳар хил. Oлов оловлигича мукаммал ҳаво ҳаволигича мукаммал.
Унсурлар – (элементлар) деб табиатдаги борлиқ нарсаларга айтилади. Демак сув, ҳаво, тупроқ, оловни аралашувидан ҳосил бўлган кайфиятга мизож дейилади. Аралашув шу даражада Аллоҳнинг қудрати билан мукаммал бўладики, кимдадир сув унсури кўпроқ, кимдадир олов унсури, кимдадир ҳаво унсури, яна кимдадир тупроқ унсури кўпроқ ёки аксинча камроқ аралашган бўлади.
Мизож бутун ҳикматларни ичига олган бир хазинадир. Дарахтни мисол қилиб оладиган бўлсак, ҳам ҳаводан, ҳам сувдан, ҳам тупроқдан, ҳам оловдан озуқаланиб кўкаради, гуллайди ва ҳосилга киради. Инсон шу тўрт нарсадан озуқа олади. Олам Аллоҳ таоло томонидан тўрт унсур асосида яратилган. “Борлиқнинг таҳлили” китобида Одам алайҳиссаломни ҳам яратилишларида тўрт унсур намоён бўлганлиги ёзилган. Ҳижр сураси 26-оятида “Батаҳқиқ, Биз Инсонни қуруқ лойдан (тупроқ), ўзгартирилган қора балчиқдан (сув) яратдик”. Сажда сураси 9-оятида “Сўнгра уни ростлади (олов) ва унинг ичига пуфлади (ҳаво)…” Дунёни шу тўрт унсурсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳар бир инсонда мана шу тўрт унсур мавжуд, бироқ унсурлардан бири устунлик қилади.
Тўрт унсурни билиш – бу ўзлигини билиш, ўзлигини билиш – оламни билиш, оламни билиш эса яшаш сабабини билишдир. Шу сабабли ҳар бир инсон ўз мизожини ва қолган мизожларни ўрганиши зарур. Инсон мизожини билиши, ўзини борича қабул қилиши, камчиликларини тарбиялаши, бошқа инсонларни ҳам тушуниши ва уларни борича қабул қилиши учун ўрганилиши муҳим аҳамиятга эга илмдир.
Аллоҳ нима учун тўрт мизожни яратган? Ҳаммамиз бир хил бўлганимизда нима бўлган бўларди? Инсон, инсонга даводир. Инсон, инсонга муҳтождир. Аллоҳ бизга шу нарсани хабарини беради. “Сизлар ҳаммангиз бирликда фойдали ва кучлисизлар, бирга бўлинг ва бир – бирингиздан фойдаланинг”. Олам ҳикматлар билан яширилингандир. Тафаккуримиз қадар биламиз. Биз ўз бурчимизни, кучли ва заиф томонларимизни билсак ва тушунсак Аллоҳнинг изни билан ҳаёт йўлимиз осонроқ ва тушунарлироқ бўлади. Мизожнинг аҳамиятига урғу берадиган яна бир жиҳат шундаки, одамларнинг мизожидан бошқа ҳеч нарсанинг мижози ўзгармайди. Масалан одамнинг асл мизожи ҳаво эди лекин баъзи сабаб ва ундан сув бўлишлик талаб қилингани сабаб мизожи бузилди ва оқибатда касалланишга етиб келади.
Ҳар бир нарсанинг мизожи бўлганидек замоннинг, инсон ҳаётидаги даврларнинг, жинсиятнинг, озуқаларнинг, органларнинг, мавсумлар, матоларнинг, металларнинг, минтақанинг, рангларнинг, туйғуларнинг, маконларнинг мизожи бор ва буларнинг барчаси ўзгармас мизожлардир. Масалан, иссиқ мизождаги туйғуларга севиш, севилиш, бахтли бўлиш, сабрсизлик, ҳаяжон, ғазабланиш ва рашк кабилар киради. Бу туйғуларни ҳис қилган пайтимизда ичимизда иссиқлик пайдо бўлади. Ҳавотир, айбдорлик, ишончсизлик, маҳзунлик, соғинч, ёлғизлик, афсусланиш, ҳижолат бўлиш совуқ мизождаги туйғулар. Бу туйғуларни ҳис қилганимизда ичимизда совуқлик пайдо бўлади. Бу мизожлар ўзгармайди. Масалан, ғазабланганимизда совуқликни ҳис қилмаймиз.
Мизож илми – Аллоҳ бизга берган ҳиссиётларни қаерда қандай ишлатишни ўргатадиган фандир. Агар тўғри ишлата олсак, ибодат қилиб ҳам савобга эришамиз ҳам соғлиғимизга фойда бўлади. Агар нотўғри жойга ишлатсак ҳам савобни қўлдан бой берамиз ҳам соғлиғимиздан айриламиз. Бизга берилган омонатни тоғри жойга сарфламаслик юзага келиб чиқади. Гуноҳ қилишимизга, натижада бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам ютказишимизга сабаб бўлади. Жамиятда ўз ўрнимизни тополмаймиз. Дунёга нима учун юборилганимизни билолмаймизди. Чунки ҳар бир инсонни жамиятда ўзини тутган ўрни бор. Ҳар ким жамиятда ўз ўрнини топиш учун мизож илми зарур. Шу ҳолат, шу табиат, шу мизож жамиятда бўлиши керак. Агар бизда бор ҳислатни бошқа нарсага сарфлаётган бўлсак ҳам ўзимизга зарар ҳам жамиятга зарар. Бўлмаса мувозанат бузилади.
Мизож фақат танага тегишлигина бўлиб қолмай, балким руҳ билан чамбарчас боғлиқдир. Биз гўдаклик ҳолатимизда тўрт мизождан бири устунлик қилади ва соф табиат соф мизожда туғуламиз. Вақтлар ўтиб баъзиларнинг мизожи руҳий шикастлар сабабли ўз мизожидан чиқиб кетади. Натижада мизож қанчалик қарши томон мизожга ўзгарса шунчалик касалланади. Қошни мизожга касалланса унда касаллиги ҳам енгилроқ бўлади. Мисол учун қарши мизожлар оловга сув ёкида ҳавога тупроқ каби.
Ибн Сино тўрт унсурнинг бир-бири билан таъсири ва зарурати ҳақида қуйидаги гапларни ёзиб, унсурлар ҳақидаги фаслни тугатадилар: “Икки оғир унсур ер ва сув аъзоларнинг пайдо бўлишига ва тинч туришига ёрдам берадилар. Икки енгил унсур ҳаво ва олов, гарчи аъзоларни дастлаб ҳаракат қилдирувчи нафснинг ўзи бўлса ҳам, руҳларнинг пайдо бўлишига ва ҳаракатланишига ёрдам берадилар. Ана шулар унсурлардир.”
Қуйида мизожларнинг тури ва уларга тегишли бўлган моддаларнинг қай бири устунлиги унинг хусусиятлари ва мавсуми келтирилган.
Демак сув, ҳаво, тупроқ, оловни аралашувидан ҳосил бўлган кайфиятга мизож дейилади. Аралашув шу даражада Аллоҳнинг қудрати билан мукаммал бўладики. Кимдадир сув унсури кўпроқ, кимдадир олов унсури, кимдадир ҳаво унсури, яна кимдадир тупроқ унсури кўпроқ ёки аксинча камроқ аралашган бўлади.
Тошкент ислом институти талабаси
Саидакбархожаева Ҳалима Йўлдошхўжа қизи