islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон фасоҳати

Жоҳилият замонида ёзилган гўзал қасидалар Каъбага осилган турарди. Қуръон нозил бўла бошлагандан сўнг қасидалар осилган жойидан олиб ташланди. Чунки Аллоҳ таолонинг каломи бўлган Қуръоннинг фасоҳати олдида бу қасидалар ожиз эди. Фақат Имриул Қайснинг қасидаси қолганди холос. Бунга сабаб Имриул Қайснинг синглиси акасининг қасидасини фасоҳатда тенгсиз деб биларди шунинг учун ҳам олиб ташланишига қаршилик қилганди. Аллоҳ таоъло Ҳуд сурасидаги

…و قيل ياارض ابلعى مائك و يا سماء اقلعى

“Эй ер, сувингни ютгил, эй осмон, ўзингни тутгил …” оятини нозил қилгач, Имриул Қайснинг синглиси ўзи дарҳол бориб акасининг осилган қасидасини олиб ташлади.

Бу ерда гўзал мажоз ишлатилган бўлиб, буйруқ фақат жонсиз нарсаларга қаратилган. Бу ердаги мажоз араб тилида ҳам ва бошқа тилларда ҳам учрамайди.

Ибнул Арабий сўзларига кўра: “Аллоҳ таоълонинг тақдирига кўра (Нуҳ алайҳиссалом тўфони сабаб) икки сув, осмон ва ер сувлари учрашди. Аллоҳ таоло осмонга ўз сувини “اقلع“ феъли ила қуритишга, суғуриб олишга буюрди. Осмон ер сувидан бир қатра ҳам ўзига ютмади. Ерга эса “ابلع“ феъли ила ютишга яъни ўз сувларини симириб олишга буюрди. Ер осмон сувидан бир қатра ҳам ютмади. Аллоҳ икки сув орасини икки феъл ила фарқини ифода этди”.

Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ўзининг фасоҳатли каломини бандаларига мана шундай ифода этмоқда. Буюк Аллоҳ икки сувни ўрнига қайтариб коинот мувозанатини сақлаб турганидан хабар бермоқда.

3-курс талабаси
Иномжон Аҳадов

68100cookie-checkҚуръон фасоҳати

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: