islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Фитят ва фитян»

فتية و فتيان

«Фитят ва фитян»

21-савол: Аллоҳ таоло айтади:

نَحْنُ نَقُصُّ عَلَيْكَ نَبَأَهُمْ بِالْحَقِّ إِنَّهُمْ فِتْيَةٌ آمَنُوا بِرَبِّهِمْ وَزِدْنَاهُمْ هُدًى

«Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берурмиз. Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик» (Каҳф сураси, 13-оят).

وَقَالَ لِفِتْيَانِهِ اجْعَلُوا بِضَاعَتَهُمْ فِي رِحَالِهِمْ

«У ўз йигитларига: «Уларнинг сармояларини юклари ичига солиб қўйинглар...», деди» (Юсуф сураси, 62-оят).

Биринчи оятдаги «фитят» билан кейинги оятдаги «фитян»нинг орасидаги фарқ нима?

21-жавоб: Биринчи оятдаги «фитят» – солиҳ мўмин йигитлар, иккинчи оятдаги «фитян» эса, хизматкорлардир.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади

316780cookie-check«Фитят ва фитян»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: