Тошкент ислом институтида 2018 йил 3-6 январь кунлари институт профессор-ўқитувчилари учун илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш ва илмий салоҳиятини янада ошириш бўйича ўқув семинар ташкил этилмоқда.
Мазкур ўқув семинарни ташкил этишдан асосий мақсад Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқот олиб бориш бўйича билим савиясини янада ошириш ва шу орқали фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олишга йўналтиришдан иборат.
Айни пайтда институтда 74 нафар профессор-ўқитувчилар талабаларга дарс бермоқда. Шундан 5 нафари профессор, 4 нафари доцент ва 22 нафари катта ўқитувчи ҳисобланади.
Ўқув семинарда мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислар ўқув машғулотларини олиб боришмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда қайд этилишича, Академиянинг илмий-педагог кадрлари таркиби асосан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, хорижий таълим (илмий) муассасаларида малакасини ошириб келган, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислари – амалиётчилардан шакллантириш тавсия этилган. Шунинг учун ҳам Тошкент ислом институти ўқитувчиларининг илмий даражага эга бўлиши юқорида кўзда тутилган масалаларни ҳал қилишда кўмакчи вазифасини ўтайди.
Ўқув-услубий бўлим
бошлиғи Ё.Бухарбоев
[…] Мавзуга доир: Мударрисларимиз фан доктори илмий даражасига эга бўли… […]
[…] Мавзуга доир: Мударрисларимиз фан доктори илмий даражасига эга бўли… […]