islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Доимий ел келиб турадиган ёки простатит

Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг ҳукми қандай бўлади?

Жавоб: Улар тажриба учун энг қисқа намоз, масалан, Шом намози вақтини танлайдилар ва қуёш ботиши билан то қизил шафақ йўқ бўлгунича вақт оралиғида бир марта таҳорат қилиб, фақат Шомнинг фарзини адо қила оладиган вақтни топишга ҳаракат қиладилар. Масалан: таҳорат қилиб, уч ракъат фарзни ўқишга ўн дақиқа вақт кетса, (ундан кам ёки кўп бўлиши ҳам мумкин) мана шу ўн дақиқа давомида пок ҳолда туролмай, таҳорати кетиб қолаверса, бундай кишилар соҳиби узр саналадилар ва қолган намозларда ҳам ўн дақиқа покликни кутиб ўтиришлари шарт эмас. Балки бир намоз вақти кириб, то чиқиб кетгунича бир марта бўлса ҳам таҳоратлари кетадиан ҳолатда бўлишлари зарурдир. Модомики, ҳар намоз вақтида бир марта бўлса ҳам таҳорати кетиб турар экан, улар соҳиби узр ҳукмида бўладилар. Ҳар намоз вақти кирганида янги таҳорат қилишлари шартдир ва ўша таҳорат билан намоз вақти чиқиб кетгунича хоҳлаганча фарзнинг қазосини, нафлларни ўқий оладилар. Намоз ўқиётганларида юқоридаги сабабларнинг бири туфайли таҳоратлари кетса ҳам, таҳоратли ҳисобланадилар (лекин ушбу касалликлардан бошқа сабаб юзага келса, таҳорат синади).  Намоз вақти чиқиши билан таҳорат кетади. Янги намозга янги таҳорат қилиш шартдир.
Бундан кейин ҳар намоз вақтида, масалан, ўн дақиқа пок ҳолда бўлишларини кутишлари шарт эмас, балки ҳар бир намоз вақтида бир марта бўлса ҳам  таҳоратлари кетяптими ёки йўқми, шунга эътибор беришлари керак.  Агар тўлиқ бир намоз вақтида бирор марта ҳам ел чиқмаса, пешоб томчиламаса, суюқлик келмаса, соҳиби узрлик ҳукми бекор бўлади.
Агар Шом вақти кирганидан то чиқиб кетгунича узр содир бўлмасдан, намоз ўқишга имкон пайдо бўлган бўлса,  соҳиби узрликдан чиқади («Аҳсанул фатаво»).

Манба

162500cookie-checkДоимий ел келиб турадиган ёки простатит
1 та фикр мавжуд
  1. Зафаржон

    Мен Наманган вилоятида яшайман.Намоз вақтлари турли телеграм каналларида турлича берилишидир Тошкентдан 10 дақиқа орқага суриб ўқиверса бўлаверадими.Аниқ вақтлар хақида маълумот берсангиз масалан Шом намозида кўрсатилган вақтда қуёш умуман ботиб еетганга ўхшайди.
    2 савол:Қаъдада кўкрак ўртасига қараб ўтриш керак дейилади.Бу нрқулайлик туғдиряпти кўз чалкашиб кетяпти аслида қаерга қараб туриш керак

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: