islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Солиҳ зотлар жамоаси

“Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “суннат ва жамоатни лозим тутувчилар”, деган маънони англатади. Улар саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир. Аҳли сунна вал жамоа улуғларнинг йўлларини нақл ва оғизма-оғиз эшитиш йўли билан қабул қилиб олганлар.

Аҳли сунна вал жамоа атамаси саҳобалар ва ундан кейинги дастлабки даврларда машҳур бўлмаган. Турли фирқалар кўпая бошлагач Аҳли сунна вал жамоа атамаси юзага чиқди.
Аҳли сунна вал жамоа атамаси ва ақидасини Ислом оламида баён қилган асосий икки олим – Имом Ашъарий ва Имом Мотуридийлардир. Бу устозлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан мақталган уч асрга мансуб олимлардир.
Имом Мотуридийнинг асл исми Муҳаммад бин Муҳаммад Мотуридийдир. Куняси Абу Мансур. Имомул ҳуда, яъни ҳидоят имоми номи билан ҳам машҳур бўлган. Самарқандда, Мотурид ноҳиясида туғилган, санаси маълум эмас. Ҳижрий 333 (милодий 944) йили вафот этган ва Самарқандда дафн этилган.
Калом илмида юксак мартабаларга кўтарилгач, уларнинг шогирдлари халқ тилида «Мотуридийлар» деб аталди. Имом Мотуридий Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ақоидга оид фатво ва таълимотларини ёзиб, таълим берганлар, атрофга ёйганлар, фиқҳда ҳанафий мазҳабига эргашганлар.
Салаф “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” деган маънони билдириб, ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Шунга кўра, ислом уламолари саҳобий, тобеин ва табъа тобеинларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблайдилар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафий”лар тушунчаларини ишлатиш мумкин эмас.
Сўнгги йилларда “салафи солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб, мусулмон жамиятларида ихтилоф чиқарувчи тоифалар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.
Юқорида айтилган уч асрдан кейин турли бидъатлар кўпайиб, улар кенг қулоч ёя бошлади. Сўнгра шундай қавмлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади, яъни масалаларда ҳам ўта бепарво ва масъулиятсиз бўлиб, гувоҳликни енгил санаб қасам ичаверади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “хайрли” деб номлаган уч аср Пайғамбаримиз алайҳиссалом, саҳобалар, тобеин ва табъа тобеинлар яшаган даврдир. Ана шу даврда фаолият олиб борган улуғларни “салафи солиҳлар”, яъни солиҳ бўлган зотлардир.

ТИИ Модуль таълим шакли битирувчиси, Хоразм вилояти, Шовот тумани Юсуф Ҳамадоний жоме масжиди имом-хатиби Шермуҳаммад Болтаев

357680cookie-checkСолиҳ зотлар жамоаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: