islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом фалсафасида Ҳикмат хақида илмий тахлил

Ҳикмат сўзи инсон тоқати миқдорича воқийликда мавжудотларнинг айни ҳолатини қандай бўлса шундайлигича билиш демакдир. Ҳикмат хақида бошқа бир назария бўлиб, у нафсни илм ва амал томонлама мумкин бўлган камолотга олиб чиқишликдир.
Ҳикмат икки хилга бўлинади:
1. Aмалий ҳикмат
2. Назарий ҳикмат
Aмалий ҳикматни таърифи- у унинг мавжуд бўлиши бизнинг қудратимизга ва ва бизнинг ихтиёримизга боғлиқ бўлган нарсаларнинг ҳолатини билишликдир. Масалан намоз, рўзага ўхшаган шаръий ишлар ёки яхшилик ва ёмонлик каби инсонни дунё ва охиратини яхшилашга олиб борадиган фелларини билишликдир.
Aмалий ҳикмат деб номланишига сабаб юқоридаги ишларни билишдан мақсад уни билибгина қолмасдан амал қилиш эканлигидир.
Назарий ҳикмат-у унинг мавжуд бўлиши бизнинг ихтиёримизга ва бизнинг қудратимизга боғлиқ бўлмаган нарсаларнинг ҳолатларини билишликдир. Масалан йер, осмон ёки бошқа ташқи оламларнинг мавжудотлари каби. Бу нарсаларни билиш инсоннинг назарий ақлий қувватини мукаммаллаштиришга олиб келади.
Aмалий ва назарий ҳикматларнинг ҳам турлари мавжуд.
Aмалий ҳикмат уч қисмга бўлинади:
1. Хулқни сайқаллаш, яъни бу илм муайян шахснинг манфаатларини билиш демакдир. Фазилатли ҳислатларни эгаси бўлиши учун, разил хулқлардан халос бўлиши учун. Хулқни сайқаллашликнинг номланишини сабаби нафснинг ислоҳ бўлиши ва мақталинган фазилатларни хосил бўлиши фақатгина ушбу илмни билиш орқали бўлади.
2. Уй хўжалиги у уйда умум-жамоавий манфаатларини билишликдир. Масалан оталик, оналик ёки ер-хотинлик каби. Бу ном билан номланишликнинг сабаби ушбу илм билиш орқали уйда тартиб-интизом хосил бўлганлиги учун.
3. Шаҳар сиёсати. Бу шаҳарда умужамоваий манфаатларни билиш демакдир. Шаҳар аҳолисининг манфаатларига хизмат қилиш учун. Бу ном билан номланишлигининг сабаби шаҳарда шаҳар манфаатлари хосил бўлганлиги учун.
Назарий ҳикмат 3 хилдир:
1. Табиий илмлар. У ташқи борлиқда ва ақлда махсус моддага еҳтиёж сезадиган нарсаларнинг ҳолатларини билишликдир. Масалан борлиқдаги масалалар каби. Табиий илм деб номланишига сабаб чунки бу илмда табиий жисмларнинг ҳолатлари хақида бахс қиганлиги учундир.
2. Риёзий илмлар. У фақатгина ташқи борлиқда (ақлда эмас) махсус моддага эҳтиёж сезадиган нарсаларнинг ҳолатини билишдир. Масалан ер шарини билиш ёки геометрия, математика ибилиш. Бу илмни билиш орқали нафс чиниққани учундир. Бу илмга анниқ фанлар ҳам деб номланади.
3. Илоҳийёт. Бу ташқи борлиқда ҳам, ақлда ҳам асло моддага эҳтиёж сезмайдиган нарсаларнинг ҳолатини билишдир. Масалан Илоҳ ёки уларнинг фикрича ақл каби. Илоҳийёт деб номланишига сабаб мавзуларнинг энг шарафлийси бўлганлиги учундир.

ТИИ Ислом фалсафаси ўқитувчиси

Хуршид Aҳмад.

264070cookie-checkИслом фалсафасида Ҳикмат хақида илмий тахлил

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: