islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Азҳари шариф Уламолари Кенгаши каронавирус шароитида ҳайит намозини ўқиш бўйича фатво чиқарди

Азҳари шариф Уламолари Кенгаши Коронавирус хавфи давом этадиган бўлса, Ийдул Фитр намозини уйда, бола чақа билан ўқиш жоиз экани ҳақида фатво эълон қилди.

Фатвода Исломнинг асосий мақсадларидан бири инсон жонини сақлаш экани ва Имом Байҳақий ривоят қилган қуйидаги ҳадис асос ўлароқ келтирилди:

عن عُبَيدِ اللهِ بن أبي بكر بنِ أنَس بن مالك خادِمِ رسولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم أنه قال: «كان أنَسٌ إذا فاتَته صلاةُ العيدِ مَعَ الإمامِ جَمَعَ أهلَه فصلَّى بهِم مِثلَ صلاةِ الإمامِ في العيدِ.

“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас ибн Моликнинг ўғиллар Абу Бакр ўғли Убайдуллоҳдан шундай ривоят қилинади:
“Анас разияллоҳу анҳу Ийд намозини имом билан ўқишни ўтказиб юборсалар аҳлу оилаларини тўплаб, уларга ҳудди имомнинг Ийддаги намози каби намоз ўқиб берар эдилар.”

Фатвода таъкидланишича, уйда аҳли билан Ийд намозини ўқийдиган шахс хутба қилиши шарт эмас.

140760cookie-checkАзҳари шариф Уламолари Кенгаши каронавирус шароитида ҳайит намозини ўқиш бўйича фатво чиқарди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: