islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

2017-2021 йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ҳуқуқий ислоҳотлар (1-мақола)

Ўзбекистонда 2017–2021 йиллар мобайнида диний-маърифий соҳада янгича муносабат шаклланди. Бу соҳада узоқ муддатга мўлжалланган аниқ стратегия белгилаб олинди. Мазкур даврда диний соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда либераллашув жараёни бошланди.

Хусусан, давлат томонидан маърифий исломни тарғиб қилиш, диний ташкилотлар фаолият олиб боришини енгиллаштириш, диний бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга чуқур аҳамият қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳаси алоҳида устувор йўналиш этиб белгиланди[1].

Шунингдек, юртимизда дин соҳасида туб ўзгаришларга 2017 йил октябрь ойида мустақил Ўзбекистон тарихида илк марта БМТнинг Дин ёки эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонга ташрифи сабаб бўлди. Махсус маърузачи соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо ва тавсиялар берди[2].

2017 йил 14 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2774-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий (Имом Термизий) ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш, муқаддас юртимиз замини азал-азалдан улуғ алломалар, азиз-авлиёлар ватани бўлиб келганини юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди[3].

Имом Термизий халқаро марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилнди:

  • ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, юртимиздан етишиб чиққан мутафаккир зотлар меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш;
  • юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тизимли асосда тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш мақсадида зарур дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрлаш юзасидан доимий иш олиб бориш;
  • турли мафкуравий хуружлар авж олаётган бугунги кунда аждодларимизнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш, улардаги эзгу ғоя ва таълимотларни кенг халқ оммасига етказиш ва шу асосда ёшларда соғлом дунёқарашни кучайтириш, уларни азалий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш;
  • Имом Термизий ва термизий алломаларнинг бой меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида хорижий илмий марказлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, халқаро конференция, симпозиум, кўргазма, илмий маърузалар, семинар-тренинглар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
  • мамлакатимизда ҳамда хорижий давлатларнинг кутубхоналари ва қўлёзма фондларида сақланаётган термизий алломалар ҳамда буюк мутафаккирларимизнинг қўлёзма ва тошбосма асарлари нусхаларини, улар ҳақидаги китобларни тўплаш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
  • маънавий меросимизни ўрганишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланишга доир тегишли илмий ишланма ва тавсияларни тайёрлаш.

2017 йил 27 мартда Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ 2855-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳамда юртимиз ва мусулмон дунёсидан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни миллатлар ва динлараро багрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинч-тотув ҳаётни қадрлаш ва мустаҳкамлаш руҳида тарбиялаш, шунингдек, халқаро миқёсдаги маънавий-маърифий мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2016 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ташаббус асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази давлат муассасаси шаклида ташкил этилди[4].

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган ватандошимиз Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг улкан илмий ва диний меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва киёсий матнларини нашр этиш орқали халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чикиш ва амалга ошириш;
  • ислом цивилизациясининг умуминсоний қадриятлар жумладан, халкимнз маъавияти ва маданияти ривожида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, уларнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадкиқ этиш;
  • ҳозирги даврда жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёнида дунёда, минтака ва мамлакатимиз ҳаётида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг маърифий-маданий ролини ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш;
  • мамлакатимизда ҳамда хорижий давлатларнинг кутубхоналари ва архив фондларида сакланаётган буюк алломаларимизнинг ижодий меросига оид ҳамда ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган кўлёзма, тошбосма асарларнинг электрон нусхаларини тўплаш ва уларни келажак авлодга етказиш учун тизимли илмий тадкикотларни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;
  • ислом маданияти ва цивилизациясини илмий тадқиқ этиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган турли анжуманлар -конференция, симпозиум, кўргазма ва илмий маърузалар, семинар-тренинглар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;
  • ислом динига оид илмий тарихий-маданий ва маънавий-маърифий мерос салоҳиятини, шу жумладан, қўлёзмалар ва архив фондларида сақланаётган манбаларни ҳисобга олган ҳолда, чукур ўрганиш ва тадқиқот натижалари юзасидан қомуслар, каталоглар, альбомлар, илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари, хусусан, Интернетда эълон қилишни ташкил қилиш;
  • Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISЕSСО) ва мазкур соҳада хорижий давлатларда ташкил этилган марказлар билан ислом тарихи, фалсафаси, ҳуқуқи, манбашунослиги ва маданияти юзасидан илмий лойиҳалар, халқаро ҳамкорликдаги тадкиқотларни амалга ошириш ва унинг натижаларини нашр этиш;
  • ислом тарихи ва маданияти йўналишидаги янги тадкикотлар натижаларидан илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш хамда уларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича илмий-амалий ва услубий ўкувлар ташкил этиш;
  • “жаҳолатга карши – маърифат” ғояси асосида ислом динига нисбатан содир этилаётган асоссиз хуружларнинг олдиии олиш, шунингдек, диний ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм, миссионерлик, сохта тарикатлар ва жамоаларнинг мақсадлари, ғоявий-ақидавий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ва уларга қарши курашнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш учун тавсия этиш.

Давоми бор…

ТИИ Матбуот хизмати

 ходимаси Дилафруз Қурбонова

[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда,

[2]http://huquqiyportal.uz/news/2020/12/29/uzbekistonda-diniy-tashkilotlar-faoliyatini-tartibga-solishda-normativ-huquqiy-asoslarni-takomillashtirishning-ahamiyati/936

[3] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралда “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2774-сон қарори // «Халқ сўзи», 2017 йил 15 февраль, 33 (6727).

[4] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ 2855-сон қарори.

238330cookie-check2017-2021 йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ҳуқуқий ислоҳотлар (1-мақола)
1 та фикр мавжуд
  1. […] 2017 йил 14 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2774-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий (Имом Термизий) ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш, муқаддас юртимиз замини азал-азалдан улуғ алломалар, азиз-авлиёлар ватани бўлиб келганини юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди[3]. […]

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: