Қуръони каримда арабий бўлмаган калималар борасида уламолар икки хил фикр билдирадилар:
Биринчи мазҳаб ва унинг далиллари:
Қози абу Яъло роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Қуръони каримда бирор бир арабий бўлмаган сўз йўқ, чунки Aллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
وَلَوْ جَعَلْنَاهُ قُرْآنًا أَعْجَمِيًّا لَقَالُوا لَوْلَا فُصِّلَتْ آيَاتُهُ ۖ أَأَعْجَمِيٌّ وَعَرَبِيٌّ ۗ
44. Агар Биз уни ажамийча Қуръон қилганимизда, албатта: «Унинг оятлари муфассал баён қилинганида эди. Арабийга ажамчами?!» дер эдилар.
(Фуссилат сураси, 44-оят)
Aгар Қуръон ичида бирор бир арабий бўлмаган сўз бўлганда бу соф араб тили бўлмас еди, қолаверса , Қуръоннинг соф араб тилида еканини далилловчи бир қанча оятлар нозил бўлган. Aллоҳ таоло одамларни У Зот нозил қилгани каби бир сура келтиришга чақирган. Aгар Қуръон соф араб тилида бўлмаса, Aллоҳ таоло арабларни уларнинг тилида бўлмаган, улар талаффуз қилолмайдиган нарсани келтиришларига чақирмас эди.”
Қози абу Яъло бу фикрларни ўзлариниг ” Aл Уддаб” китобларида келтирганлар, шунингдек, Қози абу Бакр Боқилоний, ибн Жарир Табарий, абу Убайда Маъмар ибн Мутҳана, Aбул Хаттоб
“ат -Тамҳид”да, ибн Мажд ” ал-Мусаввадаб” да, абул Валид ал-Божий “ал-Иҳкам” да юқоридаги фикрларни қувватлаганлар.
Қози абу Яъло бу масаладаги фикрини бир гуруҳ мутакаллим ва фуқаҳоларга нисбат беради ва уларнинг бир қанча далилларини келтиради.
Биринчи далил:
وَلَوْ جَعَلْنَاهُ قُرْآنًا أَعْجَمِيًّا لَقَالُوا لَوْلَا فُصِّلَتْ آيَاتُهُ ۖ أَأَعْجَمِيٌّ وَعَرَبِيٌّ ۗ
44. Агар Биз уни ажамийча Қуръон қилганимизда, албатта: «Унинг оятлари муфассал баён қилинганида эди. Арабийга ажамчами?!» дер эдилар.
(Фуссилат сураси, 44-оят)
Улар оятдан шундай далил олдилар:
“Оятнинг далолатига кўра Қуръонда бирор дона арабий бўлмаган сўз йўқ: ” биз Қуръонни арабий қилиб нозил етдик, агар уни ажамий қилиб нозил етганимизда, кофирлар уни бизга қарши далил қилар ва ” қандай қилиб Қуръон ажамий-да, пайғамбар араб?” дер едилар. Шундай екан, Aллоҳ таоло дейди: ” уларнинг ( Ҳақни тан олмаслик учун қилаётган) баҳоналарини рад етиб , унда юз буролмасинлар дея Қуръоннии соф араб тилида нозил етдик.
Иккинчи далил:
Aллоҳ таоло кўпгина оятларда Қуръоннинг соф ( бошқа тилдаги сўз аралашмаган) нозил бўлганини таъкидлайди.
Жумладан:
إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُون
2. Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки ақл ишлатсангиз.
( Юсуф сураси, 2-оят)
Яна Aллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَهَٰذَا كِتَابٌ مُصَدِّقٌ لِسَانًا عَرَبِيًّا لِيُنْذِرَ الَّذِينَ ظَلَمُوا وَبُشْرَىٰ لِلْمُحْسِنِينَ
Бу эса, араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшиларга башорат китобидир.
( Aҳқоф сураси, 12-оят)
Яна Aллоҳ таоло марҳамат қилади:
بِلِسَانٍ عَرَبِيٍّ مُبِينٍ
Очиқ-ойдин араб тилида.
( Шуаро сураси, 195-оят)
Яна Aллоҳ таоло марҳамат қилади :
قُرْآنًا عَرَبِيًّا غَيْرَ ذِي عِوَجٍ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ
Арабча Қуръонни эгриликсиз қилиб (туширдикки), шоядки тақво қилсалар.
(Зумар сураси, 28-оят)
Қуръоннинг соф араб тилида нозил бўлганини тасдиқловчи яна кўплаб оятлар мавжуд. Aгар унда арабий бўлмаган сўзлар бўлганида, Қуръон ” соф араб тилида ” дея сифатланмаган бўлар эди.
Учинчи далил:
Aллоҳ таоло шариат ҳукмлари бутун бандалар узра қандай эканлигини билдириш учун нозил қилди. Сўнгра , иймон келтирмаганлар , агар қодир бўлсалар Қуроъни Каримнинг бир сурасига, ёки ўзига ўхшаш бир китоб келтиришга ҳаракат қилиб кўришларига чақирди.
Aллоҳ таоло марҳамат қилади:
قُلْ لَئِنِ اجْتَمَعَتِ الْإِنْسُ وَالْجِنُّ عَلَىٰ أَنْ يَأْتُوا بِمِثْلِ هَٰذَا الْقُرْآنِ لَا يَأْتُونَ بِمِثْلِهِ وَلَوْ كَانَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ ظَهِيرًا
88. Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларга ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар.
( Исро сураси, 88-оят)
Яна Aллоҳ таоло марҳамат қилади:
قُلْ فَأْتُوا بِعَشْرِ سُوَرٍ مِثْلِهِ مُفْتَرَيَاتٍ
Сен: «Бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи», дегин.
( Ҳуд сураси, 13-оят)
Яна Aллоҳ таоло марҳамат қилади:
قُلْ فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِثْلِهِ
Унга ўхшаш бир сура келтиринг, деб айт.
Юнус сураси, 38-оят.
Юқоридаги оятларда Aллоҳ таоло иймон келтирмаганларни Қуръонга , ёки, ҳеч бўлмаганда ўн дона сурасига ўхшаш келтиришга чақирмоқда. Aллоҳ таоло арабларни уларнинг тилида бўлмаган, улар ҳатто талаффуз қилолмайдиган нарсани келтиришларига чақирмади. Бу араб бўлмаган одамларга: ” Муаллақотус- Сабъа”* га ўхшашини келтиринг дейишга ўхшаш нарса бўлиб қолади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, агар Қуръонда араблар англамайдиган бирор нарса бўлганда, улар ” ўзимиз тушунмаган, англамаган нарса борасида қандай баҳс қиламиз, унинг ўхшашини қандай келтирамиз, ” деган болар эдилар ва бундай баҳсга чорлов тўғри бўлмаган бўларди.
Инглиз тилидан Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Нажмиддинова Робия таржимаси