islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

CEFR имтиҳонидан қандай қилиб муваффаққиятли ўтса бўлади?

Тошкент ислом институти битирувчи курс талабаларига “CEFR имтиҳони ва ундан муваффаққиятли ўтиш сирлари” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.

Тренинг давомида талабаларга тест тизимида киритилган ўзгартиришлар, унга тайёргарлик кўриш усуллари ҳақида маълумот берилади.

Тренингни Ориентал университети Филология факультети декани Исмоил Равшан ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Араб тили ва адабиёти – Ал-азҳар кафедраси катта ўқитувчиси Ёрқинжон Шукуров олиб борди.

CEFR (Common European Framework of Reference for Languages – Умумий Европа тил кўникмаси қолипи) тизими бутун Европа, шунингдек бутун дунё бўйича ишлатиладиган тилларни ўрганиш, ўргатиш ва баҳолашга доир масалаларни ўз ичига олади.

CEFR даражалари:

  • A1 – бошловчи;
  • A2 – Бошланғич;
  • B1 – ўрта даража;
  • B2 – Юқори даража;
  • C1 – Кенгайтирилган;
  • C2 – малакали.

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхатини ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражасини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қарори 2021 йил 31 августда қабул қилинган эди. Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатида араб тили бўйича “The Arabic Language Proficiency Test, Arabic Proficiency Test (ALPT, APT, E-TOAFL, American Council on the Teaching of Foreign Languages (ACTFL)” сертификати мавжуд.

Диний таълим йўналиши талабалари учун асосий тил араб тили бўлганлиги сабабли бакалаврдан кейинги босқичда, шунингдек дарс бериш жараёнларида араб тилининг B1, B2, C1, С2 даражаларини олиш қатор имтиёзларни беради.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 20 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида магистратурага ҳужжат топшириш жарёнини ўзгартириш белгиланган.

Хусусан, қарорга мувофиқ, хорижий тилларни ўқитиш соҳасига малакали кадрларни жалб қилиш ва соҳа мутахассисларининг салоҳиятини ошириш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилсин. Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилиши назарда тутиш белгиланган.

Чет тиллари, хусусан араб тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест маркази томонидан олинади. ДТМга зарур ҳужжатлар топширилгач “Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш” бошқармасида имтиҳон олинади.

Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Боғишамол кўчаси, 12-уй;

Телефон: (+998 71) 235 19 14, (+998 95) 199 19 14;

Факс: (+998 71) 234 71 84;

Электрон почта: info@dtm.uz;

Расмий сайт: https://dtm.uz/page/cefr

ТИИ Матбуот хизмати

 

336650cookie-checkCEFR имтиҳонидан қандай қилиб муваффаққиятли ўтса бўлади?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: