islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шанба куни ёзиб тугатилган “Шарҳи Мулла” шу кунда хатм қилинди

Ислом таълимининг классик методларидан бири бўлган “хатмул кутуб” бир муддат юртимиз ислом таълим муассасаларида тўхтаб қолган эди. Сўнги йилларда Тошкент ислом институтида ҳадис, фиҳқ, тафсир, ақоид ва фароиз фанларига оид мўътабар китобларни талабалар билан тўлиқ ўқиб чиқиш анъанага айланди.

Ислом илмларини ўрганишга таянч бўлган араб тилига оид китоблар, жумладан халқ ичида “Шарҳи Мулла Жомий” номи билан машҳур бўлган китоб хатм қилиниб, талабаларга шаҳодатнома бериш анъанаси йўлга қўйилди.

Ибн Ҳожибнинг Кофия китоби матнига ёзилган шарҳлардан бири, Абдураҳмон Жомийнинг “Фаваидуз зияиййа” асари, яъни “Шарҳи Мулла Жомий” номи билан машҳур китоб Тиллар кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов устозлигида 3-курс талабалари 1,5 йил мобайнида ўқиб хатм қилдилар.

“18  декабрь – Халқаро Араб тили куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Шарҳи Мулла” хатм тадбири ўтказилди.

Хатми кутуб тадбирида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, Ал-Азҳар ва ТИИ профессори Шиҳата Абдурраззоқ Абу Шуша ҳамда “Гранд таълим” муассасаси араб тили ўқитувчиси мисрлик Муҳаммад Абдулазиз, Ўқув ишлари бўйича проректори, кафедра катта ўқитувчиси Ёқубжон Бухарбаев, кундузги таълим факультети декани, кафедра катта ўқитувчиси Ибодулла Ахроров кафедра мудири Улуғбек Ҳасанов, ўқитувчилар, кундузги ҳамда модуль таълим тизими талабалари қатнашдилар.

Ажабланарли жойи бу китобни хатмонаси  мусанниф ушбу китобни ёзиб тугатган кун шанба кунига тўғри келди.

Икки нафар талаба “Шарҳи Мулла Жомий” матнини ўқидилар, таржима ва шарҳини У.Ҳасанов қилиб берди.

Матн соҳиби Ибни Ҳожиб ҳамда шориҳ Абдураҳмон Жомий  ҳазратларининг руҳларига Қуръони карим хатм қилиниб, бағишланди.

Ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳ наҳв илми борасида “Кофия” асарини ёзишда аввалги китобларда учрамайдиган услубни қўлладилар. Мусанниф асарни битишда китобнинг кенг қамровли аммо лафзлари мухтасар, қисқача бўлишига кўп аҳамият қаратадилар. Натижада “Кофия”  лафзлари содда, маъноси шомил, Имом Замахшарийнинг китобларида келган маълумотларни қамраб олган китоб сифатида майдонга чиқди.

Ибн Ҳожиб роҳимаҳуллоҳ асарида Замахшарийнинг “Муфассал”идаги каби боб ва қисмларга ажратган.

“Шарҳи Мулла Жомий” асари “Кофия” шарҳлари орасида фойдалиги жиҳатдан, чиройли ёзилганлиги, мукаммаллиги жиҳатдан ажралиб туради. У бугунги кунгача толиби илмлар орасида машҳурдир. Абдурраҳмон Жомий шарҳни ўғлига атаб ёзганлиги учун уни “Фавоиди Зияиййа”, яъни “Зиёвуддинга фойдалар” деб атаган.

“Фавоиди Зияиййа” асрлар давомида мадрасаларда дарслик сифатида ўқитилиб келинган. Толиби илмларнинг наҳв бўйича асосий қўлланмаларидан бири бўлган. Ислом оламининг бир қанча шаҳарларида тошбосмаларда нашр ҳам этилган.

Тадбир “Гранд таълим” муассасаси араб тили ўқитувчиси Муҳаммад Абдулазиз дуоси билан якунланди.

ТИИ Матбуот хизмати

352930cookie-checkШанба куни ёзиб тугатилган “Шарҳи Мулла” шу кунда хатм қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: