islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хабарчи қушни биласизми?

Қадимда хабарни бир мамлакатдан бошқа мамлакатга чопарлар олиб боришган. Ўз даврида чопарлар хар хил турдаги хабар ва маълумотларни от, туя каби уловлар орқали амалга оширганлар. Кейинчалик техника ривожланиш натижасида поезд, машина, самолётлар орқали инсонларга хабарлар етказилган. Орадан вақт ўтиб хабарлар телефонлар, телеграммалар орқали инсонларга етказилди.

Ҳозирги кунларда интернет орқали янгидан янги хабарлар тез ва осон етказилмоқда. Зеро, интернет инсонларга бутун дунё бўйлаб хабар ва маълумотларни етказиш учун яратилган. Буни интернет деган сўзнинг маъносидан билиб олиш ҳам мумкин. Интернет сўзи аслида хорижий сўзларнинг қисқартма шаклидан ясалган бўлиб, у “халқаро хабарлар тўри ёки халқаро маълумотлар тўри“ деган маънони англатади.

Қадимда хабарлар қушлар орқали етказилган ва олинган. Қадимда хабарчи қушлардан бири ҳудҳуд ҳисобланади. Ҳудҳуд қандай қуш?

Ҳудҳуд- қушнинг арабча номидир. Унинг ўзбекча атамаси попишак, сассиқпопушакдир. Бу ҳақда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “Ҳудҳуд (арабча)- попишак, сассиқ попушак” дейилади. Маълумотларга қараганда, Ҳуд-ҳуд-Кўкқарғасимонлар туркумига мансуб қуш. У мамлакатимизнинг дашт, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида учрайди. Бошида тожи (попуги) бор бўлиб, пати оқ-қора йўл-йўл, сарғиш жигар ранг бўлади.

Ҳудҳуд қушининг хабарчи эканлиги ҳақида Аллоҳ таолонинг китоби “Қуръони Карим” да шундай дейилади: “У (Сулаймон пайғамбар) қушларни кўздан кечириб: “Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман. Балки у ( берухсат) ғойиб бўлувчилардандир?! Албатта, уни қаттиқ азоб билан азобларман ё сўйиб юборурман ёки менга узрини баён қилиб аниқ ҳужжат келтирур” деди. Сўнг узоқ вақт қолмай (ҳудҳуд келиб) деди: “Мен сен огоҳ бўлмаган нарсалардан огоҳ бўлдим ва сенга Сабо шаҳридан ишончли хабар келтирдим”. (Намл сураси, 20-22-оятлар).

Ҳудҳуд Сулаймон (а.с.) ёзган мактубларини Сабо шаҳрига элтади. Мактубда ёзилганлар тўғрисида “Қуръони Карим”да: “Шубҳасиз, бу мактуб Сулаймондан ва у бисмиллаҳирроҳманир билан бошланди. Менга катталик (кибр) қилмай, мусулмон бўлиб ҳузуримга келинглар!” (Намл сураси, 30-31-оятлар) дейилади. Бу оятнинг тафсирида: “Қачонки Ҳуд-ҳуд Сулаймон алайҳиссаломнинг мактубини Сабаъ шаҳрининг маликаси Билқийсга етказгач, малика бу мактуб оддий ёзишмалардан эмас, балки Сулаймон алайҳиссаломдан эканлиги билди. Бунинг устига у “Бисмиллаҳирроҳманирроҳим” деб деб, яъни “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан” бошланган эди. Билқийс Сулаймон алайҳиссаломнинг мактубини олгач, узоқ мулоҳаза қилди. Сулаймон алайҳиссаломнинг қанчалар буюк подшоҳ, улуғ инсон эканига ва унинг сўзи ҳатто қушларга ҳам ўтишига ҳайрат билан гувоҳ бўлди. Мактубга ҳурмат кўрсатиб, ”менга бир мукаррам мактуб юборилди” деди ва кичкинагина элчи Ҳудҳуд қушига илтифот билан қаради, эҳтиром кўрсатди ва Сулаймон алайҳиссаломга иймон келтирди” дейилади.

Мана хабарчи қуш бўлган Ҳуд-ҳуд келтирган мактубнинг қанчалар қиймати бўлган экан. Сабаъ шаҳар маликаси мактубни ўқиб, Ҳуд-ҳуд қушнинг хабар келтиришидан ҳайратланиб, иймонга келади.

Хулоса қилиб айтамизки, дарҳақиқат Аллоҳ таолонинг хабарига кўра, Ҳуд-ҳуд Сулаймон алайҳиссаломнинг хабарчи қуши ҳисобланади. Хабарчи қуш бўлган Ҳудҳуднинг Сулаймон пайғамбарга ва малика Билқийсга хабар етказиши бугунги кундаги интернетдан хабар ёки телефондан “смс” юборишга қиёс қилиш мумкин.

Руҳиддин Акбаров,
ТИИнинг Модул таълим

тизими талабаси

404180cookie-checkХабарчи қушни биласизми?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: