islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Арбаъийн” ҳадис тўпламлари муаллифлари

Ислом фатҳи етиб келган барча халқлар ҳаётида, анъаналарида, қадриятлари-ю, урф одатларида ислом ўз аксини топади. Зеро, барча мусулмонлар ислом шариатига мувофиқ турмуш кечиришга интилган. Шунинг учун бошқа барча амаллар қатори “арбаъийн” ҳадис тўпламларини ёзиш уламо-ю, шоирларнинг мақсадига айланган. Биз қўйида уларнинг баъзиларини санаб ўтамиз.

  1. Муҳиддин Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий (ҳижрий 631-676 ). Имом, хофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шараф ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади. Кунялари — Абу Закариё, лақаблари — Муҳйиддин. У зот “Арбаъийн” ҳадис тўпламини таълиф қилган.
  2. Муҳаммад ибн Яҳё ибн Мансур Абу Саъд Муҳиддин Найсобурий (вафоти ҳижрий 548 йил). Ўз асрининг Нишопур шаҳридаги шофеъийларнинг раиси эди. Нишопурнинг Турисис деб номланган жойида дунёга келганлар. Имом Ғаззолий қўлларида фиқҳ фанини ўргандилар. Нишопурдаги талабаларга дарс берганлар. У киши “Ал-мухийт фий шарҳил васийт”, “Ал-интисоф фий масаилил хилоф” каби китобларни ёзганлар.[1]
  3. Розиюддин Абул Хасан Муаббад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Солиҳ Тусий Найсобурий. Ҳижрий 524 йилда туғилганлар. Саҳиҳи Муслимни 30 ёшларида Фуровийдан ўқиб ўргандилар. Саҳиҳи Бухорийни Абул Маолий Форисийдан эшитиб ўргандилар. Имом Моликнинг “Муватто” асарларини Ҳибатуллоҳ ас-Саййидийдан эшитиб ўрганганлар. Тусий 617 йил, шаввол ойининг 20-куни вафот этдилар.[2]
  4. Юсуф ибн Ҳасан ибн Аҳмад Ибн Ҳасан ибн Абдул Ҳодий ас-Солиҳий Жамолиддин ибн Мибрад. (1436-1503 м, 840-909 ҳ). Ҳанбалийларнинг машҳур фақиҳ уламоларидан. Дамашқда дунёга келганлар.[3]
  5. Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Али ибн Осим ибн Зазон ал-Хозин ал-Асбаҳоний Абу Бакр ибн Муқрий. (754-837 ҳ). Қизил денгиз бўйидаги, Яман соҳилларидан биридаги Шаржа минтақасида дунёга келдилар. Бошланғич илмларни ўлкасидаги олимлардан олади. Илмга чанқоқлиги учун кейинчалик турли давлатларга сафар қилади. Ибн Муқрий фиқхга жуда қизиқар эди. Фиқҳ, тарих, наҳв фанларига оид кўплаб асарлар ёзганлар.[4]
  6. Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Мусо ал-Аздий ас-Суламий. Тасаввуф олимлардан бири. (936-1021). Нишопур шаҳрида тўғилиб вафот этганлар. Имом Заҳабий айтадилар: У киши сўфийларнинг шайхи эдилар. Суфийликнинг тарихи ва табақалари тўғрисида кўплаб асарлар ёзган. Суламий юздан ошиқ асарлар ёзганлар. Тафсир фанига оид “Хақоиқ ат-тафсир”, “Тобақотус суфия”, “Муқаддамут тасаввуф” рисолалари, “Минҳожул орифийн”, “Рисолат фий ғолатотус суфия”, “Адабул фақри ва шароитуҳу”, “Адабус суҳбати” каби кўплаб китобларни ёзганлар.[5]
  7. Абдурразоқ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ат-Тобасий. У киши Нишопур шаҳрида яшаган. Самъоний айтадилар: Тобасий узоқ юртлардан келган кишиларга китобларни ўқиб берар ва уларга кўплаб фойдаларни келтирганлар. Айтишларича, Саҳиҳ Муслим китобини 18 марта Муҳаммад ибн Фазл Фаровийга ўқиб берганлар. У киши ҳижрий 538 йили робиул аввал ойида Нишопур шаҳрида вафот этдилар.[6]

Тобасий “Арбаийн ал-мустахражату минас сиҳоҳи мин риваяти Муҳаммадийн” номли арбаийнларини ёзганлар. Тобасий ҳижрий 537 йили вафот этганлар.

  1. Али ибн Хасан ибн Ҳибатуллоҳ Сиқотуд дийн ибн Асокир ад-Димашқий (ҳ. 499-571 м. 1105-1176). Шом диёрининг муҳадиси, Самъонийнинг сафардаги шериклари эдилар. Дамашқ шаҳрида дунёга келдилар. У киши кўплаб китоблар ёзганлар, улардан: “Тариху Димашқ ал-кабийр”, бу китоб “Тарих ибн Асокир” номи билан машҳур. Абдул Қодир Бадрон ушбу китобни мухтасар қилиб “Таҳзийб тарихи ибн Асокир”. Ушбу мухтасар китоб ҳозирда ҳам чоп қилинмоқда. Ибн Асокир “Арбуъна ҳадисан мин арбаъийна шайҳан мин армиъийна мадийнатин” номли арбаъийнларини ёздилар.[7]
  2. Аҳмад ибн Абдурраззоқ ибн Шайҳ Муҳаммад ибн Зайд ибн Иброҳим ибн Шайҳ Анқарий. Анқарий улумул қуръон ва қироатдан мутаҳасисликка эга эдилар. Аҳмад ибн Абдуррраззоқда Қуръонни ёдладилар. Ҳадис илмини Абдуллоҳ Саъддан ўргандилар. Устозлари сиҳоҳи ситтадан ижоза бердилар. Аҳмад ол Иброҳиймдан фиқҳ илмини ўргандилар. Иброҳийм туркийдан ақоид илмини ўргандилар. Анқарий “Арбаъуна ал-Қуръания” номли арбаъийнларини ёздилар.
  3. Али ибн Муфаддал ибн Али ибн Муфарриж ибн Хотим ибн Ҳасан ибн Жаъфар ал-Мақдисий. Ҳижрий 544 йилда туғилдилар. У кишининг шогирдлари Хофиз Абу Муҳаммад Мунзирий устозлари ҳақида шундай дейдилар: Устозим Мисрга кўчиб келдилар. Хулқ атворлари яхши, тақводор, бир неча фанларни яхши ўрганган эдилар. Мен у кишидан жуда кўп фойда олдим.[8]

Закиюддин Мунзирий айтадилар: Мақдисий ҳижрий 611йили шаъбон ойида вафот этдилар ва Қоҳира атрофидаги тоғ тепасига дафн қилинди.[9]

Мақдисий “Китабул арбаъийна ал-мураттабати ала тобақоти ал-арбаъийна” деб номланган арбаийнларини ёздилар.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мусулмон шоирлар ҳам шеърий “Арбаъин”лар ёзишган. Мазкур тўпламлар араб тилида бўлмаса да, Расулуллоҳнинг ҳадислари маънолари таржимаси ҳисобланади. Жумладан, буюк олим Абдурраҳмон Жомий раҳматуллоҳи алайҳ форс тилида “Арбаъин” тузиб, унда фазилатли амалларга, ислом аҳлоқига доир қирқта қисқа-қисқа ҳадисларни шеърий тўртликлар билан таржима қилган. Кейинроқ у кишининг хос шогирди, мумтоз шоир Мир Алишер Навоий ҳам устоз йўлидан бориб, ўзининг “Арбаъин” асарини яратган.

Хулоса ўрнида шундай дейиш мумкин. Мазкур шахслар ва уларнинг бизга қолдирган илмий мерослари бугунги кунда юзага келаётган ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий ва иқтисодий муоммаларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб қилади.

404-гуруҳ талабаси
Абдураҳим Абдулбосит

[1]  “Ал-Аълом лиз Зирклий”

[2] “Ал-Аълом лиз Зирклий”

[3] “Ал-Аълом лиз Зирклий”

[4] “Ал-Аълом лиз Зирклий”

[5] “Ал-Аълом лиз Зирклий”

[6] “Ат-Тафсийр ли маърифати руватис сунани вал масонийд (1/351)”

[7] “Ал-Аълом лиз Зирклий”

[8] “Ас-сийар ал-аълом ван нубало лиз Заҳабий”

[9] “Ас-сийар ал-аълом ван нубало лиз Заҳабий”

85460cookie-check“Арбаъийн” ҳадис тўпламлари муаллифлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: