islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръони каримда келган таълим бериш усуллари

Бугунги кунда биз “Таълим бериш усуллари” деб ном олган кўп усуллар Қуъони Каримда ворид бўлган. Бу усуллар юзага келган муоммоларни инсон ақл-идроки, имконияти, табиатига  мос қилиб шарҳлаб, тушунтириб беришда ишлатилади. Кўп ҳолатларда уни амалда қўллашдан мақсад замон ва макон ўзгарган бўлсада, гапнинг мазмун-моҳиятини одамлар онгида қарор топтириш, уни фаҳмлашни осонлаштириш бўлиб келган.

Қуйида бу усулларнинг баъзиларига тўхталиб ўтилади, аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу билан улар чекланмайди. Қуръони Каримни чуқурроқ тафаккур қилган киши бу соҳанинг очилмаган жиҳатларини кашф қилиши мумкин.

  1. Зарбул масал.

مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنْكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتًا وَإِنَّ أَوْهَنَ الْبُيُوتِ لَبَيْتُ الْعَنْكَبُوتِ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

Аллоҳдан ўзгаларни дўст тутган кимсаларнинг мисоли худди ин қуриб олган ўргимчакка ўхшайди. Зотан, инларнинг энг нимжони, албатта, ўргимчак инидир, агар билсалар[1] (Анкабут сураси 41-оят).

  1. Ҳикоя усули.

Бу усулга Қурони каримда келган Анбиёлар  ва уларнинг қавмлари билан содир бўлган қиссаларин мисол келтириш мумкин. Ҳикоя-хулоса, одатда машғулотнинг охирида келтирилади. Ўқитувчи (педагог) ушбу усул орқали асосий фикрни якунлайди, хулосалайди ва умумлаштиради. Ҳикоя усулини қўллашда муайян педагогик усуллардан фойдаланилади. Булар: диққатни фаоллаштириш, баён қилиш, таққослаш, асосийларини ажратиш, якунлаш каби мантиқий тадбирлардир. Ҳикоя самарадорлигининг шартлари: режани қунт билан ўйлаб тузиш, мавзунинг изчил ёритилишини таъминлаш, мисол ва кўргазмаларни муваффаққиятли танлаш, баёнда ҳиссиётни жунбушга келтира олиш.

  1. Кўргазмали қуроллардан фойдаланиш.

Қуръони Каримда ибрат учун тилга олинган борлиқдаги барча нарсаларни, хусусан, наботот, ҳайвонот, жамодот оламини кўргазмали қуроллар сифатида келтириш мумкин.

أَوَلَمْ يَرَوْا إِلَى الطَّيْرِ فَوْقَهُمْ صَافَّاتٍ وَيَقْبِضْنَ مَا يُمْسِكُهُنَّ إِلَّا الرَّحْمَنُ إِنَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ بَصِيرٌ

 Улар устиларида (қанотларини) ёювчи ва йиққан ҳолда (учиб юрган) қушларни кўрмаганмилар?! У (қуш)ларни ёлғиз Раҳмонгина (самода) тутиб турар. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир. (Мулк сураси 19- оят).

  1. Амалиёт.

Бир нарсани ёки фикрни амалда кўрсатиб тушунтириш.

فَبَعَثَ اللَّهُ غُرَابًا يَبْحَثُ فِي الْأَرْضِ لِيُرِيَهُ كَيْفَ يُوَارِي سَوْأَةَ أَخِيهِ قَالَ يَا وَيْلَتَا أَعَجَزْتُ أَنْ أَكُونَ مِثْلَ هَذَا الْغُرَابِ فَأُوَارِيَ سَوْأَةَ أَخِي فَأَصْبَحَ مِنَ النَّادِمِينَ

Шундан сўнг, Аллоҳ унга биродари мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни кавловчи бир қарғани юборди. «Ҳолимга вой! Наҳот шу қарғачалик бўлишдан ожиз бўлсам? (Мен ҳам) биродарим жасадини (тупроққа) кўма қолай», – деди. Шундай қилиб (у) пушаймон қилувчилардан бўлиб қолди (Моида сураси 31– оят).

Одам болаларини қиссасида Қобил Ҳобилни ўлдириб қўяди, шунда Аллоҳ  таоло унга жасадни ерга кўмишни бир қарға орқали амалиётда кўрматиб беради.

ТИИ Махсус сиртқи бўлим

3-курс талабаси Бойханов Қосимхон

[1]Мансуров А. Қуръони карим маъноларининг  таржима ва тафсири. – Тошкент: Тошкент ислом университети. 2004.

235340cookie-checkҚуръони каримда келган таълим бериш усуллари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: