islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Аштат ва шатта»

6-савол: Қуръон  истилоҳида «أشتات» «аштат» ва  «шатта»нинг ўртасидаги фарқ нима?

6-жавоб: Уларнинг асослари битта, «шатт» ҳам, «шатот» ҳам луғатда бир-биридан фарқлилик ва турлиликни англатади. «Шатта» калимаси учта оятда бир хил бўлишнинг тескариси – турлича бўлиш маъносида келган:

وَأَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِنْ نَبَاتٍ شَتَّى

«Бас, ўша (сув) ила турли набототлар жуфтларини чиқардик» (Тоҳа сураси 53-оят).  

إِنَّ سَعْيَكُمْ لَشَتَّى

«Албатта, сизларнинг ишларингиз турличадир» (Лайл сураси, 4-оят).

تَحْسَبُهُمْ جَمِيعًا وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى

«Уларни бир деб ўйлайсан. Ҳолбуки, қалблари тарқоқдир» (Ҳашр сураси 14-оят).

Аммо «аштат» калимаси эса, фақат икки оятда йиғилиб жам бўлишга тескари – бўлиниш маъносида келган:

يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ أَشْتَاتًا لِيُرَوْا أَعْمَالَهُمْ

«Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалурлар»(Зилзила сураси, 6-оят).

لَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَنْ تَأْكُلُوا جَمِيعًا أَوْ أَشْتَاتًا

«Сизларга жамланган ва ёки тарқоқ ҳолда емоқликда ҳам гуноҳ-танглик йўқдир» (Нур сураси, 61-оят).

Таҳфизул Қуръон кафедраси

ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади

315110cookie-check«Аштат ва шатта»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: