islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳажда Ал-Баик фаст-фуди

1998 йилдан бошлаб Ал-Баик фаст-фуд тармоғи Саудия ҳукумати таклифига биноан ҳар Ҳаж мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун Мино водийсида учта мавсумий ресторанларини очади ва дунёнинг турли бурчакларидан келган юз минглаб ҳожиларга таом улашади.

Минода йилига фақат 5 кун очиладиган Ал-Баикнинг бири Масжиди Хайф ёнида, қолган иккитаси Жамарот ҳудудида жойлашган 3 та мавсумий филиаллар орқали ишчилар, шунингдек хавфсизлик ходимларидан иборат 800 дан ортиқ жамоа аъзолари энг юқори сифат стандартлари асосида овқат тайёрлашга ихтисослашган.

Ал-Баик компаниясининг Ҳаж зиёратчиларига хизмат кўрсатиш лойиҳаси нотижорий бўлиб, савдолардан тушган барча фойда хайрия ва ижтимоий дастурларга йўналтирилади.

Ал-Баик Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган фаст-фуд ресторанлар тармоғи бўлиб, у асосан қовурилган товуқни турли хил соуслар билан сотади.

Ал-Баик франшизаси ҳозирда 80 та давлатда ишлаб турибди. Бу тармоққа 1974 йилда қовурилган товуқни сотишни бошлаган Фаластин-саудиялик тадбиркор Шакур Абу Ғазала асос солган. Илк ресторан Жиддадаги Эски аэропорт йўлида жойлашган эди.

Ал-Баик 1986 йилда Саудия Арабистонида савдо белгиси сифатида рўйхатга олинган. 2020 йил декабрь ойида Ал-Баик Баҳрайнда иккита филиалини очди ва илк бор тармоқ Саудия Арабистонидан ташқарига чиқиб кенгайди.

Ҳалол стандартида ишловчи Ал-Баик фаст-фуд бизнесида, айниқса мусулмон дунёсида товуқ гўштини оммалаштирди. Ал-Баикнинг филиаллари йилдан йилга кенгайиб, Саудияда 120дан ортиқ, Жидда шаҳрида қирқта, Ар-Риёдда йигирмата, Маккада ўнта, Мадинада саккизта филиали мавжуд.

 

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

 катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

430310cookie-checkҲажда Ал-Баик фаст-фуди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: