سلم و سلم وسلم
«Силм, салм ва салам»
22-савол: Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً
«Эй, иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг» (Бақара сураси, 208-оят).
فَلَا تَهِنُوا وَتَدْعُوا إِلَى السَّلْمِ وَأَنْتُمُ الْأَعْلَوْنَ
«Бас, бўш келманглар ва ўзингиз устун бўлиб туриб, ярашга чақирманглар» (Муҳаммад сураси, 35-оят).
فَإِنِ اعْتَزَلُوكُمْ فَلَمْ يُقَاتِلُوكُمْ وَأَلْقَوْا إِلَيْكُمُ السَّلَمَ فَمَا جَعَلَ اللَّهُ لَكُمْ عَلَيْهِمْ سَبِيلًا
«Агар сиздан четлансалар ва сиз билан урушмасдан, тинчликни таклиф қилсалар, Аллоҳ сизларга уларнинг зиддига йўл бермас» (Нисо сураси, 90-оят).
«Силм», «салм» ва «салам» сўзларидаги ҳарфлар ва ҳаракатлар бир-бирига яқин, лекин уларнинг ҳар бири Қуръони каримда алоҳида хос маъноларда келган, уларнинг ҳар бирининг маъноси нима?
22-жавоб: «Силм» бу – Исломдир. Барча инсонлар омматан мусулмон бўлишликлари учун унга киришга буюрилганлар.
«Салм» эса таслимият, сулҳпарварликка мойиллик ва уруш-жанжалларни тарк қилиш бўлиб, у исломга мойил бўлишлари учун кофирларга қарата чақириқ, мусулмонларга нисбатан эса ҳаромдир.
«Салам» эса ҳақир ва хорларча таслимиятдир. Чунки, кофирлар бу дунёда мусулмонларга хор бўлиб йўлиқадилар.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади