islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Умавийлар давлатида тиббиёт ва тажрибавий илм-фаннинг ривожланиши

Форс ва Рум давлати мағлуб бўлиб, Умавийлар давлати қўлига ўтганидан сўнг, улардан улкан илмий меърос қолди. Энди вазифа бу илмий манбалардан фойдаланиш эди. Давлат сурёний ва юнон тилларини яхши билган одамларни жалб қилиб китобларни сўзма-сўз араб тилига таржима қилдирди[1]. Ўз навбатида, бу таржимонлар тажрибавий илмларни ҳам пухта билишар эди. Бу илмий ишларни амалга оширишда мутахассисларнинг фаолиятига яраша мукофот беришни умавий ҳукмдорлари жорий қилдилар.  Муовия розияллоҳу анҳу илмий тадқиқотлар олиб борадиган марказ ва кутубхона ташкил қилди. Айниқса,бу марказда марвликлар алоҳида аҳамиятга эга олимлар бўлиб, ҳатто сафар ва юришларда ҳам уларнинг кўрсатма ва тадқиқотларидан унумли фойдаланишар эди[2]. Баъзи тарихчилар Муовия розияллоҳу анҳунинг шахсий табиби Ибн Осол насроний бўлиб, тиббиётга доир китобларни араб тилига ўгирганини айтишади[3]. Тиббиёт ва кимёга тегишли китобларни араб тилига ўгиришни Холид ибн Язид биринчи бошлаб берган шахс ҳисобланади. Шунингдек, халифалар Искандария мадрасасида таълим олган мутахассисларга юнон ва қибтий тилидаги асарларини араб тилига таржима қилишни буюрган эди[4]. Яна тиббиётда машҳур Жолут-Галеннинг китоблари ҳам таржима қилинган. Бунинг натижасида ислом диёрларида тиббиёт илмига асос вужудга келди. Жолутнинг ўзи таржимон, файласуф, донишмандлар ва ҳунармандларга яқин инсон эди. У нужум (астрономия), кимё, ҳарбий урушлар, қурол-аслаҳалар ва ҳунармандчиликка оид китобларни таржима қилган. Муовия розияллоҳу анҳунинг шу каби хайрли ишлари натижасида исломда улкан хазина, яъни Дамашқ кутубхонаси ташкил вужудга келди[5].

Муовия розияллоҳу анҳу даврида 534 нафар энг кўзга кўринган табиблар бор эди. Басранинг ўзида биргина Зиёд ибн Абиҳни қўли шикастланганда 150дан ортиқ табиб даволаш учун тўпланганди[6]. Ўша вақтда Басра аҳолиси тахминан саккиз минг эди[7].

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси
Пўлатхон Каттаев


[1]ФилибҲати.Тариху Сурия.Франция: Лейсн. 1985.Ж 1. – Б 132 ва Ҳамдий Шоҳин Аддувлатул уммавия. – Байрут: Дор ас-салам, 1966. – Б 459.
[2]Юсуф Иш.Аддувлатул уммавия. – Миср: Дор ал-Азҳар, 1897. – Б 348.
[3]Муаллифи номаълум. Алуъюн вал вал ҳадоиқ. – Қоҳира. 1871, Ж 3. – Б 1717. Ибн Аби Усайба. – Байрут. 1969.
[4]Ҳамдий Шоҳин Аддувлатул уммавия. – Байрут: Дор ас-салам. 1966. – Б 460. 
[5]Муҳаммад Курдий Али. “Хутатуш Шом” Мактаба ан-Нурий Дамашқ. 2011. Ж 4. – Б 23. 24.Ҳамдий Шоҳин Аддувлатул уммавия. – Байрут: Дор ас-салам, 1966. –Б 460.
[6]Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир. Ал-Бидоя ван-ниҳоя. – Қоҳира: Дор ал-ҳажр, 1997. Ж 11. – Б 261.
[7]Доктор Исом ибн Ҳошим Жуфарий. Аттатоввурул иқтисодий фил асрил уммавий. Магистирлик ишидан. – Мадина: Умм ал- Қуро. 2012. – Б 255.

68720cookie-checkУмавийлар давлатида тиббиёт ва тажрибавий илм-фаннинг ривожланиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: