Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили кундузги таълим йўналиши бўйича Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синови ўтказилди.
Кеча, 8 август куни Араб тилидан ижодий имтиҳон бўлиб ўтган эди.
Бугун, 9 август куни абитуриентлар
❗️Фиқҳ ва ақоид. 30 Х 3,1 – 93 балл;
❗️ Ўзбекистон тарихи. 30 Х 1,1 – 33 балл.
фанларидан тест топширдилар.
ТИИ ректори Уйғун Ғафуров тест синовларини кириш сўзи билан очиб берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов, қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида тест саволлар китоби ва жавоблар варақаси солинган, муҳрланган махсус қоплар очилди.
Тест материаллари абитуриентларга тарқатилгач, Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан билимларни синаш учун 2 соат вақт ажратилди ҳамда варақаларни тўлдириш ва бўяш учун 20 дақиқа қўшиб берилди.
Тест синовларини Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва қабул ҳайъати аъзолари кузатиб, назорат қилдилар.
2022-2023 ўқув йили учун кундузги таълим бўйича Тошкент ислом институтига 283 нафар йигитлар ва 61 нафар аёл-қизлар, жами 344 та абитуриент ҳужжат топширди.
Абитуриентлар ЎМИ ҳузуридаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни битириб, ТИИда олий диний маълумотга эга бўлиш учун имтиҳонларда қатнашдилар.
Мандат – имтиҳон натижалари 10 август куни эълон қилинади.
Маълумот учун, олдинги йиллари, йигитлар бўйича энг юқори кириш бали 156.8, энг паст кириш бали 117.6 ва аёл-қизлар бўйича энг юқори кириш бали 152, энг паст кириш бали 116.3ни ташкил қилиб, 50 нафар йигит ва 10 нафар аёл-қиз Олий маъҳад талабаси бўлган эди.
Тест синови ижтимоий тармоқларда жонли эфир тарзда намойиш қилинди:
🔴 https://fb.watch/eNq_ESwkkf/
ТИИ Матбуот хизмати