خير و شر
36-савол: Абул Асвад Дуалий айтади: «Менинг икки амир дўстим бор эди, иккисини ҳам қилган амаллари туфайли Аллоҳ таоло мукофотласин. Агар қилган амаллари яхшилик бўлса, мукофоти яхшилик бўлади, агар ёмонлик бўлса, жазоси ҳам ёмонлик бўлади».
Бу шеърдаги маъно Аллоҳ таолонинг Каломидан илҳомланиб ёзилган, у қайси оятлардан иқтибос қилинган?
36-жавоб: У қуйидаги оятдир:
فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ
«Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир» (Залзала сураси, 7, 8-оятлар).
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.