Ибн Салоҳ роҳматуллоҳи алайҳнинг таҳқиқларига кўра биринчи бўлиб Исломни қабул қилган саҳоблар деганда қуйидаги зотлар тушунилади:
– Ҳур эркаклардан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу;
– Балоғатга етмаган ёш болалар ичидан Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу;
– Аёллардан Хадижа бинти Ҳувайлид розияллоҳу анҳо онамиз;
– Озод қилинган қуллардан Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу;
– Қуллардан Билол розияллоҳу анҳу.
Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим