“Солиҳ” арабча исм- мақбул ёки адолатли, пок, ҳалол, покиза, яхши, адолатли, одил, инсофли деган маъноларда келган.[1]
Солиҳ алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримда 9 марта зикр қилинган. [2]
Сура номи | Суранинг тартиб рақами | Оят рақами |
Аъроф | 7 | 73, 75, 77 |
Ҳуд | 11 | 61, 62, 66, 89 |
Шуаро | 26 | 142 |
Намл | 27 | 45 |
Солиҳ алайҳиссаломнинг оталарининг исми Убайд, боболариники Осиф бўлиб, насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғиллари Сомга бориб тақалади. У зот боида араблардан бўлмиш Самуд қабиласига мансубдир.
Самуд қавми Арабистон ярим ороли, Ҳижоз диёрининг шимолий қисмида Ҳижр деб аталадиган юртда истиқомат қилар эди.[3] У юрт ҳозир Мадоини Солиҳ[4] деб аталади. Аллоҳ таоло Самуд қавмига ўз ичларидан Солиҳ алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юборди.
Солиҳ алайҳиссалонинг қавми ундан ҳақ пайғамбар эканини тасдиқловчи бирон мўъжиза кўрсатишини сўраганларида, пайғамбар бир ҳарсанг тошни Аллоҳни изни билан туяга айлантирадилар ва уни ўлдирмаслик, бирон ёмонлик етказмасликни буюриб, акс ҳолда уларнинг бошига бир бало мусибат келишидан огоҳлантирадилар.[5]
Лекин Самуд қавми туяни ўлдирдилар.
Самуд қавми касб қилган куфри ва гуноҳлари туфайли чақмоққа учраб ҳалок бўлди. Бу чақмоқ хорлик азоби чақмоғидир.
Барча қавм ҳалок бўлиб, Солиҳ алайҳиссалом билан бирга бир юз йигирмата мўмингина саломат қолдилар. Солиҳ алайҳиссалом умрларининг охиригача тинч-омон яшадилар. У зот Фаластиннинг Рамла шаҳри яқинида дафн қилинганлари ҳақида ривоятлар бор.[6]
Солиҳ алайҳиссалом вафот этганларида ёшлари эллик саккизда эди.[7]
4-курс талабаси
Шодиев Юсуф
[1] Аҳмад Муслиҳ Ҳусайн Дурайдий. “Ал-Аълам фил-Қуръан ал-Карим”.
[2] Доктор Шавқий Абу Ҳалил. “Қуръон атласи”.
[3] Қаранг, 5- илова
[4] Қаранг, 6- илова
[5] Муҳаммад Сайид Тантовий. “Пайғамбарлар тарихи”.
[6] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва Ҳаёт 20-жуз”.
[7] Раҳматиллоҳ қори Обидов “Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир 1-жуз”.