Аллома Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳ 1937-йил 28-апрелда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида туғилган бўлиб тўлиқ исми Нуруддин ибн Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Итр роҳаматуллоҳи алайҳдир. Насаблари Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумоларга бориб тақалади. Исми “Итр” қўшимчаси билан номланишига сабаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳива салламга қариндош (оиласидан) бўлганидир.
Китоб ва суннатни мустаҳкам тутган, дин-диёнатли, солиҳ оилада таваллуд топган. Бу оила Шом диёрида илм-у маърифат учун умрини баҳшида қилган оила бўлган”. Бу оиладан боболари Шайх Муҳаммад Нажийб Сирожиддин ва тоғалари шайх, муҳаддис Абдуллоҳ Сирожиддин роҳматуллоҳи алайҳлар забардаст олимлар бўлишган.
Шом диёрларини улуғ муҳаддисларидан бири Бадриддин ал-Ҳасаний боболари шайх Муҳаммад Нажийб Сирожиддин ал-Ҳусайний борасида шундай деганлар: “Шайх Нажийб ўз замонида, ер юзини энг билимдони бўлганлар”.
Аллома Хусравия мадрасасида шаръий бошланғич таълимни олиб, 1954 – йил “Санавия шаръия” биринчи даражали дипломини олган. Сўнг Мисрдаги “Ал-азҳар” университетига ўқишга кирган. 1958-йил бакалавриятни тамомлаган. 1964-йил тафсир ва ҳадис бўйича докторлик даражасида ҳалқаро дипломга эга бўлди.
Кегинчалик илмий салоҳиятини янада ошириш, талабаларга дарс бериш мақсадида Сурияга қайтади ва ўрта босқич мадрасада мударрис бўлиб ҳизмат қилади. 1965-йилдан 1967-йилгача Мадинаал-мунавварадаги Ислом университетида ҳадисфанидан мударрисликка тайинланади. 1967-йилда Дамашққа қайтади ва Ҳалаб шаҳридаги Исломуниверситетларини Адаб факултетида тафсир ваҳадис фанидан мударрис болиб ишлайди. Ундан ташқари бир неча араб ва ислом юртларида дарслар берган. 1979-йилда Дамашқдаги университетда“Қуръон ва суннат илмлари” кафедрасида “Устоз” даражаси берилади. Шунингдек жуда кўплаб бошқаИсломий университетларда узоқ муддат ҳизматқилади. Шу билан бир қаторда бир қанчамасжидларда дарслар ташкил этиб исломийилмлардан нур таратган. Нуриддин Итрнинг ўзига хос алоҳида фазилатларидан бири у доим илмий услубларга суянган ҳолда иш олиб боришидир. Ундан ташқари Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳни алоҳида жиҳатларидан бири У зот усули ҳадис соҳасида ва китоб таҳқиқи қилиш соҳасида янги услубни йўлга қўйганидир.
Аллома Нуриддин Итр муфассир, муҳаддис, ҳофиз, фақиҳ, ҳанафий мазҳабидаги буюк олимлардан ҳисобланади.
Аллома Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳ гўзал хулқли, камтар ва мутавозиъ инсон бўлган. У кишитомонидан битилган китоблар шаръий илмлар учун асосий манба ҳисобландиган даражада бўлсада, камтар ва шуҳратга қизиқмагани учун машҳурликда у қадар намоён бўлмаган.
Устоз, шайх Нуриддин Итрни танийдиган ҳар қандай киши эътироф этардики, бу зотда – комил мусулмон кишида топилиши керак бўлган барча сифатлар мужассам эди.
Алломанинг камтаринлиги Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига мувофиқ эди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
{يآأيهاالذين آمنوا من يرتد منكم عن دينه فسوف يأتى الله بقوم يحبهم و يحبونه أذلة على المؤمنين أعزة على الكافرين يجاهدون فى سبيل الله و لا يخافون لومة لائم ذلك فضل الله يؤتيه من يشاء والله واسع عليم} )سورة مائدة آية-54 (
“Эй имон келтирганлар! Сизлардан кимкидинидан қайтса, Аллоҳ шундай бир қавмникелтирурки, уларни Аллоҳ севадиган ва уларҳам Аллоҳни севадиган, мўминларга (нисбатан)камтар, кофирлардан эса (ўзларини) баландтутувчи, Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳдқилувчи, маломатчининг маломатиданқўрқмайдиган бўлурлар. Бу, Аллоҳнингфазлидурки, уни Ўзи хоҳлаганига берур. Аллоҳкарами кенг ва доно зотдир”. (Моида сураси 54-оят.)
Ояти каримада “Мўминларга ҳокисор, камтар” дейилмоқда. Устоз Итр ҳазратлари ҳамҳудди шу сифатни ўзида мужассам қилган олимэдилар. Бу зот ўзларини ҳар доим талаба деб биларва умрини охиригача толиби илм бўлиб қолишинитакидларди. Вақтини аксар қисмини талабаларучун ажратганлар ва бу йўлда улардан ҳеч нарсанибахиллик қилмаганлар.
Мана шундай сифатларига қўшимча толибиилмларга алоҳида этибор қаратганлар. Масжидларда, мадрасаларда истиқомат қиладиганталабалардан хабар олган ва уларни ҳолиданбохабар бўлиб турганлар, бирор эҳтиёжлари бўлсаунга қўлидан келганича ёрдамлашганлар. Уларниилм талаб қилишга, бу йўлда шижоатлариниошириш учун тинимсиз насиҳатлар қилганлар. Уларни баъзиларига китобларидан ҳадяқилардилар, эҳтиёжи борларига китобинисаҳифаларига пул ҳам солиб берарди.
Устоз Нуриддин Итр талабаларни шижоатга, азиматга чорлашда ўзгача бир услубни тутганлар. Бу услуб меҳрга, юмшоқликга қурилган эди, бирорталабага ғализ муомала қилмаганлар. Мана шу туфайли ҳимматсиз, дангаса талабаларни аҳволиажабланарли кўринишда ўзгарарди.
Шогиртларини такидлашича қуйидаги ибораниталабаларига кўп айтган эканлар:
“ورد طالب العلم شغفه بالعلم” “Талабанингвирди(кулик қиладиган вазифаси) илмгабоғланишидир”. Ва яна мана бу машҳур гапни ҳамжуда кўп такрорлаган эканлар:
“أعط العلم كلك ليعطيك بعضه” “Илмдан базисигаэришишинг учун, борингни бергин”.
Устоз Нуриддин Итр элликдан зиёд асарларёзди, умрини илм ва унга амал қилиш билан ўтказди.
Буюк аллома, шайх, муҳаддис, муфассир, мутасаввиф, доктор Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳ2020-йил 23- сентабрь чоршанба куни дорул имтиҳондан дорул бақога риҳлат қилди. Аллоҳ таоло бу зотнинг борар жойини энг шарафли жойлардан қилиб, ўрнини босадиган уммат йўлбошчиларини кўплаб чиқарсин!
ТИИ 405 гуруҳ талабаси
Мухитдинов Алишер.