Сизнинг ақида илмида биринчи берадиган саволингиз ( Аллоҳ қаерда?), хўш У қаерда?,
Осмондами?, Унда Осмон қаерда?
Бизга нисбатан юқорида турган Осмон, Мексикага нисбатан оёқ остида бўлиб қолмайдими?,
Сиз буни барибир қабул қилмайсиз, муташобиҳ оятларни далил қилиб, Аллоҳни юқори тарафда, дедингиз,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жориядан:” Аллоҳ қаерда? “, деб сўраганларида жория осмон тарафни кўрсатганини далил қилдингиз, аслида бу ҳадис бошқача ҳам келган, демак бу ҳадис Исломнинг ақидасига далил қилинмайди.
Биз эса, салаф уламоларга, яъни имом Аъзам ва бошқа мазҳаб бошлиқларига, шу жумладан имом Мотиридий ва Ашъарийга эргашдик,
Бу азизлар улуғ тобеинлардан, улар саҳобалардан, улар Расулуллоҳдан, у киши эса Аллоҳдан бу ақидани келтиришган,
Бу ўртада камида 100 минг салаф уламолари бор, бунга шубҳа йўқ,
Бу дегани мазҳаб бошлиқларининг камида 100 минг устози бор дегани,
Хўш сизда уламолардан ким бор?, фақатгина Ибн Таймия ва Муҳаммад ибн абдул Ваҳҳоб бор,..
Улар биз ирода қилган камида 200 минг уламоларнинг қаршисида ” йўқ нарса” ҳисобланади. Аллоҳ Таоло Қуръонда: ” Агар билмасангиз билганлардан сўранг “, деган,
Биз билмаслигимизни билдик ва тан олдик, билганлардан ўрганишни шараф дея қабул қилдик,
Сиз билмаслигингизни билмадингиз ва билмайдиганларга эргашдингиз, ҳақ турганда ботилни танладингиз ва залолатга кетдингиз.
Аллоҳим, илоҳим бизни улуғ мазҳаб уламолари йўлидан адаштирма?,
Адашганларни ҳақ йўлингга бошла?,
Мана шу айтган сўзларимизни охиратда фойдамизга хизмат қилишини насиб эт !
Косон тумани “АЛЛАЁР ЭШОН” жомеъ масжид имом хатиби Қулмуротов Сирожиддин. Аччиқ ҳақиқат.
Баъзан бозорда сотувчи ёки олувчини, ё бўлмаса умуман ёлғон гапирувчини, бўҳтон қилувчини кўрсам ажабланаман,
Унга мана шу ёлғон ва туҳмат сўзлар охиратда бошига қанча мусибатлар келтиришини ўйлаб ҳам кўрмаяпти, озгина фойдани кўзлаб ўз охиратини барбод қиляпти.
Майли, Аллоҳ ҳаммамизга ҳидоят берсин, омин.
Бироқ, шундай инсонлар борки, улар озгина ҳаётида, арзимаган, бир пуллик обрў эътибор учун Ислом оламида ўтган жамиики уламоларга қарши чиқдилар,
Ул азизларни ёлғончига чиқардилар,
Баъзан уларга туҳмат ва бўҳтон қилдилар.
Уларга отилган тош аслида Аллоҳга отилаётганини ўйлаган киши беихтиёр ҳайратдан ёқа ушлайди.
Мана шу туҳматчилар, ҳозирги кундаги “сохта салафийлардир”,
Уларнинг бир мақоласида қуйидаги сўзларни ўқидим:” Аллоҳ Таолони юқори тарафда эканлигини айтиб, китобларда битилган уламолар жумласидан: — Абдуллоҳ ибн Муборак, Рабиъа, Имом Молик, Шофеъий, Аҳмад, Абу Ҳанифа, Бухорий, Фузайл ибн Иёз, Сулаймон ибн Ҳарб, Ибн Ҳузайма, Собуний, Ҳоким, Ибн Абдул Бирр, Абу Наср Ассижзий, Қуртубий, Байҳақий, Ибн Рушд, Ғаззолий, Ашъарий, Кархий ва жуда кўп уламолар “, деб уларга ёлғон гувоҳлик берган, туҳмат қилган,..
Эътибор беринг, Имом Нававий ўзининг (Саҳиҳи Муслим) га ёзган шарҳ китобининг 5 нчи жуз 22 нчи саҳифасида:” Қози Иёз Моликий айтади ( Мусулмонларнинг энг катта фақиҳлари, муҳаддислари, мутакаллимлари, мужтаҳидлари ва уларга эргашганлари орасида Аллоҳнинг ( Осмондаги Зот) деган сўзлар билан келган оятларини зоҳирига эмас, балки уни таъвил қилиб (яъни, Уни Олийлигини, мартабаси баландлигини) айтишликда хилоф йўқ “, деган.
Демак, Фузайл ибн Иёз сохта салафийлар каби Аллоҳни (осмонда), демаган, асло айтмаган, балки дунёда ўтган аввал охир жамиики ислом уламолари каби Унга замон ва маконнинг таъсири йўқ эканлиги ёзиб қолдирган.
Сохта салафийлар юқорида келтирган бошқа уламолар ҳам улар келтирганидек (Аллоҳ осмонда), деган асоссиз ақидадан узоқдирлар.
Уларнинг барчаси Аллоҳ ва Унинг Расули келтирган ақидада собитқадам эдилар.
Ҳозирги кунда кимки мана шу сохта салафийлар ақидасини тушунмасдан тутган бўлса, дарҳол тавба қилсин,
Дарҳол Аллоҳ ва Унинг Расулининг йўлига, мазҳаб ва ақида уламолари йўлига қайтсин,
Агар охиратда нажот топувчилар қаторида бўлишни истаса.
ТИИ махсус сиртки булим 3-курс талабаси Кулмуротов Сирожиддин