Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири ўринбосари, Олий маъҳад катта ўқитувчиси Саиджамол домла Масайитов иштирокида ўқитувчи ва ходимлари учун “Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлимига энг кўп тушаётган долзарб фиқҳий саволлар ва уларнинг ечимлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Аввало институт ўқив ишлари бўйича проректори У.Хаджаев сўзга чиқиб домлага институт таклифига жаво бериб ташриф буюрганига алоҳида миннатдорчилигини билдирди. Сўнгра мавзуни ёритиб бериш учун С.Масайитов домлага сўз навбатини берди. Домла фатво бўлимиги келиб тушаётган долзарб саволларга ўтишдан олдин аввало фатво беришнинг аҳамияти ва масъулияти борасида гапириб ўтдилар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фатвога журъатлиларингиз дўзахга журъатлиларингиздир”, дея марҳамат қилганлар. Мана шу ҳадиси шарифнинг ўзиёқ фатво бериш қанчалик масъулиятли ва машаққатли иш эканини кўрсатади. Домла сўзларини давом эттириб шундай деди: “Бизнинг фатво бўлимимизга омма халқ тарафидан келаётган саволлардан шуни англашимиз мумкинки, халқимизнинг аксар қисми йўллаётган саволлар, уларнинг диний ибодатлари ва ҳаётларида тўғри йўлни англаб олиш ва шу услубда ҳаётини давом эттириш мақсадида эканлигини кўришимиз мумкин бўлади. Бўлимимизга савол йўллаш учун алоҳида бир бот тузилган бўлиб, унга асосан турмуш тарзига оид масалалар келиб тушади. Телефон орқали тўғридан тўғри жавоб берилиш ҳам йўлга қўйилган. Аввалбошда икки кишини унга жалб қилган эдик. Ҳозирда эса 7‑8 нафар мутахассислар тарафидан халқимиздан келаётган саволларга телефон орқали жавоб бериб келинмоқда. Бироқ шунда ҳам саволларга ўз вақтида жавоб беришга улгурилмаяпти. Келиб тушадиган саволлар ичида агарда мурккаблари бўлса, кенг муҳокамага қўйилганидан сўнг жавоб беришга ҳаракат қилинади. Зеро, саволларга жавоб бериш бу фатво ҳисобланиб, буни масъулияти қанчалик оғирлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу услуб нафақат бизнинг юрт, балки бошқа ўлкалардаги фатво бериш марказлари ҳам мана кўринишда иш олиб боришади. Сабаби, ҳозирги кунумизда оддий савдо масалалида ҳам турли ўзгаришлаб бўлиб турибди. Яна бир мисол қилиб жинсни ўзгартириш масаласини олиб кўришимиз ҳам мумкин. Бундай масалалар “Ислом фиқҳи академияси” орқали кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар берилади.
Келажакда биз ҳам юқоридаги каби фатво маркази ташкил қилиш режаси бор. Шунда халқимизга хизмат қилиш янада сифатли амалга оширилади. Зеро, савол берувчилар орасида аёл қизлар ҳам талайгина топилади. Бу эса ўз навбатида саволларга жавоб бера оладиган аёл кадрлар бўлишини тақозо этади. Шундай қилинадиган бўлса, иншааллоҳ келажакда бу фатво марказларини иш кўламини янада кенгайтириш имконини беради. Яъни, бошқа вилоятларда ҳам одамлар мурожаат қиладиган масалаларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш ва улар билан тез‑тез йиғилишлар ўтказиб, ҳар кўришилганда замонавий масалалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Бу эса ўз ўрнида юртимизда домлаларимиз тарафидан саволларга берилардиган жавоблар бир хил бўлишини таъминлайди.
Ўрни келганда бир мавзу ҳақида озгина тушунча бериб ўтсак: Замонавий масалаларни ечишда бошқа мазҳаблардан фойдаланиш қандай бўлади. Бунда икки хил услуб бор. Биринчиси, талфиқ, яъни аралаштириб ташлаш. Яъни инсон нафси ҳавосига қайси бир мазҳабни гапи тўғри келадиган бўлса ана шуни олиб кетавериш. Бу услуб қораланган ва ҳеч бир олим бундай фатво бериш усулини ёқламайди
Мусулмонлар қийин бир ҳолатга рўбаро келиб қолганда бошқа мазҳаб бўйича фатво бериш мумкинми? Масалан зарурат ва умумий грифторлик бўлган ўринларда. Бунга эри ғоиб бўлган аёл борасида бизнинг ҳанафий мазҳаб ва моликий мазҳаблардан қайси бирини олиш керак. Яъни ҳанафий мазҳаб бўйича фатво бериладиган бўлса ўта қаттиқ қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Шунинг учун бу ўринда уламолар моликий мазҳабидаги тўрт йил фатвосини олишни маъқул кўришади.
Яна бир масалани олайлик: поклиги чўзилиб кетадиган аёлларнинг иддаси. Айрим аёлларда уч ҳайз ўтиши учун бир неча йиллар керак бўлади. Мана шу ўринда вазият тақозо қиладиган бўлса моликийлардаги 9 ойга ҳанафий мазҳаб уламолари фатво бериб келишган.
Фатво бўлимимизга энг кўп келаётган саволларга ўтадиган бўлсак, хақли равишда ибодат масалалари бўйича саволлар жуда кўп. Уларга имкон қадар мутахассисларимиз томонидан жавоблар бериб келинмоқда.
Идора фатво ҳайатига келаётган ва қийнаётган энг кўп саволлардан бири бу мусоҳара мавзусидир. Яъни асосан қайнота ва келин ўртасида номақбул ишлар қилиниши оқибатида келин ўз жуфти ҳалолига ҳаром бўлиб қолиш масаласидир. Бунга сабаб халқимиз орасида одоб‑ахлоқга риоя қилиш йўқолиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Бундай масалада бошқа мазҳаб фатвосига амал қилинаётгани йўқ, балки ҳанафий мазҳабимизда қатъий турган ҳолда жавоблар берилмоқда.
Долзарб саволлардан яна бири ўзаро никоҳланиб қолган эмикдошлар масаласи. Маълумки, бизнинг мазҳабимизда бир марта эмишлик билан ҳам ўзаро эмикдошлик собит бўлиб қолади. Бошқа мазҳабларда енгиллик тарафлари мавжуд. Бироқ бу масалада ҳам ҳанафий мазҳаб бўйича жавоблар берилмоқда”.
С. Масаитов домла юқоридаги каби фатво бўлимига келиб тушаётган долзарб масалалар ва уларга берилаётган ечимлар борасида батафсил тўхталиб ўтдилар. Суҳбат сўнгида иштирокчилар тарафидан ўзларини қизиқтирган ва ҳозирги кундаги долзарб саволларга жавоблар олишди.
ТИИ“Ақоид ва фиқҳий фанлар”
кафедраси ўқитувчиси Ғофуров Илҳомжон.
21.01.2022-й