Мобил телефон йигирма биринчи асрнинг энг муҳим замонавий технологияларидан биридир. Мобил телефон ёки бошқа шу каби қурилмалар орқали ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёш ўғил-қизларимиз ҳаётининг ажралмас бир қисмига айланиб қолди. Ажабланарлиси шундаки, ҳали энди ҳаёт билан танишаётган гўдакка ота-оналар ўзи жим туриши, халақит бермаслиги ёки фарзанди учун вақт ажратолмаганлиги сабаб қўлига мобил телефон тутқазиб қўйишади. Болалар кўчада копток тепиб, энг беғубор даврлари меҳр-муҳаббатда ота-она, яқинлари атрофида ўсиши ўрнига, вақтини экран қаршисида ўтказмоқда. Ма’лумки, мобил телефондан бутун ер юзидаги барча халқлар фойдаланади. Дунёдаги мобил телефон фойдаланувчилари сони статистик ма’лумотларга кўра, тахминан уч миллиард ёки дунё аҳолисининг 97 фоизини ташкил қилади ва бу фойдаланувчилардан 900 миллиони болалар ва ўсмирлардир. Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британияда турли гуруҳлардаги болаларда ўтказилган тажрибалар мобил телефон тебранишларида қўлланиладиган электромагнит тўлқинлар мия ҳужайраларига та’сир қилишини исботлади. Айниқса бола ва ўсмир ёшида инсоннинг мия ҳужайралари ривожланиш ва ўсиш ҳолатида бўлади ҳамда юрак ритми бузилиши мумкин бўлган босқичда бўлади. Бу тўлқинлар болаларнинг психологик ва хулқ-атвор ҳолатига та’сир қилади, уларнинг фикрларини чалғитувчи, хотирасини заифлаштирадиган ушбу қурилмаларга кучли э’тибор қаратиш натижасида уларнинг ўрганиш қобилиятини пасайтиради. Бола нега мобил телефонга қизиқади? Сабаблардан энг асосийлари – аввало халқимизда бир мақол бор: “Қуш уясида кўрганини қилади”, я’ни ота-она ва атрофдагиларига тақлид қилади. Зерикишдан қочиш, бўш вақтини ўтказиш учун ҳам вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказади.
Нотижорат ташкилотлардан бири 10-14 ёшли мактаб ўқувчилари иштирок этган тадқиқот ўтказди. Улардан онлайн провокацион ҳатти-ҳаракатлар қурбони бўлганми ёки йўқми деб сўралган ва натижалар: Ўқувчиларнинг 42% интернетда провокацион ҳатти-ҳаракатлар қурбонига айланди; 35% онлайн таҳдидларни олган; 58% болалар интернетда ўзларига нисбатан номақбул ва ёмон сўзларни эшитганликларини тан олишган. Болаларнинг 58 фоизи ота-оналарига интернетда улар билан содир бўлган камситувчи вазият ҳақида гапирмаган.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, биз китобга бўлган меҳримизни йўқотамиз ва ўқишга кам э’тибор берамиз. Компьютерлар, смартфонлар, ижтимоий тармоқлар ва компьютер ўйинларининг тарқалиши болалар тарбиясида муаммоларни келтириб чиқарди.
Телефонга қарамлик ҳолати белгилари: смартфон йўқлигида ташвиш ҳисси, ёлғизликка интилиш, кўпинча бўш вақтини виртуал дўстлар билан мулоқот қилиш учун оиласи билан вақт ўтказишдан қочиш ва шу кабилар. Ижтимоий тармоқлар ва ақлли қурилмалар ёш авлод миясининг ишига, унинг ривожланиши ва шаклланишига зарар етказиши мумкин. Буюк Британиялик олимлар интернетдан ортиқча фойдаланиш депрессияга олиб келиши мумкин деган хулосага келишди. “Facebook” депрессияси деб аталадиган депрессив ҳолат мавжуд бўлиб, бола зўриқиш ва кайфият ўзгаришини ҳис қилганда, агрессия, ҳасад ва яширин ғазаб ҳисси пайдо бўлади. Кундалик ҳаётда мушакларнинг ривожланишига ҳисса қўшмайдиган ҳаракатсизлик ва дангасалик, ортиқча вазн олиш ва кўришнинг бузилиши кун бўйи монитор ёки экран қаршисида ўтириш натижасидир. Болаларнинг интернетга қарамлиги узоқ муддатли ижтимоий бузилиш каби нарсага олиб келади. Шунингдек, у ма’лум даражада ҳиссий етукликка эришишга тўсқинлик қилади.
Ота-оналар икки шартдан иборат бу касалликка қарши қат’ий туришлари керак. Ижтимоий тармоқлар нафақат болалар онгига, балки уларнинг шахсияти ва умуман ҳаётига қандай зарар келтираётганини тушуниб олишлари, болаларнинг интернетдаги ҳатти-ҳаракатларини ва ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ барча нарсаларни тушунишлари ва кузатиш кўникмаларига эга бўлишлари керак. Айниқса, оналар болани ўзидан, ишларидан ёки дўстлари билан суҳбатдан чалғитиш учун мобил телефон бериш хато эканлигини тушунишлари керак, ҳатто бола йиғламайди. Бундай қилиш болани тинчлантириш ёки ухлаш учун зарарли дори беришга ўхшайди. Кузатишлар ва тадқиқотлар натижасида болаларнинг вақтини телефонда ўтказмаслиги учун қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:
1. Ўрнак бўлиш. Ўз-ўзини тарбиялаш устида ишламасак, биз ўз тарбиявий вазифамизни тўлиқ бажара олмаймиз, чунки ёш авлодни тарбиялаётган бизмиз. Шунинг учун, уйда болалар ўз ота-оналарини ижтимоий тармоқларда ўзларини қандай тутишлари кераклиги ҳақидаги мисол сифатида кўришлари керак.
2. Ўзини ва фарзандларини китобга муҳаббатли қилиш.
3. Оилавий алоқаларни мустаҳкам сақлаш. Ҳар қандай тарбия муаммосини енгишнинг олтин қоидаси ота-она фарзандни тарбиялай олиши, унга яқин бўлиши, унга етарлича меҳр ва э’тибор бера олишидир.
4. Бўшлиқни тўлдириш, уларнинг истакларини қондирадиган ва бўш вақтларини эгаллайдиган тўлиқ фойдали алмаштиришни та’минлаш.
5. Ота-оналар болалар билан интернет билан боғлиқ масалаларда, болалар ўзларига юкланган мажбуриятларни бузганларида қаттиққўл бўлишлари керак.
6. Қурилмаларни уйқу жойингиздан узоқроқ тутиш, бу ётишдан олдин қурилмага қараш истагини камайтиради.
7. Телефон билан ҳожатхонага кирмаслик.
8. Агар бола белгиланган вақтдан кўпроқ вақт давомида интернетдан фойдаланмаса ёки ўқиш ёки бошқа фойдали машғулотлар фойдасига интернетдан воз кечса, ота-оналар унга рағбатлантирувчи мукофотлар тайинлашлари мумкин.
9. Боланинг интернетда ўтказган вақтини аниқлаш учун махсус иловалардан фойдаланиш ва ундан фойдаланишнинг кунлик максимал рухсат этилган чегарасини белгилаш.
10. Фарзандларни виртуал дунёда дўстлашиш ўрнига ҳақиқий дунёда дўстлар орттиришга ундаш.
11. Болага унинг ёшига мос равишда уй атрофида бажариши мумкин бўлган вазифаларни бериш, унинг вақтини банд қилиш ва унда иштирок этиш ва вазифаларни бажариш, унда яширин кўникмаларни кашф қилиш қобилиятини сингдириш.
12. Болани спортнинг қайсидир тури билан шуғулланиши учун вақт ажратиши муҳим.
Хулоса қилиб айтганда смартфонлар болаларнинг ма’нан ва жисмонан улғайиши учун ижобий фойдаларидан кўра зарарлари кўпдир. Шунинг учун ҳам болалар вақтини яхши ишларга сарфлашига ундашимиз керак бўлади.
Тошкент ислом институти талабаси
Жўраева Мадина