Австралиядаги Мелбурн университети олимлари глобал табиий офат юзага келишини таҳмин қилмоқдалар.
Глобал миқёсидаги тошқинларга тайёргарлик кўриш вақти келди, дея хабар беради Neture нашри тадқиқотчиларнинг маълумотларига таяниб.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2100 йилга келиб, мавжуд қуруқликнинг бир қисми сув остида қолиши мумкин. Биз асосан 50% сув остида қоладиган қирғоқ минтақалари ва денгиз сатҳидан ўн метр баландликдаги ерлар ҳақида гаплашмоқдамиз – улар ҳам хавф остида. Бундай тошқинлар оқибатида давлатлар камида 14 трлн. зарар кўриши мумкин. Бу дунё ялпи ички маҳсулотининг 20 фоизини ташкил қилади.
Мутахассислар бундай глобал фалокат натижасида дунё бўйлаб қирғоқ бўйида яшайдиган 287 миллион одам ёки бутун дунё аҳолисининг 4 фоизига зарар етиши мумкинлигини таҳмин қилмоқда.