islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ИМОМ НАСОИЙ раҳматуллоҳи алайҳ

Энг ишончли 6 ҳадис тўпламларидан бирининг муаллифи муҳаддис Абу Абдурраҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ал-Хуросоний милодий 831 йилда Насо (Нисо) шаҳрида таваллуд топган.

Она юртида Қуръони Каримни ёд олгач, кўпроқ илму маърифат ҳосил қилиш ниятида 15 ёшидан бошлаб хорижий мамлакатларга сафарга чиқади. Айниқса, Ҳижоз, Ироқ, Шом ва Мисрга қилган илмий сафарлари самарали бўлиб, у Мисрнинг “Зуқоқул қанадил” маҳалласида узоқ вақт яшаб, сўнгра Дамашққа боради. У ерда турли сабабларга кўра тазйиққа учраб, оғир ҳолатга тушади. Баъзи манбаларга кўра, Маккада, бошқа ривоятларда Байтул Мақдис (Қуддус)да милодий 915 йили вафот этган, дейилади.

Ҳадис бобида ёзган “Сунанул кубро” тўплами унинг шоҳ асари ҳисобланади. Ундан ташқари Имом Насаий “Сунанус суғро” ёки “Мужтабо”, “Хасоис”, “Фазоилус саҳоба”, “Маносик” ва бошқа китоблар ёзиб қолдирган.

Булардан, юқорида санаб ўтилган “Сунанус суғро”да 5758 та ҳадис мавжуд бўлиб, китоб фиқҳий боблар асосида тартибланган. Уламолар ушбу “Мужтабо”ни “Сунан” китоблари орасида заиф ҳадислари энг кам китобдир”, деганлар.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси

ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

 

65000cookie-checkИМОМ НАСОИЙ раҳматуллоҳи алайҳ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: