islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ-МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (еттинчи мақола)

8. Гуноҳи кабира қилган умматлари учун қиладиган шафоатлари. Бунинг далили ушбу ҳадисдир:

عَنْ جَابِرِ بنِ عَبْدِ الله قال: قال رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : « شَفَاعَتِي لاِهْلِ الكَبَائِرِ مِنْ أُمّتِي ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимдан аҳли кабоирларга шафоатим бордир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

Сўфи Оллоҳёр бобомиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини сўраб дуо қилишни шундай таълим берган:
Илоҳи, лутф қил ҳасратли соат
Ҳабибингдин насиб этгил шафоат.

* * *

Айурма яхшиларни(нг) орасидин
Йироғ этма ҳабибинг қорасидин.
Яъни, эй Аллоҳ, қиёмат кунидаги ҳасратли вақтларда бизларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан баҳраманд этгин, яхши зотлар билан бирга қилгин, ўша кунда бизларни Муҳаммад алайҳиссалом ёнларидан асло айирмагин.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

135120cookie-checkДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ-МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (еттинчи мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: