Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашиш Вақф хайрия жамоат фондининг асосий мақсади ҳисобланади.
Вақф хайрия жамоат фонди 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сонли “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ташкил этилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди тугатилиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида «Вақф» хайрия жамоат фонди ўз фаолиятини бошлади.
Вақф фондининг асосий вазифаларидан бири диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Вақф фонди томонидан маъҳад ва мадраса ўқитувчи ва талабалари ҳамда масжид имом-хатибларининг меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, ЎМИ раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, ЎМИ раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамрақулов, Вақф фонди бошқаруви раҳбари Зиёвуддин Мирсодиқов, ЎМИнинг вилоятлардаги вакиллари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассаалари раҳбарлари ва Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар иштирок этдилар.
Тизимда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчилар, талабалар ҳамда имом-хатиблар бир марталик пул маблағлари билан рағбатлантирилди.
Тошкент ислом институтининг қуйидаги ўқитувчилари тақдирландилар:
- Яҳёбек Раззақов, ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси – 10 млн;
- Аҳмад Рашидов, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчи – 10 млн;
- Фазлиддин Сувонов, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчи – 5 млн;
- Сатибалди Арипов, ТИИ Тиллар кафедраси ўқитувчи – 5 млн;
Шу билан бирга 10 нафар: Дилдора Зияева, Малика Каримова, Муниса Ахмедова, Дилфуза Рузиева, Наргиза Насирова, Муҳлиса Паттахова, Дилноза Дусматова, Мухлиса Умарова, Сайёра Маннапова, Шахло Байбутаева аёл-қиз ходималарга ҳам 1.5 млн сўмдан мукофот пуллари тақдим қилинди.
Кундузги таълим тизими талабаларидан Мафтуна Жўрабоева ва Саидасрорхон Нақибхонов 3 млн сўмлик, Модуль таълим тизими талабаларидан Холбоев Усмон, Жумабоев Муталлиб, Абдуваитов Муҳаммадсодиқ, Мўттиев Ҳусниддин ва Фармонов Усмон 5 млн сўмлик пул маблағлари билан рағбатлантирилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка шаҳридан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганларидан сўнг У зотнинг ҳузурларига келган барча саҳобалар толиби илм ҳисобланадилар. Уларни моддий таъминотига кафиллик қилиш эса, дунёдаги энг фазилатли, самара ва манфаати нақд, Охиратга энг яхши захира бўлувчи амаллардан биридир. Буни чуқурроқ англаш учун Исломнинг бошида “Суффа аҳли” – дея танилган қавмларнинг ҳаётига эътибор қаратамиз. Улар Исломнинг меҳмонлари, Мадинада уй-жойи, мол-мулки бўлмаган, ғариб-мусофир ва камбағал талабалардир.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ҳам улардан бири бўлган. У зот “Аҳли суффалар” ҳақида бундай деганлар: “Улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қисқа ва узоқ муддатлар мобайнида қорин тўйдириш эвазига бирга юрар эдилар. Масжидда юз ёки ундан озми-кўпроқми “Аҳли суффа”лар йиғилиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина аҳлининг барчалари уларни иқтисодий таъминотини кафолатлашга масъул деб билар эдилар. Шунинг учун уйларидан уларга егулик ва ичимлик қидирар ҳамда саҳобаларидан ҳам талаб қилар, уларни одамлардан тиланиб юришга ҳаргиз ташлаб қўймас эдилар. Балки ўзлари намуна бўлганлари ҳолда одамларни бу ишга амал ва сўз билан далолат қилиб: “Ким фалончини кечки овқат билан таъминлайди? Ким уйига бир кишини олиб кетади? Ким икки кишини меҳмон қилади? Чунки бир кишилик овқат икки кишига ҳам кифоя қилади. Икки кишилик овқат уч кишига етади” – дер эдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни фақат камбағаллиги учунгина қарамоғларига олганлар деб ўйлайсизми? Йўқ, улар ночор талабалар ҳам бўлганлар, тўғри йўл ва шаръий йўналишни ўрганиб, келажакда уни одамларга омонатдорлик ила етказиб, халқни тўғри йўлда бардавом бўлишига сабабчи зотлар ҳам бўлганлар.
Муҳаммад ибн Маслама разияллоҳу анҳунинг таклифларига қарайлик. Масжидда бу талаба(аҳли суффа)ларнинг сони кўпайиб кетгани ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ишларини зиммаларига олиб, одамларга қарата: “Яхшиликка далолат қилувчи ҳам уни қилувчиси кабидир” – деганларида у зотга раҳми келиб, “Бу меҳмонларни ансорларнинг уйларига тарқатиб юборинг! Биз ҳар бир уй бошига сизга бир бош хурмо ажратайлик, ҳузурингизга келувчи қавмларга озуқа бўлсин” – деган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тўғри айтдинг, майлин”, дедилар. Унинг хурмоси пишгач, бир бошни олиб келиб, масжидга – икки устуннинг орасига – қўйди. Буни кўрган одамлар ҳам шундай қила бошладилар. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу бу ишга ташкилотчилик қилар эдилар…
Талабалари Қуръон ва Суннати мутаҳҳара, фиқҳ ва одоб нурларини тарқатувчи илм даргоҳларида таълим олиб турган жамият – турли камчилик ва нуқсон, бузуқ эътиқодлардан саломат жамият бўлиб, унда талаба ва олимларни моддий таъминоти бўйнига олиш, уларни эҳтиёжларини чиройли тарзда адо этишдек, савобу-фазилатли ишлар борасида ҳеч бир муаммо бўлиши мумкин эмас.
Бу масъулият биринчи бўлиб, уларнинг бадавлат ва имконияти кенг кишиларига сўнг жамият зиммасига умумий тарзда юкланади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофир талабаларга яхши муносабатда бўлишга буюрганларида, уламолар толиби илмларни “Марҳабо” – деб, қучоқ очиб, кутиб олиб, уларга ўзларида бор илм-маърифатларни берсинлару, сўнг эвазига жамият олимларни ҳеч бир кафолату-таъминотсиз, қаровсиз, ғариб ҳолда ташлаб қўйишларини назарда тутганмилар? Нима дейсиз?
У ҳадиси шариф бутун вужудини мол-мулкига очкўзлик ҳисси эгаллаб олган, унинг воситаси ила яхшиликлар қилиш ёки фазилатли ишлар ила жамиятда ўзидан яхши хотиралар қолдиришни истамас баъзи кишилар тушунган – олимлар дарсини берсину, ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмасин каби – муддаодан кўра кенгроқ маънони билдиради!
Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Сизларнинг ҳузурингизга Машриқ томондан илм олиш учун кўплаб кишилар келадилар. Келганларида уларга яхшилик қилинглар”.
Бу ҳадиснинг ровийси: “Абу Саиднинг ўзлари бизни кўрсалар: “Марҳабо, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик қилишга буюрган зотлар, хуш келибсиз!” – дер эди” – деган. Бошқа бир ривоятда – ҳадис ровийси Абу Ҳорун Абдий бундай деган: “Биз Абу Саид ал-Худрийнинг ҳузурига борар эдик. У эса: “Марҳабо, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик қилишга буюрган зотлар, хуш келибсиз! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, одамлар (илмда) сизларга тобеъдурлар. Ер юзининг барча қитъаларидан сизнинг ҳузурингизга одамлар динни чуқур ўрганиш учун келадилар. Келганларида уларга яхшилик қилинглар” – дея буюрганлар” – дер эди.
Олим ва таълим олувчи ажрда тенг шерик бўлишса, фаришталар уларнинг қилган ишларидан рози бўлганлари учун уларнинг оёқлари остига қанотларини тўшасалар, улар одамларга кўплаб манфаатлари теккани, уларга Аллоҳ ва пайғамбарларни, фаришталарни танитиб, ҳақ-ҳуқуқ ва ҳукмлар, ҳалол-ҳаромни ўргатганлари учун – уларнинг ҳақига ҳамма нарса, ҳатто денгиздаги китлар ҳам истиғфор айтсалар, бу яхшиликни ўрганувчи ва ўргатувчи ҳамда илмга чорловчиларни иқтисодий кафолатини бўйнига олган кишиларнинг – инша Аллоҳ – бу яхшилик, ажр-мукофот, савобдаги улуш-насибалари ҳам олиму-талабалардан кам бўлмайди. Балки улардан ортиқ бўлиши мумкин. Сабаб шуки, олим ва талабалар моддий томондан қарамоғига олувчи киши топа олмасалар, бу яхшиликдан узилиб қолиб, ундан буткул юз ўгиришлари ҳам мумкин. Натижада, илмсизлик ва ёмонлик омма халқни эгаллайди, ер юзида номақбул ишлар кенг тарқалади, оқибат халққа Аллоҳнинг қаҳру-ғазаби келур…
Фаразан, умматнинг бой кишилари орасида бу каби хайрли ишларни қилишни аҳамият қаратувчилар топилмаса, закот фақат фақирларга берилса, олимлар, тўғри йўлга чақирувчи ва талабалар вожиб закотдан маълум миқдорда берилувчи кишилар рўйхатининг энг бошида туришларида шубҳа йўқ!
«Вақф» хайрия жамоат фондининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар қайд этилди:
- фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш;
- масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
- тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш;
- диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
- масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
- ислом илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, замонамизнинг етук олим ва уламолари қаламига мансуб диний-маърифий асарларни чоп этиш ва аҳолига етказишга кўмаклашиш;
- юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш;
- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.
Фармонга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Вақф» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ЎМИ тизимидаги диний-маърифий ташкилотларда:
- фаолият юритаётган ходимларга, шу жумладан имом-хатибларга ойлик иш ҳақи тўлаш;
- фаолият юритаётган уй-жойга муҳтож ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш;
- кўп йиллар давомида намунали фаолият юритаётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларни сотиб олиб, текинга бериш режа қилинган.
«Вақф» хайрия жамоат фондининг закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари сифатида тушадиган маблағлар Фонднинг алоҳида ҳисоб рақамида тўпланиб, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда маблағларнинг тушиши ва сарфланишида тўлиқ шаффофликни таъминланмоқда.
Банк реквизитлари:
Фонд СТИР рақами : 207 276 595
АТИБ “Ипотека-банк” Юнусобод филиали,
МФО – 00837,
Асосий ҳисоб рақами : 20212000800881753001
Махсус ҳисоб рақамлар:
ҳ/р : 20212000000881753002 “Хайрия” (Иҳтиёрий хайрия маблағларини тўловчи шахслар учун)
ҳ/р : 20212000100881753003 “Закот, Ушр, Фитр, Фидя” (Молиявий ибодатлар учун)
ҳ/р : 20212000300881753004 “Вақф” (Аллоҳ йўлида вақф қилинадиган мулкларни сотиб олишда қилинадиган эҳсонлар учун)
Акциялар ҳисоб рақамлари:
ҳ/р : 20212000900881753007 “Китоб” акцияси (Аҳоли ва ҳомийлардан маблағ ва китоблар йиғиб/сотиб олиб масжид ва мадрасаларга вақф қилиш учун)
ҳ/р : 20212000900881753008 “Илмга кўмак” акцияси (Диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган, кам таъминланган оила фарзандларининг тўлов-контрактларига ёрдам бериш учун)
ҳ/р : 20212000200881753009 “Масжидлар” акцияси (Масжид ва мадрасалар биноларини таъмирлаш ва қайта қуриш учун)
ҳ/р : 20212000600881753010 “Малҳам” акцияси (Катта маблағ талаб қилувчи муолажаларга муҳтож беморларга ёрдам бериш учун)
ҳ/р : 20212000700881753011 “Тўйлар” акцияси (Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг никоҳ тўйларига ёрдам бериш учун)
ҳ/р : 20212000800881753012 “Рўзғор” акцияси (Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун озиқ-овқат йиғиш, харид қилиш ва эҳсон қилиш учун)
ҳ/р : 20212000900881753013 “Эҳтиёжмандларга кўмак” акцияси (Муҳтож шахслар учун кийим ва бошқа рўзғорга керакли буюмларни йиғиш учун)
ҳ/р : 20212000000881753014 “Ҳасана” лойиҳаси
ҳ/р : 20212000900881753015 “Обод хонадон” акцияси (Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг уйларини қуриш, таъмирлаш учун)
ҳ/р : 20212000100881753016 “Вақф cувлари” лойиҳаси
Валюта ҳисоб рақамлари:
“Тўлов мақсади”да “Хайрия”,”Закот, Фитр, Ушр, Фидя” ёки “Вақф” эҳсон турлари алоҳида кўрсатилиши шарт.
AС “IPOTEKA-BANK”, Unus abad branch,
branch code 00837, SWIFT UZHOUZ22, Addres Uzbekistan, Tashkent city, Amir Temur 89
Асосий валюта ҳисоб рақами:
20212840400881753001 (AҚШ $)
20212978300881753001 (Euro )
Махсус валюта ҳисоб рақамлари (AҚШ $):
ҳ/р : 20212840600881753002 “Хайрия” (Иҳтиёрий эҳсонлар учун)
ҳ/р : 20212840800881753003 “Закот, Ушр, Фитр, Фидя” (Молиявий ибодатлар учун)
ҳ/р : 20212840000881753004 “Вақф” (Аллоҳ йўлида вақф қилинадиган мулкларни сотиб олишда қилинадиган эҳсонлар учун)
Акциялар учун очилган валюта ҳисоб рақамлар (AҚШ $):
ҳ/р : 20212840500881753007 “Китоб” акцияси
ҳ/р : 20212840700881753008 “Илмга кўмак” акцияси
ҳ/р : 20212840900881753009 “Масжидлар” қуриш-таъмирлаш акцияси
ҳ/р : 20212840200881753010 “Малҳам” акцияси
ҳ/р : 20212840300881753011 “Тўйлар” акцияси
ҳ/р : 20212840400881753012 “Рўзғор” акцияси
ҳ/р : 20212840500881753013 “Эхтиёжмандларга кўмак” акцияси
ҳ/р : 20212840600881753014 “Ҳасана” лойиҳаси
ҳ/р : 20212840700881753015 “Обод хонадон” акцияси
ҳ/р : 20212840800881753016 “Вақф сувлари” лойиҳаси
Закот ва хайрияларни ўтказиш учун мобил иловалар:
PAYME: https://payme.uz/fallback/merchant/?id=5b1fd0995c641e0e8369c4c3
CLICK: https://my.click.uz/auth
Uzum Bank: https://payment.apelsin.uz/merchant?categoryId=25
Agrobank: https://my.agrobank.uz/?cat=16&pay=255
uPay: https://fast.upay.uz/merchant/286
USSD орқали: *880*021092*summa# 📞
ТИИ Матбуот хизмати