islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Фаришталар вафот этадиларми?

Исрофил алайҳиссалом сурга пуфлаган пайтда Аллоҳ уларнинг вафот этмасликларини хоҳлаган баъзи фаришталардан ташқари қолган барча фаришталар вафот этадилар. Бунга қуйидаги оят далолат қилади:

“Ва сурга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса қулаб ўлди. Магар Аллоҳ хоҳлаганларгина қолди. Сўнгра унга яна бир бор пуфланди. Бас, тўсатдан улар туриб интизор бўлурлар” (Зумар сураси, 68-оят).

Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятда келган “Магар Аллоҳ хоҳлаганларгина қолди” сўзини “улар Жаброил, Микоил, Исрофил ва Малакул мавтлардир, валлоҳу аълам”, дея тафсир қилган. Имом Байҳақий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда мазкур фаришталарнинг ҳам бирма-бир вафот этишлари ҳақида хабар берилган.

Ҳар бир қилаётган амалларимизни фаришталарнинг кузатиб ёзиб бораётганларини доимо ёдимизда сақлаб, яхши амалларимизнинг сонлари ва сифатларини ошириб бориш бахтига Аллоҳ таоло барчамизни муваффақ қилсин.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

129710cookie-checkФаришталар вафот этадиларми?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: