islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ихтилоф, такфир ва жанжал баъзи ёшларнинг қуролига айланган”

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кўрсатмалари асосида, пандемия шароитидан келиб чиқиб, Тошкент ислом институт талабалари учун институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда соҳа мутахассислари ва шифокорлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Режага асосан декабрь ойи давомида талабаларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича ҳушёрлигини ошириш, турли оқимларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолмаслик, мафкуравий иммунитетни янада мустаҳкамлаш, одоб-ахлоқ қоидаларига, карантин талабларига риоя қилиш, соғлом турмуш тарзининг қарор топтириш, жумладан, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш ва тўғри овқатланиш тўғрисида қатор маънавий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди.

“Таҳфизул Қуръон” кафедрасининг талабалар турар жойида талабалар учун Тошкент шаҳар ИИБ бошқармаси эстремизм ва терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи, подполковник Абдувоҳид Шукуров ва “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Ф.Сувонов иштирокида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида ҳамда Модуль таълим шакли талабалар турар жойида “Исломий тушунчаларнинг ғаразли мақсадларда талқин этилиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда, Абдувоҳид Шукуров,  ҳозирги кунимизда динимизни яхши ўрганмаган, жиҳод ва халифалик эълон қилишдан тортиб, мўмин-мусулмонларни фосиқ, бидъатчи, кофирга чиқариш, уларни қатл қилишга фатво бериш ва бошқа бедодликларни амалга оширмоқдалар, дея таъкидлади. Улар ўзбошимчалик билан турли гап-сўзлар, фатволар тарқатиб, оддий мўмин-мусулмонларни айбламоқдалар. Мазкур одамлар бу борада имконлари борича барча воситалардан, жумладан интернетдаги ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқдалар.

Аҳли илмлар ҳам бу соҳада фаол бўлишлари, кишиларнинг диний илмлар борасидаги эҳтиёжларини турли воситалар билан қондиришга ҳаракат қилишлари лозим. Иғвогарларнинг оғзига уриш, уларнинг нотўғри гапларига илмли равишда, далил-ҳужжатлар асосида раддия беришлари керак.

“Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасида ҳам олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини янгича ёндашув асосида “хавфсиз таълим муассасаси” тамойилига асосланган ҳолда ташкил этиш, таълим олувчиларни оммавий маданият, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилувчи, терроризм, экстремизм ва бошқа бузғунчи ғоялардан самарали ҳимоя қилиш, ёшларни Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, таълим олувчиларни фанларни чуқур ўзлаштириш, чет тилларини ўрганиш, спорт билан шуғулланиш ва бошқа ижтимоий фойдали тўгаракларга жалб қилиш қамровини кенгайтириш каби масалалар баён қилинган.

Шунингдек, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқув биносида талабалар учун ТИИ матбуот котиби Аброр (Мухтор Алий) Абдуазимов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият, маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчи Аслиддин Мирзамиддинов иштирокида “Ёшларни ахборот хавфсизлиги бўйича хушёрлигини ошириш, турли оқимларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишлигини олдини олиш” ва “Ҳалқимизни ғоявий ва мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялашда диний соҳа ходимларининг асосий фазифалари”мавзусида илмий-маърифий суҳбат ўтказилди.

А.Мухтор Алий бугунги кунимизда бир гуруҳ ёшлар намоён бўлганлигини таъкидлаб, улар ўзларича қилган ишларидан Аллоҳга қурбатни, улкан савобли ишни даъво қилиши тўғрисида гапирди. Сўнг, аммо қилаётган ишлари фақатгина тинч турган мусулмонларни ўлдиришдан, таҳдид ва хавф солишдан, ҳақорат қилишдан иборат.  Ихтилоф, такфир ва жанжал уларнинг қуролларига айланган. Ислом уларнинг фақат зоҳир кўринишларида намоён. Эртаю кеч Қуръон ўқишни даъво қилишади. Аммо улар зиёндалар. Уларга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавллари мутобиқ келади:

«Улар Қуръон ўқийдилар, ўқиган Қуръонлари томоқларидан ўтмайди. Улар диндан гўё ўқ камондан чиқиб кетгани каби чиқиб кетишади».

Улар бу ишларининг ҳаммасини билимсизликлари ва ҳақдан узоқликлари сабабли қилишади. Улар бу ишларини дин хизмати ва манфаати деб ўйлашади. Эътибор берсак, хаворижларнинг аввалгилари «хойрул қурун», яъни энг афзал аср бўлган саҳобалар даврларида пайдо бўлишган. Шундай муборак даврда ҳам улар фитнага сабаб бўлишган. Улар ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  қуйидаги ҳадислари ҳам мувофиқ келади:

«Улар жаннат аҳли амалини қилишади. Жаннат билан улар орасида бир зироъ қолганида дўзах амалини қилиб дўзахга киришади” .

ТИИ Матбуот хизмати

205200cookie-check“Ихтилоф, такфир ва жанжал баъзи ёшларнинг қуролига айланган”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: