islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Саҳобаларнинг адади қанча бўлган?

Саҳобаларнинг адади қанча бўлгани ҳақида тарих уламолари аниқ бир ададга иттифоқ қилишмаган. Фақат баъзи муҳаққиқ олимлар уларнинг адади юз мингдан ортиқ бўлган, деганлар. Абу Заръа Розий раҳматуллоҳи алайҳдан “саҳобаларнинг адади бир юз ўн тўрт мингта бўлган”, деган қавл ҳам ривоят қилинган.

Жинлар ҳам саҳоба ҳисобланадими?

Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб иймон келтирган ва мўмин ҳолида вафот этган жинлар ҳам саҳоба ҳисобланишини айтганлар. Бу ҳақда Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги қавлни ривоят қилган: “Саховий раҳматуллоҳи алайҳ: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган ва у зотга имон келтирган жинлар ҳам саҳоба ҳисобланади, чунки Расулуллоҳ алайҳис солату вассаломнинг уларга ҳам пайғамбар этиб юборилганлари қатъий равишда аниқдир”, деган.

Бадриддин Шиблий Ҳанафий роҳматуллоҳи алайҳдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, у зотга иймон келтирган жинларнинг охиргиси юзинчи ҳижрий сана атрофида вафот этгани ривоят қилинган.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

135830cookie-checkДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Саҳобаларнинг адади қанча бўлган?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: