islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан китоблар тақдимоти ўтказилди

Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳамкорлигида талабалари учун марказлар томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда марказлар илмий ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Тақдимотда талабаларга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жами 15 номдаги ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 32 номдаги илмий-маърифий адабиёт намуналари намойиш этилди.

Тадбирнинг очилишида Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Обид Тангиров, Ақоид ва фиҳий фанлар кафедраси мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Соатмурод Примов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Фаррух Сайдуллаев ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаевлар сўз олишиб, юртимизда диний-маърифий соҳа ривожига қаратилаётган эътибор ҳамда аллома аждодларимиз илмий-маънавий меросини изчил ўрганиш учун яратилаётган кенг имкониятлар илмий муассасаларнинг ноширлик фаолиятини янада такомиллаштириш, чоп этилаётган китобларнинг сон ва салмоқ жиҳатидаги қийматини оширишга замин ҳозирлаётганини таъкидладилар.

Тадбирнинг асосий маърузачилари алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси муфассал ўрганилиб, уларнинг ақида ва калом илми ривожига беназир ҳисса қўшган бебаҳо асарларига тегишли бўлган илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларни нашр этиш, халқ ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотларнинг тизимли тарздаги давомийлигини таъминлашга бўлган эҳтиёж нуқтаи-назаридан марказлар илмий ходимлари томонидан нашр эттирилган китобларнинг бугунги кундаги аҳамиятини юксак баҳоладилар.

Тақдимот якунида марказлар томонидан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказига бир неча адабиётлар тўплами ҳадя қилинди.

Институт раҳбарияти томонидан эса марказларга тақдимот ҳамда тақдим қилинган китоблар учун ташаккурномалар топширилди.

290500cookie-checkИмом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан китоблар тақдимоти ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: