islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ёруғлик биринчи пайдо бўлганми ёки зулмат?!

Аввало, Аллоҳ таолони мавжудлиги ақл инкор этмас ҳақиқатдир. Оламларни йўқдан бор қилган Зот бандаларига Ўзининг мавжудлиги ва барҳақ эканини билдириш учун инсониятнинг ўзлари ва уларни ўраб турган уфқда чексиз оят далилларни битиб қўйгандир. Шулар жумласидан бўлмиш “Кун ва Тун”нинг пайдо бўлиши ҳақида гаплашсак.

Табиийки, “зулмат аслми ёруғлик аслми?” деган савол туғилади. Яъни борлиқнинг асли зулматдан иборату, ёруғлик уни қувадими ёки зотан борлиқ нурафшону зулмат уни қоплайдими? Қуйида шу саволга жавоб топамиз.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасининг 62-оятида шундай марҳамат қилади:

وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يَذَّكَّرَ أَوْ أَرَادَ شُكُورًا

“У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир”, эътибор қилинг оятда кундуз ҳам кун ҳам бир-биридан ““хилфа”- яъни бири иккинчисининг кетидан келувчи” экани айтилмоқда.

Оятни қуйидагича тасаввур қилиш мумкинБиринчи кўринишда:

Тун келади, кетидан кун.

Тун            Кун
———>   ———>
(Биринчи) (“хилфа” – кетидан келувчи)

Бу дегани кундузги кун тун учун “хилфа” – ортидан келувчи ҳисобланади. Бироқ, тун кун учун “хилфа” – кетидан келувчи бўлмай қоладиЧунки, бу тафсилотга кўра тун биринчи келиб бўлган, биринчи келган нарса “хилфа” –кетидан келувчи бўла олмайди.

Иккинчи кўринишда:

Кун биринчи келади туннинг кетидан келади.

Кун            Тун
———>   ———>
(Биринчи) (“хилфа” – кетидан келувчи)

Бу суратда, кун биринчи келиб тун кун учун “хилфа” – ортидан келувчи бўлади, бироқ кун тун учун “хилфа” – ортидан келувчи бўлмай қолади. Чунки бу кўринишда кун биринчи келиб бўлган биринчи келган иккинчи яъни “хилфа” бўла олмайди.

Хўш, оятни қандай тушунсак тўғри бўлади?

Юқорида кўриб чиққанимиздек, кун ва туннинг ҳар иккисини бир бирига “хилфа” – ортидан келувчи қилиб бўлмайди, бироқ оятда Аллоҳ таоло: “(Аллоҳ)…кеча ва кундузни бирин-кетин қилган зотдир” деб хабар қилиб турибди.

Демак, кун ҳам тун ҳам ер юзида тенг яратилганки иккиси бир биридан ўз йўналишларида бошқасидан “хилфа” – ортидан келувчи бўла олади. Чунки, тун биринчи пайдо бўлган десак, кун тунга “хилфа” бўладию, лекин тун кунга “хилфа” бўлмай қолади. Ёки кунни биринчи пайдо бўлди десак, тун кунга “хилфа” бўладию, кун унга “хилфа” бўлмай қолади, сабаби кун биринчи пайдо бўлди, биринчи нарса иккинчи яъни “хилфа” ортидан келувчи бўла олмайди. Шундоқ, экан кунни ҳам тунни ҳам бир вақтда пайдо бўлган десак иккисини бир биридан “хилфа” қилиш имкони туғилар экан.

Биламизки, ернинг турли бурчакларида бизни кун ва тун таъқиб этиб келади. Бирор ер йўқки, у доим зулмат ичра бўлса, бирор юза йўқки у доим ёруғ бўлса, алсо ундай эмас, бир жой маълум муддат қоронғу бўлса бир муддат ёруғдир.

Бу ҳодиса бизни ер ҳаракатидаги дақиқликни эътибордан қочирмасликка чақиради, яъни ер агар ўз ўқи атрофида айланиб турмаса, кун билан тун яралиши ҳамоноқ ўзаро “…бирин-кетин…” “хилфа” – ортидан келишликда бўлмас эди. Балки, кун ва тун ярилганидан бошлаб қиёматгача ер айланиши ҳисобига бир биридан “хилфа” бўлиб қолажакдир.

Юқоридаги гаплардан англашилганидек, бу кун ва тун ўртасидаги “хилфа” бўлиш ҳодисаси қачон ер ўз ўқи атрофида айлансагина юзага келади.

Хулоса қилсак, ояти каримада бизга икки маънонинг хабари берилмоқда:

وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً

“…кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир”,

Биринчи маъно: тун ва кун тенг яратилгани бўлса,

Иккинчи маъно: ер ўз ўқи атрофида айланиб туришидир.

Аллоҳ барчаларимизни ҳидоят ва тавфиқда қилсин! Амин!

Мутаваллий Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг мажудлигига моддий далиллар”
китобидан эркин таржима

Таржимон: 3-курс талабаси
Салоҳиддин Қурбонов

72000cookie-checkЁруғлик биринчи пайдо бўлганми ёки зулмат?!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: